Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил


  IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ



Download 2,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/126
Sana30.03.2022
Hajmi2,23 Mb.
#519785
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   126
Bog'liq
3 2 Пед технология

 


136 
IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 
 
1-Амалий машғулот: Креатив педагогиканинг умумий асослари
Режа: 
1.
“Креативлик” ва “Креатив педагогика” тушунчаларининг моҳияти.
2.
Креатив педагогиканинг мақсади, вазифалари, объекти ва предмети. 
3.
Креатив 
педагогиканинг 
таркибий 
тузилмаси 
ва 
асосий 
категориялари.
4.
Креатив педагогиканинг бошқа фанлар билан алоқадорлиги.
5.
Креатив педагогиканинг илмий тадқиқот методлари.
Амалий машғулотнинг мақсади: 
тингловчиларда “Креативлик” ва 
“Креатив педагогика” тушунчаларининг моҳияти, креатив педагогиканинг 
мақсади, вазифалари, объекти ва предмети, креатив педагогиканинг таркибий 
тузилмаси ва асосий категориялари, бошқа фанлар билан алоқадорлиги ва 
илмий 
-тадқиқот 
методлари 
бўйича 
кўникма 
ва 
малакаларини 
такомиллаштириш. 
1-топшириқ: 1. Матнни ўқинг ва тавсия қилинган адабиётлардан 
мазмунини тўлдиринг.
Креативлик
 
(лот., инг. “create ” – яратиш, “creative ” яратувчи, ижодкор) 
– индивиднинг янги ғояларни ишлаб чиқаришга тайёрликни тавсифловчи 
ҳамда мустақил омил сифатида иқтидорлиликнинг таркибига кирувчи 
ижодий қобилият маъносини ифодалайди. Шахснинг креативлиги унинг 
тафаккурида, мулоқотида, ҳис-туйғуларида, муайян фаолият турларида 
намоён бўлади. Креативлик шахсни яхлит ҳолда ёки унинг муайян 
хусусиятларини, зеҳни ўткирликни тавсифлайди. Шунингдек, креативлик 
иқтидорнинг муҳим омили сифатида акс этади.
 
Америкалик психолог П.Торренс фикрича, креативлик муаммо ёки 
илмий фаразларни илгари суриш; фаразни текшириш ва ўзгартириш; қарор 
натижаларини шакллантириш асосида муаммони аниқлаш; муаммо ечимини 
топишда билим ва амалий ҳаракатларнинг ўзаро қарама-қаршилигига нисбатан 
таъсирчанликни ифодалайди. Бошқа ҳар қандай сифат (фазилат) каби 
креативлик ҳам бирданига шаклланмайди. Креативлик муайян босқичларда 
изчил шакллантириб ва ривожлантирилиб борилади.
Педагогнинг креативлик сифатларига эга бўлиши унинг шахсий 
қобилиятлари, табиий ва ижтимоий қувватини касбий фаолиятни сифатли, 
самарали ташкил этишга йўналтиради. Олий таълим тизимида фаолият 
юритаётган педагогларнинг креативлик сифатларига эга бўлишлари уларда 


137 
ўқув ва тарбия жараёнларини ташкил этишга анъанавий ёндашишдан фарқли 
янги ғояларни яратиш, бир қолипда фикрламаслик, ўзига хослик, 
ташаббускорлик, ноаниқликка тоқат қилмасликка ёрдам беради.
Бинобарин, креативлик сифатларига эга педагог касбий фаолиятин 
ташкил этишда ижодий ёндашиш, янги, илғор, талабаларнинг ўқув 
фаолиятини, шахсий сифатларини ривожлантиришга хизмат қиладиган 
ғояларни яратишда фаоллик кўрсатиш, илғор педагогик ютуқ ва 
тажрибаларни мустақил ўрганиш, шунингдек, ҳамкасблар билан педагогик 
ютуқлар хусусида доимий, изчил фикр алмашиш тажрибасига эга бўлишга 
эътибор қаратади. Одатда педагогларнинг креативлик қобилиятига эга 
бўлишлари педагогик муаммоларни ҳал қилишга интилиш, илмий-тадқиқот 
ишлари ёки илмий лойиҳаларни амалга ошириш ва ўзаро ижодий 
ҳамкорликка эришишлари орқали таъминланади.
Педагог ўз-ўзидан ижодкор бўлиб қолмайди. Унинг ижодкорлик 
қобилияти маълум вақт ичида изчил ўқиб-ўрганиш, ўз устида ишлаш орқали 
шакллантирилади ва у аста-секин такомиллашиб, ривожланиб боради. Ҳар 
қандай мутахассисда бўлгани каби бўлажак педагогларнинг креативлик 
қобилиятига эга бўлишлари учун талабалик йилларида пойдевор қўйилади ва 
касбий фаолиятни ташкил этишда изчил ривожлантириб борилади. Бунда 
педагогнинг ўзини ўзи ижодий фаолиятга йўналтириши ва бу фаолиятни 
самарали ташкил эта олиши муҳим аҳамиятга эга. Педагог ижодий 
фаолиятни ташкил этишда муаммоли масалаларни ечиш, муаммоли 
вазиятларни таҳлил қилиш, шунингдек, педагогик характердаги ижод 
маҳсулотларини яратишга алоҳида эътибор қаратиши зарур. 


138 

Download 2,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish