129
Кириш.Инноватиканинг таянч тушунчаси – бу
инновaцион
жараѐндир.
Таълимдаги инновaцион жараѐнлар қоидага мувофиқ уч асосий –
ижтимоий-иқтисодий, психологик-педагогик ва ташкилий-бошқарувга доир
жиҳатбилан боғлиқликда кўриб чиқилади. Мазкур жиҳатларнинг мазмунидан
инновaцион жараѐнлар юзага келадиган умумий шарт-шароитлар ҳосил
бўлади. Мавжуд шарт-шароитлар инновaцион жараѐннинг амалга ошишига
тўсқинлик қилиши ҳам мумкин. Инновaцион жааѐнлар ҳам
стихияли,
шунингдек, онгли бошқарилиши мумкин. Янгилик киритиш – бу энг
аввало,табиий ва сунъий ўзгаришлар жараѐнини бошқариш функцияси.
Шунинг учун таълимдаги инновaцион жараѐн – бу таълимдаги ўзгаришларни
бошқариш жараѐни демакдир. Мактабгача
таълим муассасаларида
инновaцион жараѐнларни бошқариш – ўзига хос яхлит тизим бўлиб, таҳлил
этиш, қарорлар қабул қилиш, режалаштириш,ташкил этиш,
коррекциялаш,
мотивaциялаш, рағбатлантириш, назорат қилиш каби таркибий қисмларга
эгамуайян бошқарув циклига эгадир.
Мактабгача таълим муассасаларида инновaцион жараѐнларни
бошқариш бошқарув тизимини модернизaциялашни талаб этади. Ана шу
сабабли мактабгача таълим муассасаларида инновaцион жараѐнларни
бошқариш моделини лойиҳалаш зарур. Айнан ана шу муаммони ҳал этиш
“Кейс стади”га асосланган ўқитиш технологиясининг асосий мақсади
ҳисобланади. Ушбу технология инновaцион жараѐнларни бошқаришга доир
моделларни қиѐсий ѐндашув асосида ўрганиш ва таҳлил этиш орқали гуруҳ
томонидан мактабгача таълим муассасаларида инновaцион жараѐнларни
тизимли бошқариш моделини ишлаб чиқишга ѐрдам беради.
Тавсия этилаѐтган кейсни ечиш қуйидаги
натижаларга эришишга
имкон беради:
1) инновaцион жараѐнларнинг тузилиш, фазаси ҳақидаги билимларни
мустаҳкамлаш;
2) топшириқларни ҳал этиш орқали инновaцион жараѐнларни
бошқаришга доир моделларни ўзлаштириш;
3) инновaцион жараѐнларни бошқариш шакл ва методларини рганиш;
4) мустақил равишда инновaцион жараѐнни моделлаштириш
кўникмасини эгаллаш.
1-муаммоли топшириқ. Қуйидаги инновaцион жараѐнларни
бошқаришга доир моделларни ўрганинг ва ҳар бирига тавсифнома
(характеристика) ѐзинг.
“Таълим муассасаси амалиѐтига инновaцияларни жорий этишда
педагогнинг хулқ-атвори модели” (К.М.Ушаков бўйича).
130
Инкор этиш
Қаршилик
Тадқиқ этиш
Кенгайтириш
Анъанавийлаштириш
Билишга доир
Рефлексив-релакция
Умумий таълим мактабларини инновaцион бошқаришнинг лойиҳали
методи (Н.Мамадов бўйича)
2-муаммоли топшириқ. Қуйидаги мактабгача таълим муассасаларида
Инновaцион жараѐнларни тизимли бошқаришнинг ташкилий моделини
ишлаб чиқиш учун тайѐр чизма ва чизманинг тагида модел таркибий
қисмлари аралаштирилган ҳолда берилган. Сиз чизмага унинг
таркибий
қисмларини шундай кетма-кетликда жойлаштирингки, натижада
мактабгача таълим муассасаларида инновaцион жараѐнларни тизимли
бошқаришнинг ташкилий модели ҳосил бўлсин.
1) янгиликларни яратиш, жорий этиш ва ўзлаштириш бўйича ижодий
гуруҳ;
2) кенгаш
аъзолари;
3) янгиликларни яратиш, жорий этиш ва ўзлаштириш бўйича
экспертлар гуруҳи;
4)
Педагогик кенгаш;
5) ўқув жараѐни;
6) тарбия жараѐни;
7) илмий-методик;
8)
янгиликларни яратиш, жорий этиш ва ўзлаштиришни
мувофиқлаштириш соҳалари;
9) инновaцион жараѐнларни тизимли бошқариш;
10)
методист;
11) метод бирлашма раҳбарлари;
12) янгиликларни яратиш, жорий этиш ва ўзлаштириш соҳалари;
13) методик кенгаш;
14) мудира.
Do'stlaringiz bilan baham: