Экстремал вазиятлар – мулк ҳуқуқини қайта
тақсимлашни қонуннинг қабул қилиниши натижасида за
-
рар кўрган томонларни ҳуфёна ҳаракат қилишга ундайдиган
ҳолат.
Эмбарго – алоҳида мамлакат ёки давлатлар гуруҳи
билан савдони бутунлайин таъқиқлаш сиёсати.
Эмбар
-
го
(исп. таъқиқлаб қўйиш) – 1) Мамлакат ташқарисига то
-
вар, олтин, валюта ва бошқаларни чиқариш ёки киритишни
таъқиқлаб қўйиш, чет мамлакатга қарашли кемалар, юклар
ва жиҳозларни ушлаб қолиш; 2) Бошқа мамлакатларнинг
ҳуқуқни бузиш ҳаракатларига жавобан ҳукумат томонидан
бошқа мамлакат ёки ўз кемаларининг мамлакат портидан
чиқиб кетишини талаб этиши. Эмбарго иқтисодий ва сиёсий
сабабларга кўра ҳукумат томонидан жорий этилади.
Эмблема – шартли белги, тимсол, аломат, бирор тушун
-
ча ёки ғояни ифодаловчи шартли ёхуд рамзий тасвир.
Эмиссия (лот. – чиқариш, нурланиш) – қoғoз пуллар ва
қимматбаҳо қоғозларни муомалага чиқариш. Мамлакатларда
банкнот эмиссиясини муайян мамлакатнинг махсус эмиссия
банклари, одатда, марказий банклар бажаради. Қоғоз пуллар
-
ни эмиссия қилишни давлат хазинаси бажаради.
Эмиссия
–
муомалага пул ёки қимматли қоғозларни чиқариш демакдир.
Эмитент – капитални жалб этиш мақсадида қимматли
қоғозларни оборотга(муомалага) чиқарувчи молия – кредит
муассасалари; банк, компания.
Эмпатия – бошқарув фаолияти психологиясининг
бир кўриниши: бирор кишига чин кўнгилдан муносабатда
бўлган ҳолатда унинг фикрини ўрганиш услуби. Эмпатия
суҳбатдошининг ички дунёсини ўрганиш, унинг фикрлари
тизимини тушуниш имконини беради.
Энг кам иш ҳақи муаммолари БМТ қошидаги Халқаро
Меҳнат Ташкилотининг турли форумларида кўриб чиқилган.
405
1928 йилдаёқ “Энг кам иш ҳақини белгилаш механизми
ҳақида”ги 26-сонли Конвенция ва уни белгилаш тўғрисидаги
30-сонли Тавсиянома қабул қилинган эди. Энг кам иш ҳақи
муаммосини ҳал этиш, уни белгиланишининг мажбурийлиги
Халқаро меҳнат ташкилотининг 131- сонли (1971 йил) Кон
-
венциясида ҳам ўз аксини топган.
Конвенцияда қуйидагилар
энг кам иш ҳақи даражасининг мезонлари сифатида кел
-
тирилади: а)
ходим ва унинг оиласининг эҳтиёжлари,
мамлакатдаги иш ҳақининг умумий даражаси ва ижтимо
-
ий тўловларни ҳисобга олган ҳолда; б) иқтисодий харак
-
тердаги омиллар (миллий даромаднинг даражаси ва ўсиш
суръати, иш билан бандлик даражаси, мамлакатнинг тўлов
қобилияти баланси ва шу кабилар).
Энг кам иш ҳақини ки
-
ритиш тўрт асосий мақсадни кўзда тутган эди:
1) оддий
ишларни бажарувчи ходимларни ҳаддан ташқари эксплуа
-
тация қилинишига барҳам бериш; 2) иш ҳақини кескин па
-
сайтириш йўли билан эришиладиган ноҳалол рақобатга
қарши туриш; 3) иш ҳақининг энг қуйи даражасини оши
-
риш воситасида иш ҳақи умумий даражасини ошириш; 4)
ижтимоий сиёсатнинг миллий даромадни қайта тақсимлаш,
шунингдек, иқтисодиётни ривожлантириш билан боғлиқ
ташаббусларни мувофиқлаштириш.
Энг кам иш ҳақи ти
-
зимлари турлича бўлиб, улардан энг кўп тарқалганлари
қуйидагилардан иборат: а)
паст иш ҳақи оладиган ва меҳнат
бозорида рақобатга бардош беролмайдиган аҳолининг иж
-
тимоий заиф қатламларини ижтимоий ҳимоялаш; б) адолат
-
ли иш ҳақини белгилаш (бундай тизим фаолиятнинг маълум
тармоқлари, касбларга тегишли); в) иш ҳақининг барча ти
-
зимлари базасини ўрнатиш (қашшоқликка қарши кураш,
иш ҳақини пасайтириб юборишдан ҳимоя қилиш); г) юк
-
сак миллий мақсадларга эришиш учун энг кам иш ҳақини
макроиқтисодий сиёсат инструменти сифатида баҳолаш;
д) иқтисодий ўсишни тартибга солиш, даромадларни
тақсимлашни яхшилаш.
406
Do'stlaringiz bilan baham: |