Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳ. П. Абулқосимов, М.Ҳ. Абулқосимов иқтисодиёт қисқача изоҳли луғат «noshirlik yog‘dusi»


Преференциал (имтиёзли) бож тўлови



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet229/350
Sana20.06.2022
Hajmi2,5 Mb.
#680232
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   350
Bog'liq
IZOHLI LUGAT

Преференциал (имтиёзли) бож тўлови – ривожла
-
наётган мамлакатлардан келтирилган импорт товарлари
-
га қўйиладиган бож тўлови. Божхона тарифларида қайд 
қилинадиган бож тўловлари қуйидаги уч кўринишда бўла
-
ди: 1) Адвалер бож тўлови – товарнинг баҳосига нисбатан 
фоизда белгиланадиган ва ундириб олинадиган бож пули; 
2) Специфик (ўзига хос) бож тўлови – товарнинг оғирлиги, 
ҳажми ёки донасидан маълум бир сумма кўринишида унди
-
риладиган бож пули; 3) Аралаш бож тўлови – товарлардан 
бир вақтнинг ўзида ҳам адвалер, ҳам специфик бож тўлови 
кўринишида ундириладиган бож тўлови.
Преференция – иқтисодиётни мақсадга мувофиқ ри
-
вожлантириш ва тартибга солишда айрим соҳа ва тармоқлар, 


294
корхона ва ишлаб чиқариш турларига нисбатан берилувчи 
имтиёз, афзаллик ва устуворликлар.
Принципал-агент муаммоси – «агент»нинг «принци
-
пал» топшириғи ва кўрсатмасини бажаришдаги ҳийласи 
(найранги). Ҳийла ишлатиш (найранг) ахборот асимметри
-
яси ва «агент» фаолияти устидан назорат қилишнинг юқори 
даражаси туфайли мумкин бўлади. «Принципал-агент» 
муаммоси маънавий хатар вазиятида тез-тез учрайдиган 
ҳолат ҳисобланади: «принципал» «табиий» хатарлардан 
суғурталовчи ролида, «агент» эса (соғлиқ аҳволи, кутилаёт
-
ган даромадлар ва ҳ.к. ҳақидаги) муҳим ахборотни яши
-
рувчи суғурталанувчи ролида иштирок этади. Энг муҳим 
масала бу ерда «агент» томонидан ишончли ахборотнинг 
тарқатилишига кўмаклашувчи ёки, аксинча, унга тўсқинлик 
қилувчи 
рағбатлар
тизимини барпо этишдан иборат. Бо
-
зорда ишончли ахборотнинг тарқатилиши рақобат билан 
рағбатлантирилади. Аксинча, «принципал» ва «агент» му
-
носабатларининг одатий вариантида ахборот асимметрияси 
ва оппортунизм имкониятлари «агент»ни «принципал» би
-
лан найранг қилишга ундайди. «Агент»нинг оппортунистик 
хатти-ҳаракатини чеклашга йўналтирилган рағбатлар ти
-
зимини қидириш билан оптимал шартнома назарияси, ёки, 
«принципал-агент» назарияси шуғулланади. Кўпинча ушбу 
муаммони ҳал этишнинг қуйидаги вариантлари кўрсатила
-
ди. 1.
«Агентлар» 
рақобати
.
«Принципал-агент» муаммо
-
сини ҳал этишнинг биринчи варианти агентлар ўртасида
-
ги рақобатни кучайтиришни талаб қилади.
2.«Агент»нинг 
қўшма фаолият натижаларида иштирок этиши. 
Муам
-
мони ҳал этишнинг иккинчи варианти «агент» томонидан 
қатъий белгиланмаган, балки фирма фаолиятининг натижа
-
ларига боғлиқ бўлган мукофотни тўлашни назарда тутувчи 
ёллаш ҳақидаги шартноманинг тузилишидан иборат. 3.
Фир
-
ма «агентлар» иттифоқи сифатида.
Ушбу қарор аввалги
-
сидан шуниси билан тубдан фарқ қиладики, бунда нафақат 
«агентлар»нинг фаолиятдан олинадиган даромадларда ишти
-


295
рок этишига йўл қўйилади, балки «принципал» функцияла
-
рининг ўзи «агентлар» томонидан навбати билан бажарила 
бошлайди.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish