Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «технологик жараёнларни автоматлаштириш»


 Ҳароратни ўлчаш асбобларининг турлари



Download 1,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/35
Sana24.02.2022
Hajmi1,45 Mb.
#220114
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   35
Bog'liq
texnologik zharayonlarni avtomatlashtirish

4. Ҳароратни ўлчаш асбобларининг турлари
Ишлаш принципи жиҳатидан температурани ўлчаш приборлари 
қуйидаги гурухларга бўлинади: 
1. Кенгайиш термометрлари. Уларнинг иш принципи моддаларнинг 
ҳажмини ёки чизиқли ўлчовларининг ҳароратга боғлиқлигига асосланган. 
2. Манометрик термометрлар. Уларнинг иш принципи модданинг 
ўзгармас ҳажмидаги босимни ҳароратга боғлиқлигига асосланган. 
3. Термоэлектрик термометрлар. Уларнинг иш принципи термопарани 
электр юритувчи кучини ҳароратга боғлиқлигига асосланган. 
4. Қарашлик термометрлари. Уларнинг иш принципи ўтказгич ва ярим 
ўтказгичлар электр қаршилигини ўзгаришини уларнинг температурасини 
ўзгаришига боғлиқлигига асосланган. 
5. Нурланиш пирометрлари. Уларнинг иш принципи қизитилган 
жисмнинг иссиқлиқ таъсирида нурланишидан фойдаланишга асосланган. 
Кенгайиш термометрларига суюқликли шишали термометрлар, 
дилатометрик ва биметалли термометрлар киритилган. 
Суюқликли шишали термометрлар - 200

С дан 750

С гача оралиқдаги 
температурани ўлчаш учун ишлатилади. Бу термометрларнинг иш принципи 
термометр ичига ўрнатилган термометр суюқлигининг ҳажми ҳарорат 
кўтарилиши ёки пасайиши туфайли ўзгаришига асосланган. Шиша 
термометрларнинг суюқлиги сифатида симоб, толуол, этил спирт, керосин, 
эфир, пентан ва бошқалар ишлатилади. Суюқликли термометрлар орасида 
энг кўп тарқалгани симобли термометрлардир. Симобнинг қўлланиш 
чегаралари -35

Сдан +750

С гача. 
Конструкцияларига кўра суюқликли термометрлар 2 турда ишлаб 
чиқарилади: таёқча шаклидаги ва шкаласи ичига ўрнатилган шаклда. Таёқча 
шаклидаги термометрларни капилляр трубкаси қалин деворли бўлиб, унинг 
шкаласи бевосита капиллярни сиртида даражаланган. Шкаласи ичига 


ўрнатилган термометрларда капилляр трубка ингичка деворли бўлиб, 
симобли резервуар кенгайтирилган. Шкала даражалари сут рангли ясси 
шиша пластинкада жойлашган ва капилляр билан биргаликда резервуарга 
ёпишган шиша қобиқи ичига ўрнатилган. 
Симобли 
термометрлар 
ишлатилишига 
кўра 
техникавий, 
лабораторияли ва намунали бўлиши мумкин. Техникавий термометрларда 
одатда шкаласи ичига ўрнатилган шаклда тайёрланади ва термометрнинг 
пастки қисми тўғри ёки бурчакли (90, 120 ва 135

Слик бурчакда) қилиб 
тайёрланади. 
Юқори 
температурада 
ишлайдиган 
термометрларда 
капиллярдаги иш суюқлиги устидаги бўшлик инерт газ билан тўлдирилади. 
Температуранинг маълум даражада сақланишни автоматик равишда 
таъминлаш ва унинг маълум қийматини сигнализация қилиш учун контактли 
термометрлар қўлланилади. Бундай термометрларда икки ёки ундан кўпроқ 
контактлар мавжуд (юқори контакт ўрни ўзгарувчан) бўлиб электр занжир 
симоб устун ёрдамида уланади ёки узилади. 
Дилатометр ва биметалли термометрларнинг ишлаш принципи 
термпература ўзгаришидаги қаттиқ жисм чизиқли миқдорининг ўзгаришига 
асосланган. 
1.Дилатометрик термометрнинг 2.Биметалли термометрнинг
схемаси 
схемаси 
1-трубка, чизиқли кенгайиш 1- ричаг; 2-стрелкали тяга;
коэффициенти катта материал- 3-чизиқли кенгайишкоэффициенти 
дан (мис, алюмин, латун) катта материалдантаёрланган 


таёрланган трубка; 2-чизиқли пластинка; 4-чизиқли кенгайиш
кенгайиш коэффициенти кичик коэффициенти кичик материалдан 
материалдан ( кварц, инвар) таёрланган пластинка;
таёрланган стержен; 3- ричаг;
4- пружина.
Биметалл пластинка иссиқликдан кенгайиш коэффициенти турлича 
бўлган 
металлардан 
тайёрланади. 
Температуранинг 
ўзгариши 
пластинкаларнинг узайишига олиб келади. Пластинкалар бир-бирига 
нисбатан силжий олмаганлиги сабабли пружина иссиқликдан кенгайиш t 
коэффициенти кам бўлган пластинка томонга оғади. 

Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish