Мавзу танлаш Курс иши ёзишнинг асосий жиҳатларидан бири унинг мавзусини тўғри танлашдир. Талабалар курс иши ёзиши керак бўлган мавзуни ўқитувчи томонидан аввалдан тайёрланган мавзулар рўйхатидан танлаши керак бўлади (1-илова).
Танлаган мавзулар бир хил бўлиб қолмаслиги ва талабалар учун танлаш имконияти кенг бўлиши учун тайёрланган мавзулар рўйхати курс иши ёзиши кўзда тутилган талабалар сонидан кўпроқ бўлиши тавсия этилади.
Курс иши мавзулари рўйхати ҳар йили кафедра томонидан янги ва долзарб муаммоларни ёритишга асос бўладиган мавзулар билан янгиланиб туриши ва белгиланган санага қадар талабаларга танишиш учун берилиши керак.
Мавзу танлангандан сўнг, албатта, раҳбар билан маслаҳатлашиб кейин иш бошланади. Ҳар бир талаба битта мавзу танлаш ҳуқуқига эга.
1- илова “Бошқариш назарияси” фанидан курс иши мавзулари намуналари
Берилган ночизиқли системани гармоник баланс усули бўйича тaҳлил қилиш.
Дискрет системаларни синтез қилиш.
Динамик программалаш усули.
Оптималлик принципи.
Бошқарувчанлик ва кузатувчанлик.
Кузатувчанлик ва тикловчанлик.
Адаптив системаларни синфланиши.
Талаба мавзу танлашда ўқитувчилар билан маслаҳатлашиб ўзи учун қизиқарли мавзуни танлаш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари, талаба рўйхатда бўлмаган фаннга тааллуқли муаммоларини очишда муҳим ва қизиқарли бўлган мавзуларни таклиф қилиши ҳам мумкин. Мавзу танлангандан сўнг, албатта, раҳбар билан маслаҳатлашиб кейин иш бошланади. Ҳар бир талаба битта мавзу танлаш ҳуқуқига эга.