Зарарсизлик нуқтаси – корхона савдо фаолиятидан ке
-
ладиган соф даромад суммаси унинг доимий ва ўзгарувчан
муомала харажатлари умумий суммасига тенг бўлгандаги то
-
вар сотиш ҳажми.
И
Идентификациялаш – лойиҳаларга бўлган талаблар
-
ни аниқлаш. Бу лойиҳа циклининг бир босқичи бўлиб, унда
капитални киритиш керак бўлган имконли объектларни
аниқлаш амалга оширилади. Бунинг мақсади инфратаркиб
-
ни, табиий ресурслар заҳирасини аниқлаш, ҳалойиқ тала
-
бини қондириш ва бошқалардан иборатдир. Хусусий ин
-
вестицияларга нисбатан эса кўпроқ даромад келтирувчи
соҳаларни излаб топишдан иборатдир. Ушбу босқичда бир
қатор муқобил лойиҳаларни танлаб олиб, улар орасида ўтка
-
зиладиган танловлар асосида амалга оширилиши керак бўла
-
диган лойиҳа танлаб олинади.
Иерархик тартиб асосида бошқариш. Бундай
бошқариш тизимида давлат асосий роль ўйнайди. Иш
-
лаб чиқариш, тақсимот, айирбошлаш ва истеъмол бўйича
барча қарорлар давлат томонидан қабул қилинади, муам
-
мо ва масалалар ҳам давлат томонидан ечилади. Ахборот
олиш буйруқ ва топшириқлар асосида йўлга қўйилади.
134
Бу юқоридан пастга қараб, иерархик тартиб асосида олиб
борилади. Иерархия одатда бошлиқ ҳокимлигига таяна
-
ди. Иерархик бошқаришнинг ўзига хос шакли маъмурий-
буйруқбозликка асосланган, марказдан режалаштириш асо
-
сида бошқариладиган иқтисод ҳисобланади. Бунда корхона
-
лар асосан давлат мулки бўлиб, хўжаликни бошқариш иерар
-
хик тарзда олиб борилган. Нима, қанча, қандай, ким деган
саволлар давлат томонидан ҳал қилинган.
Иерархия – шундай тизимки, бунда қуйи мансабдорлар
-
нинг юқори мансабдорларга бўйсуниш тартиби ўрнатилади.
Ижара (поляк. – “arenda” ва лат. “аrrendare” – қарзга
фойдаланишга бериш) – Шартнома асосида буюмларнинг
вақтинчалик фойдаланишга белгиланган ижара ҳақи тўло
-
ви асосида берилиши. Буюмни вақтинчалик фойдаланиш
-
га берувчи томон ижарага берувчи, қабул қилиб олувчи эса,
ижарачи деб аталади. Ижара муносабатларида асосан асосий
воситалар ижарага берилиши мумкин. Ижара жорий ва узоқ
муддатли молиялаштирилган бўлиши мумкин. Бухгалте
-
рия ёзуви ҳам шу ижаранинг қайси турда олиб борилишига
қараб юритилади.
Ижара
–
мулкни маълум бир ҳақ тўлаш
эвазига, вақтинчалик фойдаланишга бериш тўғрисидаги
шартномага асосланган ҳолда ёллаш.
Ижара пудрати – кор хона ва ташкилотларнинг алоҳида
бўлинмаси даражасида (хўжалик, цех, бўлим, бригада ва
ҳ.к.) ташкил қилинган ички хўжалик ҳисобидаги ижара му
-
носабатларининг шакли
. Ижара пудрати
шартномасида
ижарага олинган бўлимлар бўйича ижарага берувчининг бу
-
юртмалари: маҳсулот ҳажми, ижара тўловининг миқдори,
корхона ларнинг харажат ва тўловида жамоаларнинг
қатнашиш даражаси, тартиби ҳамда томонларнинг жавобгар
-
лиги кўрсатилади. Шартномада белгиланганидан ортиқча
ишлаб чиқарилган маҳсулот ижарачи тасарруфида бўлиб,
унинг хоҳишига кўра фойдаланилади.
Ижара тўлови – мулкдан вақтинчалик фойдалангани
учун тўлов тартибида ижарага берувчига ўтказиладиган ижа
-
135
рачи даромадининг бир қисми. Унинг миқдори мутлақ сум
-
мада белгиланиб, ҳажми ва тўлаш тартиби ижара шартнома
-
сида кўрсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |