ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
ИСМАИЛОВ АЛИШЕР ФАЙЗИЕВИЧ
АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАРДА ТАРИХ
ФАНИНИ ЎҚИТИШНИНГ ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
13.00.02 – таълим-тарбия назарияси ва методикаси (тарих)
ПЕДАГОГИКА ФАНЛАРИ БЎЙИЧА ФАЛСАФА ДОКТОРИ (PhD) ДИССЕРТАЦИЯ
ТАҚДИМОТИ
Илмий раҳбар: т.ф.д. Жаннат Ҳамидовна Исмаилова
ТОШКЕНТ – 2018
Кириш
I-БОБ. АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАРДА ТАРИХ ФАНИНИ ЎҚИТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
1.1.Академик лицейларда тарих фанини ўқитишнинг назарий-методологик асослари
1.2.Академик лицей ўқувчиларида тарихий билим ҳамда дунёқарашни ривожлантириш мезонлари ва кўрсаткичлари
1.3.Инновацион технологияларни лойиҳалаштириш асосида академик лицейларда тарих фанини ўқитишнинг назарий модели
II-БОБ. АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАРДА ТАРИХ ФАНИНИ ЎҚИТИШНИНГ ИННОВАЦИОН ТИЗИМИ
2.1.Академик лицейларда тарих фани ўқитувчисининг инновацион фаолияти мазмуни
2.2.Академик лицейда тарих фанини ўқитишнинг хусусий-методик технологияси
2.3.Академик лицейда тарих фанини ўқитишнинг муаллифлик локал-модулли технологиялари
III-БОБ. АКАДЕМИК ЛИЦЕЙДА ТАРИХ ФАНИНИ ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА ЎҚИТИШ САМАРАДОРЛИГИ
3.1.Академик лицей ўқитувчиларини инновацион технологияларни татбиқ этишга тайёрлашнинг диагностик тизими
3.2.Инновацион технологиялар асосида академик лицейда тарих фанини ўқитиш самарадорлиги
ХУЛОСА
Дунёда тарих фанини ўқитишнинг инновацион технологияларини такомиллаштириш, жумладан, тарих дарсларида шахсга йўналтирилган, танқидий фикрлашни ривожлантириш, модулли ва интерфаол таълим технологияларини жорий этишнинг услубий таъминотини модернизациялаш муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, АҚШ, Англия, Франция, Япония, Корея ва Россия давлатларида лицей ва гимназияларда тарих фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг тарихий-рационал, эркин фикрлашини ривожлантиришнинг интеграллашган технологиялари, тарихий матнлар устида ишлаш, SMART-таълим, лойиҳа, ассисмент ва портфолио технологияларини ўқитиш амалиёти кенг жорий этилмоқда. Тарих фанини ўқитишнинг инновацион тизимини аудитория, аудиториядан ташқари ва музей педагогикаси интеграцияси асосида такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Жаҳонда тарих фанини ўқитишнинг инновацион моделларини ишлаб чиқиш, тарих фани ўқитувчиларини инновацион фаолиятга тайёрлашнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш, педагогик технологиялар ва таълим стратегиялари уйғунлигини таъминлашнинг илмий таъминотини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тарих фанини ўқитишнинг хусусий-методик технологиясини ишлаб чиқиш, ўқитувчиларнинг ижодкорлиги ва технологик компетентлигини ривожлантириш асосида тарих фанини ўқитишнинг ўйинли, гуруҳларда ишлаш, ҳамкорликда ўқитишга йўналтирилган локал-модулли технологияларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |