Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳ. П. Абулқосимов, М.Ҳ. Абулқосимов иқтисодиёт қисқача изоҳли луғат «noshirlik yog‘dusi»



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet323/350
Sana20.06.2022
Hajmi2,5 Mb.
#680232
1   ...   319   320   321   322   323   324   325   326   ...   350
Bog'liq
IZOHLI LUGAT

Эркин тадбиркорлик ҳудуди – тадбиркорлик фаолия
-
ти ва чет эл сармояларини ишлатишнинг энг қулай ҳудуди. 
Бундай ҳудудларда экс порт қилинадиган товарлар ҳажмини 
ошириш ва ички бозорларни кенгайтириш учун алоҳида тар
-
тиб жорий қилинади. Масалан, солиқларни тўлашда маълум 
имтиёзлар берилади, экспорт-импорт жараёнлари учун 
қулайликлар яратилади.
Эркинлаштириш – хўжалик юритувчи субъектлар
-
нинг эркинлиги ва иқтисодий мустақиллигини, иқтисодий 
фаолиятнинг бозорга хос механизмларининг самарали амал 
қилишини таъминлашга қаратилган жараён; давлат томони
-
дан белгиланган чора-тадбирлар тизими; иқтисодий сиёсат 
йўналишларидан бири бўлиб, давлат ва назорат органлари
-
нинг хўжалик субъектлари фаолиятига аралашувини кескин 
қисқартириш бўйича кенг кўламдаги чора-тадбирлар амалга 
оширилади.
ЭСКАТО – БМТнинг иқтисодий комиссияларидан бири 
ҳисобланади. Осиё ва Тинч океани минтақасида жойлашган 
мамлакатларнинг (31 та давлат) иқтисодий ҳамкорлик жами
-
яти. ЭСКАТО 1947–1974 йилларда Осиё ва Узоқ Шарқ мам
-
лакатлари ҳамжамияти ҳам деб юритилган. Унга РФ, АҚШ, 
Франция, Буюк Британия (Швейцария консультатив статусга 
эга) каби давлатлар ҳам аъзодир.
Этика(аҳлоқ) – бу, ижтимоий ҳаёт жараёнида рўёбга 
чиқариладиган универсал ва ўзига хос аҳлоқий талаблар ва 
хулқ – атвор нормалари тизими бўлиб, тадбиркорлик этика
-
сининг асосини ташкил этади.
Эҳтиёж – инсоннинг яшаши ва камол топиши учун ке
-
ракли ҳаётий воситаларга бўлган зарурият. 
Эҳтиёжлар
 
бу шахснинг яшаши ва ўзини – ўзи сақлашига доир за
-
рур воситалар ва шарт-шароитлар яратиш тўғрисидаги 
ғамхўрлик қилиши, яшаш муҳити билан барқарор муво
-
занатни сақлашга интилишдир. Инсон эҳтиёжлари тар
-
кибига турли жиҳатдан ёндашиб, уни ҳар хил гуруҳларга 
ажратиш мумкин: 1.Эҳтиёжлар субъектларига кўра: а) ин
-


409
дивидуал; б) гуруҳ; в) умумжамият эҳтиёжларига бўли
-
нади. Индивидуал эҳтиёж – бу ҳар бир инсон учун бўлган 
заруратни ифодалайди. Гуруҳ эҳтиёжи – бу оила ёки ки
-
шиларнинг бирор мақсадда бирлашган гуруҳлари (меҳнат 
жамоаси, турли уюшмаларнинг) эҳтиёжлари бўлиб, бир
-
галикда яшаш, фаолият юритиш жараёнида вужудга кела
-
диган умумий эҳтиёжлардир. Умумжамият эҳтиёжи – бу 
мамлакат миқёсида, қолаверса, ер курраси миқёсида ин
-
сонларнинг шаклланган таркиб топган эҳтиёжларидир. 2. 
Эҳтиёжлар объектига кўра: моддий ва ижтимоий-маънавий 
эҳтиёжларга бўлинади. Моддий эҳтиёжлар азалий бўлиб, 
улар инсон билан бирга вужудга келган бўлиб, энг зарур ва 
ҳаёт учун керакли ашёлардир. Озиқ-овқат, кийим-кечак, ту
-
рар-жой, транспорт ва ҳоказолар шулар жумласига киради. 
Улар яшашнинг бирламчи шартидир. Ижтимоий-маънавий 
эҳтиёжлар азалий бўлмай, жамият тараққиётининг маълум 
босқичида, цивилизация пайдо бўлиши билан юзага кел
-
ди. 3. Фаолият доираси ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжлар 
жиҳатидан меҳнат қилиш, атрофдагилар билан мулоқотда 
бўлиш, дам олиш, иш қобилиятини тиклаш, иқтисодий фао
-
лият юритиш кабиларни ўз ичига олади. 4. Улар қай тарзда 
қондирилиши жиҳатидан қаралганда, якка ва биргаликда 
қондириладиган эҳтиёжлар кўзга ташланади. Ҳар бир ин
-
сон ўз эҳтиёжларининг бир қисмини якка тартибда, иккин
-
чи қисмини эса бошқалар билан биргаликда қондиради. 5. 
Уларни қондиришдан қандай мақсад кўзланганига қараб, 
шахсий ва ишлаб чиқариш эҳтиёжларига бўлиш мумкин. 
Бошқача айтганда, истеъмол товарлари ва иқтисодий ресурс
-
ларга бўлган эҳтиёжлардир.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   319   320   321   322   323   324   325   326   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish