Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/90
Sana28.03.2022
Hajmi1,58 Mb.
#514831
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   90
Bog'liq
6.2-Maktabgacha-talimni-oqitish-metodikasi

Лаборатория машғулотларини 
ташкил этиш ва ўтказиш методикаси. 
Лаборатория машғулотлари 
олий ўқув юрти ўқитувчиси раҳбарлиги 
остида олган ўқув ахборотлари (маъруза ва мустақил ишлари)ни 
чуқурлаштириш, таҳлил қилиш, кенгайтириш, қўллаш ва ўзлаштиришни 
назорат қилиш шакли; 
Лаборатория машғулотларининг асосий тавсифи шундаки, унда 
талабалар мустақил равишда вазифа бажарадилар ѐки эксперимент 
ўтказадилар. Илмий-техник тараққиѐт шароитида лаборатория ишлари 
талабага назарий билимларни қўллаш механизмини чуқур ва кўргазмали 
ўрганиш имконини беради. Лаборатория машғулотлари талабада тадқиқот 
ўтказиш кўникмаларини шакллантиради, фан ва техникага ижодий 
ѐндашишни таъминлайди, экспериментнинг умумий методикасини эгаллашга 
имкон беради. 
Лаборатория машғулотларини ўтказишда қуйидаги дидактик 
тамойилларга
амал қилинади: 


91 
-
лаборатория машғулотларини режалаштира олиш ва ўтказа олиш; 
-
лаборатория машғулотларининг мақсадини аниқ белгилаб олиш; 
-
фан ва ишлаб чиқариш бўйича билимларни чуқурлаштириш 
имкониятларига талабаларда қизиқиш уйғотиш; 
-
талабада натижани мустақил равишда қўлга киритиш 
имкониятини таъминлаш; 
-
талабани назарий жиҳатдан тайѐрлаш; 
-
лаборатория машғулотлари нафақат конкрет мавзу бўйича 
билимларни якунлаш, балки талабаларни тарбиялаш манбаи ҳамдир 
Лаборатория ўқув ишини ташкил этишнинг асосий шаклларидан бири 
бўлиб, экспериментал тавсифдаги мустақил топшириқларни ўқувчиларнинг 
профессор-ўқитувчи билан биргаликда бажаришини ўзида акс эттиради. 
Лаборатория машғулотининг бош мақсади-бирор бир фанга доир 
назарий қоидаларни амалий жиҳатларини очиб бериш; ўқувчиларнинг 
ўрганилаѐтган қонуниятларни ўзига хосликлари ва намоѐн бўлиш 
шаклларини чуқур тушунишларини таъминлаш; бўлажак мутахассисларда 
ўрганилаѐтган объект билан амалий мулоқотга киришиш кўникмасини 
шакллантиришдир. Лаборатория машғулотлар ўқувчиларнинг илмий 
дунѐқарашини шаклантиришда муҳим роль ўйнайди. 
Янги билимни эгаллаш бўйича ўтказиладиган лаборатория машғулоти 
қуйидаги методик приѐмлар орқали амалга оширилади: 
- машғулот мавзуини ва амалга ошириладиган вазифаларни аниқлаш; 
- машғулот тажриба-босқичларини аниқлаб олиш; 
- машғулотнинг боришини, ишнинг техник хавфсизликка риоя 
қилинган ҳолда бажарилишини кузатиб бориш; 
- машғулотни якунлаш, асосий хулосани баѐн этиш. 
Лабораторияда ўтказиладиган машғулот-тажриба ўкувчиларнинг 
ҳозирги даврдаги ишлаб чиқаришнинг илмий асосларини, тажрибада 
қўлланадиган асбобларга онгли муносабатда бўлиш кўникмасини, техник 
билимни эгаллаб олишларига замин яратади. 
Бу машғулотда ўқувчилар ўқитувчининг топшириғи бўйича 
асбоблардан фойдаланиб, бирор ҳодисани режа асосида тадқиқ этадилар. 
Амалий машғулотларда мавзунинг йирик қисмлари ўрганилади. Бу-
умумлаштирувчи тарзда бўлади. Мазкур иш фақат синфда эмас, балки 
синфдан ташқарида ҳам амалга оширилади. 
Лаборатория машғулоти қуйидаги приѐмлардан ташкил топади: 
- машғулот мақсадини белгилаш; 
- бажариладиган ишни, унга раҳбарлик қилиш тартибини белгилаб 
олиш; 


92 
- иш тугагач, уни якунлаш. 
Лаборатория машғулоти жараѐнида ўқувчилар дарслик ва ўқув 
қўлланмалардан фойдаланишлари, ўқитувчи билан маслаҳатлашишлари 
мумкин. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish