Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ижтимоий фанлар факультети


II БОБ. ОИЛА МАЪНАВИЯТИ ВА ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА ОИЛАВИЙ МАРОСИМ, АНЪАНА ВА БАЙРАМЛАРНИНГ РОЛИ



Download 298 Kb.
bet5/9
Sana25.02.2022
Hajmi298 Kb.
#269556
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
маънавиятшунослик

II БОБ. ОИЛА МАЪНАВИЯТИ ВА ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА ОИЛАВИЙ МАРОСИМ, АНЪАНА ВА БАЙРАМЛАРНИНГ РОЛИ
2.1.Оиладаги маънавий муҳит ва уни ёшлар тарбиясидаги роли
Маълумки, ўқувчи ёшлар тарбиясида оиланинг ўрни беқиёсдир. Фарзанд тарбияси оиладан бошланади. Оила боланинг жисмоний камолотидагина эмас, балки маънавий камолга етишида ҳам муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Маънавий юксак оилада камол топган ўқувчи ёшларнинг дунёқараши, билим ва тафаккури, илмий-маънавий салоҳияти ҳам юқори бўлади. Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг “Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат” тамойилини ўқувчи ёшлар онгига сингдиришда ҳам оиладаги юксак маънавий тарбиянинг таъсири катта бўлади. Шунинг учун ҳам Ватанини чин дилдан севадиган, халқимиз авнақини ўйлайдиган, ҳар томонлама баркамол авлод қилиб шакллантиришда “Оила” ўрни муҳимдир.
Оила ана шундай бебаҳо тарбия маскани, инсонни шакллантирадиган, уни улғайтириб, келажакда ким бўлишини таъминлаб берадиган институт десак, асло муболаға бўлмайди. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ота боболаримиз, момоларимиз ўзларидан кичикларга ҳам, ҳатто жажжи болакайларга ҳам сен деб эмас, Сиз деб мурожаат қилишган. Ёш фарзандларга нисбатан алоҳида иззат-эътибор намуналарини кўрсатишган.
Шу ўринда Президентимиз Шавкат Миризёев ҳам “Ўсиб келаётган авлод айнан оилада маънавий-ахлоқий тарбия олади, маъсулиятли бўлиш ва лоқайд бўлмасликни ўрганади”27 дейди.
Оиладаги маънавий муҳитнинг соғлом бўлишида оиланинг функцияларини тўғри ташкил этилишига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқдир. Оилашунос олимлар оила вазифаларидан келиб чиқиб турлича таъриф берганлар. Масалан, биринчи Президентимиз И.Каримов “Оила ҳаётнинг абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган, келажак насллар қандай инсон бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғидир”28, деб таъриф берганлар. Оила масаласи билан шуғулланиб келаётган олимлар унинг функцияларини турлича кўрсатадилар. Масалан, А.Г.Харчев оила функцияларига аҳоли таркибини қайта қуриш, ижтимоийлаштириш, хўжалик юритиш, истеъмол ва бўш вақтни унумли ўтказишни киритса, Г.М.Свердлов, В.А.Рясенцев оиланинг асосий функцияси наслни давом эттириш, ёш авлодни тарбиялаш, хўжалик юритиш ва ўзаро ёрдам беришни уюштиришдир, деб ҳисоблайдилар, Г.В.Осипов ва унинг издошлари эса, оила функцияларини наслни давом эттириш, бола тарбияси билан шуғулланиш, иқтисодий-хўжалик ишларини олиб бориш, ўзаро ёрдам уюштириш, соғлиқни сақлаш, бўш вақт ва дам олишни ташкил этиш, биринчи ижтимоий назоратни уюштиришлар оиланинг функцияси, деб таснифлайдилар. С.С.Фролов эса жинсий бошқариш, янги авлодни яратиш, ижтимоийлашув, ҳиссий қониқиш, ҳимоя, иқтисодий ҳаётни олиб боришни оиланинг асосий функцияларидир, деб кўрсатади29. Шундан келиб чиқиб хозирги кунда замонавий оиланинг функциялари қуйидагилардан иборат:
Оиланинг ҳиссий-эмоционал функцияси: бу унинг ўз аъзолари ўртасида муайян илиқ муносабатларни сақлаш, улар ўртасида мехр-оқибат, ўзаро ғамхўрлик, бир-бирини қўллаб қувватлаш, севиш, севилиш каби қобилиятларни намоён этишдир.
Жисмоний қувватни таъминлаш функцияси: оила аъзоларининг жисмонан соғлом, тетик ва ўзини яхши хис қилишларини таъминлашга боғлиқ бўлган шароитларни назарда тутади.
Маънавий мулоқотни таъминлаш функцияси: одамнинг ўз насл-насаби, маънавий-маданий анъаналари бўлишига интилишдан келиб чиқади, бир шахс ўзининг кимнинг авлоди, қандай анъаналарнинг вориси эканлигидан, чексиз фахрланади.
Жисмоний-хирсий мулоқот функцияси: эр ва хотин ўртасидаги иккаласигагина таълуқли бўлган жинсий эхтиёжларни қондириш, шу орқали авлодлар бардавомлигини таъминлашга хизмат қилади.
Бахт ва тинчлик хотиржамликни барқарорлаштириш функцияси: оила аъзосининг муаммоларини ечиш, уни ташқи турли таасуротлардан химоялаш керак бўлса унда химоя иммунитетини шакллантиришга ёрдам беради.
Репродуктив функцияси: бу оиланинг нафақат авлодларнинг, ворисларни яратишга алоқадор вазифаси, балки шу орқали ота-она бўлишдек бахтга муяссар бўлиш, давлатнинг эса туб ахоли сонини муайян миқдорда ушлаб туришига хам хизмат қилади.
Тарбия ва назорат функцияси: ота-оналар зурриётларини қобил ва ақлли иймон-эътиқодли, соғ-саломат вояга етказиш таъминлашларига боғлиқ.
Хусусий мулкка эга бўлиш ва авлодга мерос қилиб қолдириш функцияси: бир оиланинг ўз жамланаси бўлишни тақозо этилди.
Оила жамиятнинг муҳим таркибий қисми экан, унинг шаклланиши ва ривожланишини жамият хаётидаги сиёсий, иқтисодий-ижтимоий, маънавий муносабатлар билан бевосита боғлиқ равишда амалга оширилади. Жамият хаётида бўлиб турадиган ўзгаришлар, кишиларнинг турмуш тарзи, яшаш ва меҳнат қилиш шароитлари, миллий аҳлоқ нормалари, психологияси, диний эътиқодлари ҳам оилавий муносабатларининг шакли ва мазмунига таъсир этган. Шу сабабли оилавий муносабатларининг аҳлоқий, ҳуқуқий, ижтимоий мезонлари ҳам ўзгариб турган.
Оила жамият маҳсули сифатида ташкил топиб, ривожланиб борар экан, унинг жамият олдидаги масъулиятлари ҳам тобора ортиб боради. Бу масъулият оила зиммасига, юқорида айтилганидек, инсон наслини давом эттирувчи авлод яратиш, уларни тарбиялаш, камолга етказиш вазифаларини юклайди. Оила ушбу вазифаларни бажарар экан, ўзи ҳам, маълум маънода тараққий этиб боради.
Оиланинг тараққий этишини у бажараётган вазифалар моҳиятига кўра уч йўналишга ажратиш мумкин: 1. Оиланинг ижтимоий таракқиёти; 2. Оиланинг иқтисодий тараққиёти; 3. Оиланинг демографик тараққиёти30. Оила доим ривожланишда бўлиб, унинг шакллари, тарбиявий имкониятлари ҳам ўзгариб турган. Тарихий тараққиёт жараёнида оилавий муносабатлар ривожланишига жамият, жамоатчилик таъсирини ўтказиш, уларни бошқариш зарурияти ҳам кучаяди. Бу зарурият натижасида никоҳ билан боғлиқ муносабтатлар келиб чиққан. Никох оила қураётган икки ёшнинг муносабатларининг давлат, жамият томонидан муайян аҳлоқий, хуқуқий мезонлар асосида бошқарилиши зарурияти натижасида вужудга келган маросимдир. Никох икки ёшнинг розилиги асосида қайд қилинади ва ўзаро ишонч, хурмат ва муҳаббатга таянади. Никоҳ оила қураётган икки ёшнинг бир-бирига, жамиятга, фарзандларига нисбатан бўлган маънавий, ҳуқуқий бурчи ва маъсулиятини белгилашдир. Никоҳ муқаддас деб саналиши ҳам оила маънавиятини белгиловчи асосий омилларидан биридир.
Бу ёруғ оламга энди келаётган янги авлоднинг маънавияти шаклланиши никоҳнинг хаққонийлиги ва оиланинг мустахкамлигига боғлиқ. Маънавий бирлик севги, муҳаббат эътиборга олинмай тузилган никоҳ оилани заифлаштиради, фарзандлар маънавиятининг шаклланишига хам салбий таъсир кўрсатади. Оила мустахкам бўлмаса жамият хам мустахкам бўлмайди. Шу сабабли хам барча даврларда оила мустахкамлиги жамият барқарорлигининг муҳим шарти деб қаралган. Оилада маънавий муҳитни шаклланишида қуйидаги омиллар муҳим роль ўйнайди:
1. Муайяан анаъналар, ахлоқий кадриятлар, хуқуқий муносабатлар.
2. Оила инсонларга хос ахлоқий кадриятларини ўзаро хурмат ишонч мухаббат, хамкорлик, хамдардлик йигит қиз бир — бирини севгани бир умрга бирга бўлиб ахл яшашга ҳаётнинг оғир, енгил, аччиқ ширинликларини енгиб ўтишга учун оила куришидир.
3. Оилада фарзанд тарбияси катта ижтимоий аҳамиятга эга. Фарзандлар ақлли, одобли, мехнатсевар, халол болалардан ота —она хам, бутун жамият хам манфаатдор. Чунки жамият тараққиётининг асосини маънавий, жисмоний соғлом ёшлар таъминлайди.
4. Оилада қариндош уруғликка асосланган муносабатлар шаклланади. Бу хам инсоният учун ғоят мухим хаёти ва тараққиётида катта ўрин тутади. Уларнинг бурч ва маъсулиятига асосланган хамкорлиги хамжихатлиги муносабатларни баркарорлаштиришнинг мухим шартидир. Ўзбек оилаларда муносабат масаласига хукуқий бурчга нисбатан ахлоқий маъсулят устиворлик килади. Ўзбекларда келин ёки куёв сиҳат саломатлигини суриштириш хам ажойиб ва нисбий анъана бўлган Бу анъаналар ёшларнинг оилавий турмуши жамият ва фарзандларнинг оиладаги бурчлари билан боғлик маъсулятларини оширади. Соғлом оиланинг маънавий салоҳияти мустахкам бўлмаганлиги сабабли эр ва хотиннинг ажралиб кетиши фарзандларнинг қаровсиз колиши учрайди. Оила инсон янада ривожланишининг давомийлигини таминлайди. Оилада камол топган бола жисмоний етук, муайан маънавий фазилатларни эгаллаган ижтимоий ва хуқуқий бурчини англаган инсон сифатида тарбияланади. Инсоннинг асосий мохияти маънавият экан унинг тарбия жараёнида шаклланади. Хаёти давомида инсоннинг маънавий камолотига жуда кўп омиллар тасир этади лекин биронтаси хам оиладаги тарбиянинг ўрнини боса олмайди. Оиланинг жамият учун муҳимлилиги инсон маънавий камолотидаги ўзига хос бетакрор мактаб эканлигидир. Давлат оиланинг мустаҳкамланиши унинг моддий таъминоти ва маънавий холати эр ва хотин фарзандлар билан ота оналар ўртасидаги муносабатларни бошқариш билан муаммоларни хал килишни ўз зиммасига олади.
Оила - ижтимоий, табиий омиллар асосида шаклланган кичик жамоа сифатида икки жинсга мансуб бўлган шахслар ўртасидаги муносабатларнинг бирга хаёт қуриб насл колдириш фақат фарзандни дунёга келтириш эмас, балки уларни маънавий ва жисмоний камол топдириб, хаётга мустақил қадам қуйишига шароит яратишдир. Оилани бошқариш жамият хаётини бошқаришнинг оила аъзолари ўртасидаги яқинлик, ишонч, хурмат, самимийлик, бурч, талабчанликдан ёшларнинг ички шаклланишига таъсир этадиган мухим омиллардандир. Жамият ривожланиб сари маънавий омилларнинг ижтимоий тараққиётдаги ахамияти ортгани сари оиладаги тарбияга эътибор хам кучайиб боради.
Оила олдидадаги асосий вазифалардан бири, оиладаги маънавий мухитни баркарорлаштириш, ота оиладаги маънавий мухитни шакллантириш ота-онанинг фарзандлар, фарзандлар олдида ота -онага нисбатан бурчларни, хурмат эътиборларини, уларнинг жамият олдидаги маъсулиятини кучайтиришдир. Хозир нафакат бизда, балки жаҳондаги барча демократик дунёвий давлатларда оилани мустахкамлаш, тарбияни яхшилаш, хотин - кизлар, болаларнинг хуҳуқларини химоя килиш, жисмоний ва маънавий соғлом авлодни тарбиялаш масалаларига эътибор каратишмоқда. Фитрат шундай деган: Хар бир оиланинг саодати ва иззати шу халқнинг ички интизоми ва тотувлигига боғлиқ. Тинчлик ва тотувлик эса миллат оилаларининг интизомига таянади, мамлакат ва миллатлар хам шунча кучли булади. Агарда бир мамлакатнинг аҳолиси ахлоқсиз ва жоҳиллик билан оилавий муносабатларни заифлаштириб юборса ва интизомсизликка йул қўйса шунда бу миллатнинг саодати ва хаёти шубха остида колади.
Оилани мустахкамлашни таминлашга жаҳондаги нуфузли ташкилотлар хам эътибор қаратмокда. 1970 йил 18 декабрь БМТ "Хотин кизлар хуқуқларини барча шаклларига бархам бериш тўғрисида конвенция"31 қабул килинди. Бу конвенция жамиятдаги маънавий мухитни баркарорлаштириш, оиланинг ижтимоий, иқтисодий асосларини мустахкамлаш, ёшлар тарбиясини яхшилашга каратилган ҳужжатдир.
Доно халқимизда “Оилалари мустаҳкам бўлган, равнақ топган мамлакат қудратли ва фаровон бўлади”, -деган ҳикмат бор. Ўзбек оиласи ўзининг болажонлиги, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларнинг самимийлиги, ор-номуснинг кучлилиги, ёшларга иззат, кексаларга ҳурмат каби фазилатлари билан алоҳида ажралиб туради. Шарқда ота оиланинг бошлиғи, унинг таъминотчисива посбони бўлса, она эса унинг кўрки, орасталиги ва файзидир. Фарзандлар эса оила гулшанининг ғунчалари ҳисобланади. Республикамизда оилалар асосан кўп сонли бўлиб, турли авлод вакиллари бирга яшашади ва бирга хўжаликюритишади. Бу эса болаларни тарбиялаш, уларни умуминсоний, маънавий қадриятлар ва анъаналардан баҳраманд қилиш, билим даражасини ошириш учун қулай имконият яратади. Худди ана шундай оилаларда одамлар болалик чоғларидаёқ, меҳнатсеварликни, катталаргаҳурматни, билим эгаллашга интилишни ўрганадилар.Фарзанд оила муҳитида катта бўлар экан, унинг барча хулқ-атворида атроф-муҳит ва оилага бўлган муносабат, келажакда ўзининг оила қуриши, фарзандлар тарбиялаши ҳақидаги фикрлари ҳам шаклланиб боради. Агарда оиланинг ижтимоий вазифаси ижобий бажарилса, яъни болада оилага, ота-онага, катталарга ҳурмат, ўзаро ёрдам каби хислатлар шаклланса, келажакда оила қургач, унинг ўзи ҳам фарзандларини худди шундай тарбиялашга интилади. Демак, янги оила, янги авлоднинг шаклланишида оиладаги ижтимоий, иқтисодий муҳит,демографик вазифаларнинг бажарилиши асосий омиллардан бўлиб ҳисобланади. Оила – ҳар ўқувчи ёшнинг имкониятларини намоён этувчи азиз гўша. Инсоннинг маънавияти ҳам,буюк тажрибалари ҳам аслида оилада қарор топади, сўнгра у ижтимоий аҳамият касб этади.
Оила фақат киши шахсини ҳурмат қилиш ёки бўлмаса эр-хотинга маълум бир масъулият юклаш воситасигина бўлмай, балки маънавият тарқатиш, анъаналарга риоя қилиш манбаи, жамиятнинг маънавий пойдеворидир. Оила аънавияти халқимизнинг бир неча минг йилларга туташ миллий қадриятларини мустаҳкамлаш билан боғлиқ. Маълумки, таълим ва тарбия шахсни камол топтиришнинг асосий усуллари бўлиб, у турли ижтимоий институтлар, муассаса ва ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган, муайян мақсадга қаратилган ижтимоий фаолият ва тадбирлар тизими бўлиб ҳисобланади. Инсоннинг маънавиятини шакллантириш аввало таълим-тарбия орқали амалга ошадиган жараёндир. Таълим деганда, асосан билим бериш назарда тутилади. Билим кишиларнинг тафаккур доирасини кенгайтиради, онги-шуурига таъсир этади, уларнинг дунёқарашини шакллантиради ва ривожлантиради. Таълим охир-оқибатда инсонга ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида ўз ўрнини топишига ёрдам беради. Таълим ўз ўрнида тарбияни тақозо этади. Тарбия кишиларга таъсир этишнинг муайян шакли. Тарбия туфайли инсон жамиятда яшаш, фаолият кўрсатиш маромларини ўзлаштиради. Тарбия аждодларни авлодларга, бугунни келажакка боғловчи восита. Тарбия –инсоннинг шахс бўлиб камол топишининг муҳим омили. Тарбия туфайли одам воқеликка, бошқа одамларга,жамиятга, ижтимоий тузумга онгли муносабатда бўлишниўрганади. Жамиятда ишлаб чиқилган ахлоқий, ҳуқуқий,
эстетик меъёр ва қоидаларни ўзлаштириш орқали одамжамиятнинг фаол аъзосига айланади.
Мамлакатимиз истиқболи, халқимизнинг эртанги куни кўп жиҳатдан фарзандларнинг қандай таълим ва тарбия олишига боғлиқ. “Таълимни тарбиядан, тарбияни таълимдан ажратиб бўлмайди – бу шарқона қараш, шарқона ҳаёт фалсафаси”, - дея алоҳида таъкидлаганлар Биринчи Президентимиз Ислом Каримов.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган Таълим тарбия тизими маънавий баркамол, руҳан тетик, мустақил фикрлаш ва ишлаш қобилиятига эга бўлган, замон талабларига жавоб бера оладиган баркамол инсонни шакллантиришга йўналтирилган. Таълим-тарбия инсон тафаккури, руҳияти ва маънавиятига таъсир этишнинг қудратли воситаси, у туфайли аждодлар тўплаган билим, кўникма малакалар, ҳаётий тажриба, жамиятда яшаш ва фаоллик кўрсатиш меъёрлари янги авлод мулкига айланади. Шу маънода таълим-тарбия жараёнининг асосини маънавий тарбия ташкил этади, деган хулосага келиш ўринли. Маънавий тарбия, унинг мамлакатимиз ҳаётидаги ўрни масаласи, Биринчи Президент Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарининг мазмун-моҳиятини ташкил этади.“Биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли,билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз беқиёс аҳамият касб этади. Агар бу масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўзибўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир-оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин”32. Шарқнинг таниқли файласуфларидан бири, шоир Мирзо Абдулқодир Бедил таъкидлаганидек,“Аввал ғиштни қийшиқ қўяркан меъмор, юлдузга етса ҳам қийшиқдир девор”. Дарҳақиқат, инсоннинг маънавий қиёфасини ҳам улкан бинога қиёс қилиш мумкин. Агар одамга ёшликдан тўғри тарбия берилмас экан, катта бўлгач, уни тўғри йўлга солишнинг имконияти бўлмайди. Шу боис, мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш билан биргаликда юксак маънавиятли баркамол авлод тарбиясига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Маънавият одамларда ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди. Маънавият маърифат билан узвий боғлиқ бўлиб, унга муттасил ўқиш, ўрганиш, тажриба орттириш орқалигина эришилади. Маънавият – инсонларнинг ўзаро муносабатлари, уларнинг ҳаётий тажрибалари давомида шаклланган ва ривожланган қадриятлар тизими. Инсоннинг маънавият ва уни ривожлантиришга бўлган эҳтиёжи чексиздир. Маънавият инсоннинг ўзлигини, руҳий олами ва фаҳм-фаросатини акс эттиради, шунингдек, яхшиликни ёмонликдан, адолатни разилликдан, оқилликни жоҳилликдан фарқлашда муҳим аҳамият касб этади. Маънавиятни шакллантирувчи омиллар хилма-хил бўлиб, уни одам умри давомида эгаллаб боради. Бола, даставвал, оилада ота-онасидан эшитган ва кўрган билганларига амал қилса, сўнгра боғча, мактаб, коллеж ва лицейларда мураббий ва ўқитувчилар кўмагида ўзининг маънавий дунёсини ривожлантира боради. Масалан, мурғак боланинг маънавий дунёқараши ҳам содда бўлиб, мураккаб маънавий тушунчаларни ҳали англаб етолмайди. Шу нуқтаи назардан қараганда, маънавият одамга аста-секин, йиллар мобайнида сингдириб бориладиган мураккаб жараён. Агар одамда юксак маънавият, ақл-фаросат ва тафаккур шаклланса, унинг барча фаолиятига ижобий таъсир беради. Айтишларича, Испаниялик бир файласуф олим бутун умрини жаҳон халқларининг урф-одатларини, ахлоқ одобини ўрганишга, уларни тадқиқ қилишга бағишлаганэкан. Ўша олим бизнинг юртимизга ташриф буюриб,Тошкент, Самарқанд ва Бухорода бўлибди. Юртига қайтиб боргач: “Ҳозиргача ўрганган, тадқиқ қилган барча ишларимни ўн беш ёшли ўзбек қизалоғининг ўрнидан туриб, қўлини кўксига қўйганча чой узатишдаги одобига, назокатига алмаштиришга рози эдим”, деган экан33. Маънавият ва маънавий тарбия борасида ўзбек оилалари жаҳонда намуна бўла олади, десак муболаға бўлмайди. Юқорида келтирилган мисол бунинг гувоҳидир. Дарҳақиқат, юксак маънавиятли ўқувчи ёшларни тарбиялашда халқимиз азал-азалдан ахлоқий фазилатларга бой бўлганлигининг таъсири каттадир.
Ота-боболаримиз оилада фарзанд тарбиялар эканлар, фарзандларнинг хулқ-атворларига, муомаласига, катталар олдида ўзини қандай тутиши, ўз фикр-мулоҳазасини қандай тушунтириш кераклигига алоҳида аҳамият беришган. Бу нарсаларга фарзанд тарбиясининг энг муҳим томони деб қараганлар.
Хулоса қилиб айтганди, оилада соғлом маънавий муҳит, оила аъзоларида ўзаро ҳурмат-эҳтиром руҳини яратиш, оиладаги фарзандлар тарбиясида юксак ахлоқий ва маънавий қадриятларимизни сақлаб қолиш, ёшларимиз онгига соғлом турмуш тарзини сингдириш оилада маънавий муҳитни янада яхшиланишига, оила бағрида камол топаётган ўқувчи ёшларнинг юксак фазилатли бўлиб вояга етишида муҳим рол ўйнади..



Download 298 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish