Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ислоҳот-
ларнинг ҳуқуқий негизини яратиш бўйича амалга
оширилган ишлар. Иқтисодий ислоҳотларнинг дастлаб
-
ки босқичида бозор муносабатларини шакллантиришнинг
ҳуқуқий негизини яратиш қуйидаги йўналишлар бўйича
амалга оширилди:
Биринчи йўналиш
. Ўзбекистоннинг давлат
ва иқтисодий мустақиллиги ҳуқуқий негизларини яратувчи
ва давлатни бошқариш қоидаларини тартибга солувчи «Ўз
-
бекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг асослари
тўғрисида»ги Қонун, «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги,
«Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамаси
тўғрисида»ги ва бошқа қонунлар қабул қилинди. Республи
-
ка ва маҳаллий даражада бошқарув структураларининг ва
-
422
зифалари аниқ чегаралаб қўйилди. Миллий шароитлар тўла
жавоб берадиган жойларда ваколатли ҳокимиятнинг бирдан
-бир тўла ҳуқуқли органи бўлган ҳокимлик институти яра
-
тилди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши соҳасида янги
механизм тузилдики, унинг илдизи халқ анъаналарига ва
тарихан таркиб топган жамоа муносабатлари – маҳаллага
бориб тақалади.
Иккинчи йўналиш.
Жамият иқтисодий ти
-
зимининг асосини ташкил этувчи янги мулкчилик муноса
-
батларига асос соладиган “Мулкчилик тўғрисидаги”, “Ер
тўғрисидаги”, “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусий
-
лаштириш тўғрисида”ги, “Ижара тўғрисида”ги, “Давлат
уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонунлар
мажмуи яратилди. Республикада хусусий мулкчилик ҳуқуқи
эътироф этилди ва мулкчиликнинг ҳамма шакллари учун
тенг шароит яратилди. Бозор иқтисодиётига ўтиш даври
-
да бозор муносабатларининг зарур шарти ва кўп укладли
иқтисодиётни шакллантириш имконини берадиган ҳуқуқий
негиз вужудга келди.
Қонунчиликнинг ривожланиб бораёт
-
ган учинчи фаол йўналиши –
хўжалик юритиш ва инсти
-
туционал ўзгаришларнинг янги механизмини яратиш эди.
Мазкур йўналиш бозор иқтисодиёти инфраструктурасини
шакллантиришнинг ҳуқуқий жиҳатларини тартибга солув
-
чи қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар мажмуидан иборат. Энг
аввало, хўжалик субъектларининг ҳуқуқий ва иқтисодий эр
-
кинлиги мақомини белгиловчи «Корхоналар тўғрисида»,
«Кооперация тўғрисида», «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»,
«Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида» ва шу
каби бошқа қонунлар қабул қилиниб, уларда янги хўжалик
механизмининг асосий қоидалари аниқ ва равшан кўрсатиб
берилди. Бозор инфраструктурасини яратиш ва уни тартибга
солиб турувчи “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”, “Пул
тизими тўғрисида”, “Тадбиркорлик тўғрисида”, “Суғурта
тўғрисида”, “Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”, “Ау
-
диторлик фаолияти тўғрисида”, “Қимматли қоғозлар ва
фонд биржаси тўғрисида”ги қонунларнинг қабул қилиниши
423
республикада бозор механизмларини ривожлантиришнинг
мустаҳкам пойдеворини яратишга хизмат қилди. Иқтисодий
ислоҳотларни амалга оширишни давлат томонидан тарти
-
бга солишда хўжалик субъектлари бўлмиш корхоналар ва
фуқароларнинг давлат билан ўзаро муносабатлари меха
-
низмини тартибга солувчи солиқлар тизими, монополистик
фаолиятни чеклаш, корхоналарнинг банкрот бўлиши, хў
-
жалик процессуал кодекси каби ҳуқуқий ҳужжатларнинг
қабул қилиниши муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Тўртинчи йў
-
налиш.
Ўзбекистонни жаҳон хўжалик тизимига кириб бори
-
шининг ҳуқуқий асосини таъминловчи «Ташқи иқтисодий
фаолият тўғрисида», «Ўзбекистон Республикасининг ета
-
кчи Халқаро ташкилотларга аъзолиги тўғрисида», “Валю
-
тани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунларнинг қабул
қилиниши, асосий Халқаро пактлар ва битимларнинг Ўз
-
бекистон Республикаси томонидан имзоланиши мамлакат
ташқи иқтисодий алоқаларининг тараққий этишида жуда
катта имкониятлар очиб берди. Шу билан бирга, иқтисодий
ислоҳотларни чуқурлаштиришда хорижий инвестицияларни
кенг жалб этиш ва уларни ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлашда
муҳим роль ўйнайдиган қатор қонунлар ҳам қабул қилинди.
Бешинчи, энг муҳим йўналиш
– инсоннинг ишончли консти
-
туцион ва юридик ҳуқуқларини, ижтимоий кафолатларини
ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлайдиган
қонунларни ишлаб чиқишдан иборат. Инсон, жамоат ташки
-
лотларининг ҳуқуқлари ва эркинликларини, виждон ва дин
эркинлигини тартибга солувчи, “Аҳолини иш билан таъ
-
минлаш тўғрисида”, “Ногиронларни ижтимоий ҳимоялаш
тўғрисида”, “Фуқароларни давлат пенсия таъминоти асосла
-
ри тўғрисида”, “Таълим тўғрисида”, “Ёшларга оид давлат
сиёсатининг асослари тўғрисида”ги қонунлар шулар жум
-
ласидандир. Мазкур қонунларнинг қабул қилиниши одам
-
ларнинг маънавий, ижодий қобилиятларини намоён қилиш
имконини берди. «Мустақил Ўзбекистоннинг илк Консти
-
туцияси – давлат ва жамият ҳаётининг Асосий Қонунининг
424
қабул қилинганлиги биринчи босқичдаги қонун чиқариш фа
-
олиятининг гултожиси бўлди». Конституция Ўзбекистонни
ҳақиқий мустақилликка эришиши ва янги иқтисодий тизим
-
га ўтишининг ҳуқуқий негизини ташкил этмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |