2.2 Ёшлар маънавиятини шакллантиришда урф-одат, анъана, маросимларнинг роли
Ўзбек халқининг ўзига хос урф-одат, анъана, маросим ва байрамлари борки, улар кишиларнинг ижтимоий ҳаётида муҳим тарбиявий аҳамият касб этиб келган. Гарчи, урф-одат, анъана, маросим ва байрамлар бир хилдек, туюлсада, бироқ улар маълум жиҳатлари билан фарқланади. Бу анъаналарнинг умумий ўхшаш жиҳати шундаки, уларнинг ҳар бири инсонни жамоавиликка, инснопарварликка, меҳр-оқибатлиликка, эзгуликка чорлайди. Ўқувчи ёшлар маънавиятини шакллантиришда урф-одат, анъана, маросим ва байрамларнинг роли ҳақида гапиришдаан олдин ушбу тушунчаларининг илмий-фалсафий мазмунига эътиборни қаратмоқчимиз.
Урф-одат – Анъаналар сифатида умумхалқ томонидан қабул қилинган тартиб-қоида, расм-русм тамойили. ( мас.Ўзбекларда кичикларни катталарга салом бериши, эрта туриб уй-ҳовлини сипириб ситдириш, тартибга келтириб қўйиш, меҳмонларга алоҳида ҳурматда бўлиш, байрам арафасида бетоб, ожиз ва қийналганлардан хабар олиш. Ёрдамга муҳтожларга ҳашарга бориш ва б.) Урф-одат ва расм-русмлар ир-бирига жуда яқиндан боғлиқдир. Бири иккинчисининг таркибий қисми ҳисобланади34.
Урф-одатлар ижтимоий тараққиётнинг ўзига хос амалий негизидир.
Улар турғун ва барқарор характерга эга бўлиб, айрим ёки якка шахслар
томонидан эмас, балки кўпчилик томонидан рўёбга чиқарилади. Масалан,
ота-онага ҳурмат, кексаларга эҳтиром, меҳмондўстлик кабилар халқимизнинг
асосий урф-одатларидан бўлиб, буларга халқ анъаналарининг бир кўриниши
сифатида амал қилинади. Оилада бу каби анъаналарни кўриб улғайган фарзандлар ўзларида ҳам бу каби фазилатларни шакллантира боради. Меҳмонга ҳурмат кўрсатиш, катталар олдида одоб сақлаш, тозаликка риоя қилиш, тансиқ таомларини меҳмон билан бўлишиш, меҳмон келганда қовоқ солмаслик, хушмуомалалик каби бир қатор фазилатлар анашу одат туфайли болаларда камол топиб боради. Одатда ўзбек оилаларида оилавий жанжаллар юз берган вақтда уйга меҳмон келса, бу хафагарчилик дарҳол унутилади. Оила аъзоларининг эътибори меҳмонга қаратилади. Анашундай вазиятдаги меҳмонлар оила аъзоалрининг ярашишига сабаб бўлиб кетишади.
Урф-одат – кишиларнинг турмушига сингиб кетган. Маълум муддатда такрорланиб турувчи хатти-ҳаракат, кўпчилик томонидан қабул қилинган хулқ-атвор қоидалари, кўникмасидир. Масалан, кичикларнинг катталарга салом бериши, уй-ҳовлини тартибга келтириб қўйиш, меҳмонларга алоҳида ҳурмат кўрсатиш, байрам арафасида кекса, қариялар, касал, ожиз, қийналган кишилар ҳолидан хабар олиш қўни-қўшниларнинг бирор ишига ёрдамбериш, ҳашарга бориш кабилар ўзбек халқига хос яхши одатлар ҳисобланади.
Урф-одатларда сўз ва ҳаракатлар моддийлашган бўлса,
маросимларда моддий оламнинг, предметларнинг ўрнини шартли –
ҳаракатлар, сўзлар, тасвирлар эгаллаши мумкин бўлади. Бошқача қилиб
айтганда, маросимлар, урф-одатларнинг барқарорлашган шаклидир.
Маросимлар ички яхлитлилик, композицион бирлилик, шаклан
бежиримликка эга бўлади. Унинг асосий хусусиятларидан бири назокат ва
латофатлигидир. Масалан, ҳосил байрамларини, пахта байрамини, гул ва
баҳор байрамларини, узум, қовун сайлларини, никоҳ тўйлари маросимларини
олайлик. Бу сайл ва байрамлар шодлик, тўкин-сочинлик, нафосат тантанаси
сифатида амалга оширилади. Бир бутун маросим бир-бирига боғлиқ бўлган бир қанча кичик маросимларни, урф-одатларни ўз ичига олади. Булар маросимчилик деб аталади. Ҳашар, меҳмондўстлик, мардлик, жасорат, ҳалоллик, дўстлик, меҳнатсеварлик, санъатсеварлик, турли миллатларга ҳурмат ва қардошлик каби анъана, одатлар қадимий ва ижтимоий тараққиётда улар ҳақидаги бўлгани учун тарихий аҳамиятга эгадир ва доимо сақланиб бораверади. Гул ва баҳор байрами, пахта байрами, ҳосил байрами, ҳашар, узум сайли, улоқ чопиш каби урф-одатлар эса миллий характер касб этади. Азалдан давом этиб келаётган урф-одатлар, чунончи, ҳашар, никоҳ маросимлари, наврўз, баҳор байрамлари, узум-қовун сайллари ва ҳоказолар янгича мазмун кашф этмоқда. Ҳозирги кунда чақалоқларни тантанали равишда рўйхатга олиш, ёш гўдакка ном қўйиш, 16 ёшга етган ўсмирларга паспорт топшириш, меҳнат фахрийларини тантана билан нафақага кузатиш янги анъаналардандир. Халқимизнинг энг яхши, ажойиб миллий анъаналари қадимдан давом этиб, авлодан-авлодга ўтиб, мустақил юртимиздаги ижтимоий муносабатлар шаклланаётган жамиятда янги мазмун касб этмоқда, бойимоқда, мустақиллигимизни мустаҳкамлашда ёш авлодни тарбиялашда ҳаёт мактаби бўлиб хизмат қилмоқда.
Мустақил юртимиз фуқаролари қайси миллат ёки халққа мансуб бўлмасин, ҳаммасининг Ватани бир, мақсадлари, манфаатлари бир. Халқимизнинг дўстлашиши – жамиятимизнинг улуғвор кучидир, бизнинг жуда каттабойлигимиздир. Бу дўстлик асосан иккинчи жаҳон уруши йиллари чиниқди. Ўзбекистон халқи бир бурда нонини бошқалар билан баҳам кўрди.
Халқимизда “Дўстлик барча бойликлардан афзал”, “Арпа, буғдой бир
кунингга ярайди, содиқ дўстинг ўлгунингча ярайди”, “Дўст ачитиб гапирар,
душман - кулдириб”, “Дўст – дўстнинг таянчи”, “Дўст – дўстини кулфатда
синар”, “Дўст ёмон кунда билинади”, “Дўстдан молини аямаган, элдан
жонини аямас” каби кўпгина мақоллар борки, буларда дўстликни қадрлаш
масаласи ифодаланган. Энг яхши ўлмас урф-одатлар бора-бора анъанага
айланади. Урф-одатлар одамлар турмушидаги ижтимоий муносабатларнинг
барқарор бир тури сифатида намоён бўлади. Саломлашув бурчига содиқлик
бизда яхши анъанага айланиб қолган. “Ассалому алайкум – ҳам қарз, ҳам
фарз” мақоли замирида бурчга содиқлик анъанаси ётади.
Саломлашувда меҳр-муҳаббат, қадр-қиммат, оқибат каби инсоний
хислат акс этиб туради. Салом берувчи ва алик олувчининг қиёфаси шу
анъанавий одат орқали намоён бўлади.Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, анъаналар, маросимлар ва миллийурф-одатлар халқ хаётининг таркибий бўлагидир. Улар ўз мазмуни ва шаклибилан замонага ҳам мослашиб бораверади. Урф-одатларнинг ижтимоийҳаётда, ёшларни миллий руҳда тарбиялашда ўрни беқиёсдир. Урф-одатлар,анъана ва маросимларга ўтмиш авлодларимиз ва миллатимиз руҳи сингдирилган бўлади.
Урф-одатларимизга айланиб қолган чақалоқни бешикка солиш каби урфларимиз мавжуд. Урфларимизга айланиб қолган бешик тўйини ёритар эканмиз, бешик тўйи қадим замонлардан ҳар бир оилада ўтказилиб келингани туфайли, бу маросим халқ маданий ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб қолган. Бешик гўдакни овутиш, эркалаш, аллалаш, ухлатиш учун ўта қулай тузилишга эга.Чақалоқ туғилишидан кейинги муҳим урф-одатларимиздан бири –болани бешикка солиш маросими ва бешик тўйидир. Мазкур тўй айрим жойларда кичик оилавий бир маросим шаклида ўтказилади. Мана шундайурф-одатларимиз ҳозирга қадар сақланиб келмоқда. Ҳозирга келиб ўзбекхалқи ҳаётида ҳам яқин ёшлар ичида авваллари мавжуд бўлган кўплабижтимоий ва шахсий-оилавий анъана, урф маросим ва байрамларга яна янгиликлар киритилиб борилмоқда
Анъана – аждодларнинг тарихан тўплаган қадриятларини авлодларга узатиш воситаси. Анъана ўз ҳолича мавҳум тушунча бўлиб, аслида анъанага айланган расм-русмлар, урф-одатлар, удумлар, кўникмалар, малакалар, турмуш тарзи ва бошқалар ҳақида фикр юритилганда , у аниқ маъно касб этади35. Муайян ижтимоий тартиб-қоидалар, ахлоқ меъёрлари, урф-одат, маросим ва бошқалар анъаналар сифатида намоён бўлади. Анъаналар ёшларни тарбиялаш, уларни кекса авлод тажрибаларига ўргатиш воситаси ҳамдир.
Замонлар ва авлодлар ўртасидаги алоқа, анъаналар орқали амалга оширилади. Қимматли урф-одатлар шу анъаналардан ўзининг тўла ифодасини топади. Ота-боболаримизнинг донишмандлигини акс эттирган ва азалдан оддий меҳнаткашларга хос бўлган олижаноб туйғуларни эъзозлайдиган халқ урф-одатлари бу анъаналар орасида энг фахрли ва муҳим ўрин тутади. Шунинг учун халқ анъаналарини ривожлантиришга обьектив ёрдам берадиган энг яхши, энг қимматли миллий урф-одат ва маросимларни танлаб олиш керак. Кексаларни, хотин-қизларни иззат-ҳурмат қилиш,меҳмондўстлик, ўзаро ёрдам ва болаларга меҳр-муҳаббат туйғуларини ифодаэтувчи анъаналар барча халқлар ҳаётида узоқ замонлардан бери давом этибкеляпти. Инсоннинг камол топишига ижобий таъсир кўрсатадигананъаналардан кишиларни инсонпарварлик руҳида тарбиялашда мунтазам фойдаланиш зарур.Халқимизнинг ижобий анъаналаридан бири – кексаларни ҳурмат қилиш жуда катта тарбиявий ҳамда ижобий аҳамиятга эга. Ҳукуматимиз кекса авлоднинг хизматларини қадрлаб келмоқда. Давлат томонидан берилаётган пенсиялар, жуда кўп имтиёзлар, унвонлар, даволаниш, дам олишучун санаторийлар, шифохоналар ва бошқа имтиёзлар мустақил юртимизнинг кексалар тўғрисидаги беқиёс ғамхўрлигининг гувоҳидир.
Анъаналаримизнинг ижтимоий тараққиётдаги аҳамиятига эътибор берадиган бўлсак, халқимизнинг “Меҳмон отангдек улуғ”, “Меҳмондан улуғ киши йўқ”,“Меҳмон келса мушугингни ҳам пишт! дема” деган ҳикматлари
меҳмондўстликка ундайди. “Меҳмон кирса эшикдан, ризқи келар тешикдан”
деган ибораси эса ҳар қандай шароитда ҳам меҳмонни беминнат, самимий
кутиб олиш кераклигини англатади. Яна бир яхши одат – инсонпарварликдир. Чин инсон пок қалбли,софдил, диёнатли, виждонли, чуқур иродали, оқил киши бўлиши билан биргаюрт, Ватан, жамият манфаати, ташвиши йўлида жон фидо қиладиган,кишилар осойишталиги, тинчлиги ва бахт-саодати йўлида доимоқайғурадиган бўлмоғи керак. Шундагина унинг ҳақиқий инсонпарварлиги, инсонийлиги, бой маънавий гўзаллиги тўлалиги билан намоён бўлади. Инсонпарварлик – жамиятимизда қарор топган, тобора янги мазмункасб этаётган миллий анъаналарнинг юксак кўринишларидан биридир. Инсон мустақил Ўзбекистонда шу заминда қадр топди ва иззат-урмат кўрди. Республикамиз ҳукуматининг олиб бораётган сиёсатида “Ҳамма нарса инсонучун, инсоннинг бахт-саодати учун” деган ғоя амалга оширилмоқда. Инсоннинг олийжаноблиги, одамийлиги унинг танишга ҳам,
нотанишга ҳам беғараз ёрдам қўлини чўзиши билан белгиланади.
Миллатимизнинг турмуш тарзи одамларнинг бир-бирига дўст, меҳрибон,
ғамхўр, жонкуяр ва ҳамдард бўлишидир. Ана шу инсоний фазилатлар билан
жамиятимиз янада жипслашмоқда, камолот йўлидан бормоқда.
Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг халқимизнинг
унутилаёзган анъаналари, маросимлари ва урф-одатлари яна ҳаётга
қайтарилди. Улар халқимиз турмушидаги унутилмас ҳодисаларни ўз
негизида мужассамлаштирди. Шунинг учун Республикамиз ҳукумати
халқимизнинг ҳаётга тарихан сингиб келаётган анъана, маросим ва урф-одатларини қайтадан қарор топтиришга доимо аҳамият бермоқда. Урф-одат
ва маросимлар барқарор бўлишига қарамай, янги давр, янги тузум
эҳтиёжларига мувофиқ ўзгариб боради. Меҳнатсеварлик, ватанпарварлик,
инсонпарварлик, дўстлик. Жасорат, меҳмондўстлик, болажонлик сингари
анъаналар мамлакатимиз ҳудудида азалдан мавжуд. Аммо бу анъаналар
мустақилликка эришганимиздан кейин янги маъно касб этмоқда.
Анъаналар, урф-одат ва маросимлар шаклида намоён бўлади.
Урф-одат нисбатан ўхшаш, маълум даражада такрорланиб турадиган ҳолатларда муайян хатти-ҳаракатларнинг айнан такрорланиши, унга сўзсиз амал қилинишини билдиради. Кишиларимизнинг шахсий ва оилавий ҳаётида содир бўладиган унутилмас воқеаларни, яхши кунларни хурсандчилик нишонлашга бўлган интилишлари янги-янги анъана ва маросимларни юзага келтирмоқда.Чунончи, киши ҳаётида энг муҳим даврлар – туғилган кун, мактабга бориш,балоғатга етиш, никоҳдан ўтиш ва шу кабилар фуқаролик маросимлари сақланиб, уларнинг ҳар бири киши олдига янги талаблар қўяди, янги ҳуқуқлар беради ва ниҳоят унинг жисмоний ва ақлий камолотига етишида муҳим босқич бўлиб ҳизмат қилади. Барча маросим ва байрамларнинг ана шу томонларига алоҳида эътибор бериш ижтимоий тараққиётда тарихий аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади.
Маросим – шахс, гуруҳ ва жамият ҳаётидаги муҳим ҳодисаларни нишонлаш шакли. Тарихан маросимлар диний тизимларда вужудга келган. Ҳозирги жамиятда маросимлар асосан, маиший турмуш, сиёсий, ижтимоий тизимлар ҳаётида намоён бўлади36. Маросим – инсон ҳаётидаги муҳим воқеаларни нишонлашга қаратилган, расмий ва руҳий кўтаринкилик вазиятда ўтадиган, умум қабул қилинган тартиб-қоидаларга амал қилинадиган тадбир саналади. Масалан, исм қўйиш, никоҳдан ўтиш, дафн қилиш, хотирлаш, экишга киришиш (уруғ қадаш), ўришга киришиш маросимларидир. Одат кундалик ҳаётда доимо кузатилса, маросим эса инсон ҳаётидаги муҳим ҳодисалар содир бўлганида вужудга келади. Маросим кишилар ҳаётидаги энг муҳим воқеаларни туғилиш, уйланиш, ўлим кабиларини қайд этади, расмийлаштиради. Маросимларни ўтказишда авлоддан-авлодга ўтадиган, рамзий ва расмий анъаналар, қоидаларга амал қилинади. Маросимга, бўлаётган воқеага “гувоҳ” сифатида одамлар чақирилади. Одамлар кимнингдир ғами ёки қувончига шерик бўлишади, келажак учун яхши ниятлар қилишади. Ҳар бир маросимнинг ўзига хос умум қабул қилинган тузилиши (бошланиши, ўртаси, охири) бўлади. Инсон ҳаётида бўлиб ўтаётган муҳим воқеани нишонлаш жраёнида анъана ҳам, одат ҳам маросим ҳам мужассамлашади. Буни қуйидаги мисолда кўриш мумкин. Ёшлар вояга етганида –йигитлар уйланади, қизлар турмушга чиқади. Бу авлоддан-авлодга ўтиб келадиган анъана саналади. Йигит-қизнинг оила қуриши учун никоҳ тўйи ўтказилади. Никоҳ тўйи ўтказиш эса инсоният ҳаётига сингган, муайян қоидага, маълум тартибга эга бўлган урф-одат ҳисобланади.
“Анъана”, “одат”, “маросим” бир-бири билан бевосита боғлиқ ҳодиса ҳисобланади. Шу боис анъаналарнинг таркибий қисми одат, одатнинг таркибий қисми эса маросим ҳам бўлиши мумкин. Баъзи холатларда “анъана”, “одат” ва “маросим” тушунчалари алоҳида ишлатилса, улар мавҳум маънони англатиши ҳам мумкин. Бундай пайтда уларга аниқловчи сўзлар қўшилиб, масалан, “анъанавий байрам”, “анъанавий фестиваль”, “анъанавий кеча” ёки “мукофотлаш маросими”, “тўй маросими”,“нафақага кузатиш маросими” тарзида қўлланилади. “Маросим” сўзи жамоатчилик иштирокида ўтказиладиган катта тадбир маъносини билдиради. Оилавий урф-одатлар оила пайдо бўлиши билан вужудга келган. Шубилан бирга ўзгарган, ривож топган. Тараққиёт, замон талабига жавоб берган урф-одат янада кучайиб замонга қараб ривожланиб бормоқда.Ўзбек халқининг оилавий маросимлари ҳам тарихий зарурият асосида вужудга келган ва замон чиғириқларидан ўтиб, муҳим маънавий қадриятсифатида равнақ топган.
Оилавий маросим, анъана ва байрамлар ўқувчи ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясида муҳим рол ўйнайди. Кўп йиллик илмий кузатиш ва Курс ишининглар шуни кўрсатадики, инсон ўз умри давомида оладиган барча информациянинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврида олар экан. Боланинг онги асосан 5-7 ёшда шаклланишини инобатга оладиган бўлсак37, айнан ана шу даврда унинг қалбида оиладаги муҳит таъсирида маънавиятнинг илк куртаклари намоён бўла бошлайди. Халқимизнинг “Қуш уясида кўрганини қилади”, деган доно мақоли, мана шу азалий ҳақиқатни яққол акс эттиради. Одамзот учун бир умр зарур бўладиган табиий кўникма ва хусусиятлар, масалан, ҳар қайси боланинг ўзига хос ва ўзига мос қобилияти, атрофидаги одамлар билан муомаласи, тенгдошлари орасида ўзини қандай ҳис қилиши, етакчилик хислатларига эга бўлиши ёки эга бўлмаслиги, керак бўлса, дунёқараши – буларнинг барчаси, аввало унинг туғма табиати, шу билан бирга оилада оладиган тарбиясига узвий боғлиқ эканини ҳаёт тажрибаси кўп мисолларда тасдиқлаб беришини Биринчи Президентимиз ўзининг “Юксак маънавият- енгилмас куч” асарида келтириб ўтган.38 Оила инсонни шакллантирадиган, уни улғайтириб, келажакда ким бўлишини таъминлаб берадиган ана шундай бебаҳо тарбия маскани, ижтимоий институтдир.
Оила шундай маконки, унда ҳаётнинг давомийлигини таъминловчи
шахс шаклланади. Этник маданият, ахлоқий-маънавий қадриятларимиз, урф-одатларимиз сақланади. Биламизки, оила тарбия ўчоғи бўлиб, маънавий етук бўлсагина жамият таянчига айланади. Ўзбек оилаларида болаларгаёшлигиданоқ миллий урф-одатлар, анъаналар сингдирилади ва шу омиллар асносида тарбияланади. Янги таваллуд топган боланинг қулоғига ота-оболаримиз аввал мулла чақириб азон айттирганлар. Азон айтилганда боланинг қулоғи очилган, исми илк бор чақалоқнинг ўз қулоғига сингдирилган. Сўнг уларнинг чилласи – кичик чилла ва катта чилла ўтказилади. Қирқ кунлик катта чилласичиққандан сўнг бешикка белаш маросими ўтказилади.Таваллуд топган бош фарзанд бўлса, бозордан бешик сотиб олишади. Бешик аждодларимиз кашфиётлари орасида алоҳида санъат даражасигакўтарилган. Бола бор жойда алла айтилиши табиий ҳол. Оналар қадимдан ўз болалари тепасида кеча кундуз алла айтиб келишган. Алла инсонда, онг қатламларида бир умр мунгли, хазин, нурли қўшиқ бўлиб сақланиб қолади.
Оила урф-одат, расм-русум ҳамда анъаналарни сақлайдиган, шу
билан бирга комил шахс тарбиялаб жамиятга қўшадиган макон.
Оилада фарзанд катта бўлгани сайин жамиятга қўшилиб боради. Шу
билан бирга бир вақтнинг ўзида, фарзандни ота-она олдидаги бурчини
бажариш жамиятга керакли шахс бўлиш ўз-ўзидан бўлмайди. Бунинг учун
ота-она оила шароитида миллий анъана ва расм-русумларга таянган ҳолда
вояга етаётган болага ва унинг онгига инсоний, тарбиявий, ахлоқий
фазилатларни сингдириб боради. Ота-оналар бола тарбиясида ниҳоятда эҳтиёт бўлишлиги талаб этилади.Фарзандлар тарбиясида оилада миллийликни, миллий урф-одатларни шакллантириш зарур.
Ўзбек оилаларининг баркамол авлодни тарбиялашда ўрни бениҳоя катта. Бу ерда асрлар давомида шаклланиб келган миллий анъаналар урф-одатлар,ота-оналар ва болаларнинг ўзаро ҳамкорлиги ва ҳурмати қариндош ўзаро ҳамкорлиги ва ҳурмати қариндошларни бир-бирига ёрдам қўлини чўзиши, болалар ҳақида ғамхўрлик қилишда ёшлар учун мустаҳкам ишончли муҳитни яратилиши, оилавий покизалик талабларини сақланиши каби урфодатлар ўсиб келаётган ёш авлод маънавияти ва ахлоқи учун негизига айланди, маиший-маданий турмушнинг асосий тушунчалари ва қоидалари халқимизнинг урф-одатлари маросимлари ва расм-русумлари мустаҳкам қўрғондек сақланиб қолади ва авлодан-авлодга етказиб берилади.
“Каттага ҳурматда бўлиш, кичикка иззатда бўлиш” каби анъанамизга айланиб кетган миллий қадриятимизда ҳам фарзандларга иборат бўладиган маъно яширин. Ушби ибратнинг амалий ифодасини биз ота боболаримиз, момоларимиз ўзларидан кичикларга ҳам, ҳатто жажжи болакайларга ҳам сен деб эмас, Сиз деб мурожаат қилишганларида, фарзандларга нисбатан алоҳида иззат-эътибор намуналарини кўрсатишганларидан биламиз. Ўсиб-униб келаётган жажжи фарзандларга нисбатан бундай иззат-икром аждодларимизнинг оила маънавиятига, болалар тарбиясига қанчалик катта эътибор қаратганлигидан далолат беради.
Оилада ўқувчи ёшлар тарбиясини шакллантиришда диний маросимлар ҳам ўзига хос ўрнга эга. Маросим инсон ҳаётида муҳим ҳодисалар содир бўлганида вужудга келади ва кишилар ҳаётидаги энг муҳим воқеаларни (масалан, туғилиш, уйланиш, ўлим) қайд этади, расмийлаштиради. Ўзбек оилаларида ёш оилаларни тарбиялаш учун ўзига хос маънавий "зина" сифатида хизмат этадиган, чақалоқ туғилгандан, то улғайиб, янги оила қургунгача бўлган ҳаётий муҳим воқеаларни қайд қиладиган маросимлар тизими ("Чақалоқ дунёга келиши", "Исм бериш", "Чақалоқ чилла", "Бешик тўй", "Соч тўй", "Тиш тўй", Биринчи қадам", "Суннат тўй", "Мучал ёш", "Никоҳ тўй" кабилар) вужудга келган.
Байрамлар энг қадимий даврлардан бошлаб инсон хаётининг энг мухим ва таркибий қисмига айланган. Уларсиз инсоният хаётини тасаввур қилиб бўлмайди. Байрамлар халқ хаётининг энг яхши ва гўзал томонларини акс эттирувчи кўзгудир. Байрамлар инсоният хаётида шу қадар мухим ўрин эгаллаганки, уларни нишонламайдиган хеч бир шахс, оила, жамоа топилмайди. Шунингдек, ҳар бир миллат ва элат, халқнинг ўз тараққиёт тарихи жараёнида шаклланган байрамлар мавжуд. Ўрта Осиё халқлари, жумладан, ўзбек халқининг ҳам энг қадимий даврдан шакллана бошлаган, асрлар бўйи авлоддан авлодга ўтиб, камол топиб, бебахо меросга айланган байрамлари кўп.
Оила қадриятлари чексиз бўлиб, унинг бош мезони юксак маънавиятдир. Қадрият ўзбекона оиланинг урф-одатлари, имон-эътиқоди, ишончи, одоб-ахлоқи, расм-русумлари мақомига эга. Биринчи Президентимиз И.А.Каримов маънавий қадриятларнинг қудратли манбаи оила ва қариндошлик муносабатлари одобида намоён бўлишига эътибор қаратиб, оила муҳитида пайдо бўладиган ота-онага ҳурмат, уларнинг олдидаги умрбод қарздорлик бурчини чуқур англаш, ҳар қайси инсонга хос бўлган одамийлик фазилатлари ва оилавий муносабатларнинг негизини, оиланинг маънавий оламини ташкил этади39, деган эди. Афсуски, бу қадриятларга совет империяси даврида жиддий путур етди. Бундан ташқари хусусий тадбиркорлик таъқиқланиши: «Оилалар ва уруғларнинг анъанавий, касбий ва иқтисодий «ўрни» йўқолишига сабабчи бўлди»40.
Ўзбек оиласига асос бўлган шарқона миллий қадриятларнинг бошқа миллатлар ҳаётида амал қиланаётган қадриятларга ўхшаш ва фарқли томонлари мавжуд. Ўзбек халқи маънавиятида ота-онага ҳурмат, эҳтиром, қариндошлик, эътиқодига содиқлик, миллатига ғамхўрлик, меҳмондўстлик, меҳрибонлик каби фазилатлар катта ўрин тутади. Оилада бундай қадриятлар таъсирида тарбия олган ёшлар миллий минталитетимизга хос анъаналарни, нафақат, давом эттирадилар, балки уларни янада умуминсоний қадриятлар асосида бойитадилар.
ХУЛОСА
Истиқлол йилларида юртимизда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида туб ислоҳотлар амалга оширилди. Жамият хаётининг маънавий-маданий негизларида демократия устуворлигига эришиш мақсадида мамлакат тарққиётини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилди ва ҳаётга тадбиқ этилди.
Мамлакатимизда кадрлар масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мустақил демократик давлатнинг барқарор ривожида руҳий соғлом, маънавий етук кадрлар ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этади. Етук кадрларни тайёрлашда халқ таълим тизимининг ўрни бениҳоя каттадир. Бу борада олиб борилаётган ишлар, энг аввало оила, мактаб, маҳалла ва соғлиқни сақлаш тизими ҳамкорлигини тақозо этади. Оилада соғлом муҳитни шакллантириш орқали фарзандларимизнинг мактабгача таълим муассасалари ва мактабдаги фаолиятини назорат остига олиш мумкин бўлади. Оилада соғлом муҳитни шакллантириш ва ёшларга эътиборни кучайтириш мақсадида юртимизда оила институтининг роли каттадир. Зеро, ижтимоий ҳаётнинг ислоҳ қилиш борасидаги барча саъй-харакатлар, аввало, ёшларда оила институтига нисбатан тўғри муносабатни шакллантириш, мақбул ҳаётий фалсафа асосида маънавий жиҳатдан соғлом оилани қарор топтиришдан иборатдир. Негаки, оилада соғлом мухит мавжуд бўлгандагина ҳар томонлама соғлом, баркамол инсон шаклланади. Оила нафақат бир юртнинг, балки умуминсониятнинг катта сиёсати. Яъни давлат сиёсати. Чунки башариятнинг узлуксизлиги оиладандир. Оилада тарбияга эътибор берилмаса бундай миллат ўзоққа боролмайди. Соғлом бола аҳил оиланинг меваси хисобланади. Соғлом оиладагина соғлом бола шаклланади. Инсон даставвал оилада ўрин тополмаса, жамиятда ҳам ўрин топиши қийин бўлади. Оилада қадр топмаса, жамиятда ҳам қадр топиши қийин бўлади. Оиланинг юксак тарбиявий имкоияти шахслар ва ота-оналарнинг ўзига хос хусусиятлари: қон-қариндошлиги, мухр-мухаббати, яқинлиги, ишончи, бурч хисси ва бошқа жиҳатлар билан таъминланади.
Оила бошқа тарбиявий муассасалардан фарқли равишда одамнинг бутун хаёти давомида унинг барча томонларига, қирраларига таъсир кўрсатишга қодир. Оила тарбия вазифасининг бу улкан миқёси унинг мафкуравий ва психологик таъсир кўрсатиши билан уйғунлашиб кетади. Бу эша шахсни шакллантириш жараёнининг зарур бўғинига ҳам айлантиради. Оилада ўқувқчи ёшларни маънавий камол топтиришда миллий урф-одат, анъана ва қадриятларимизни унутмаслик зарур. Зеро тарбия миллий бўлса,
Биринчидан, қалби ва онгига ватанпарварлик ўрнашган авлод шаклланади. Ота-она деб ўсган бола хиёнатни билмайди.
Иккинчидан, болалар илмли бўлади. Чунки бизнинг миллий тарбияда ота-бобларимиз илмни дастурал амал билган., у орқали буюкликка эришган. Шарқона тарбия илмни шиор қилган, уни кўкларга кўтарган.
Учинчидан, фарзандларимиз руҳан соғлом ва жисмонан бақувват хаётнинг барча мураккаб синовларига бардош бера оладиган бўлиб етишади.
Тўртинчидан, фарзандлар маънан соғлом бўлади. Маънан соғлом инсон енгилмасдир.
Бешинчидан, аждодларимиз меросида улоқ, кураш, шатранж, яъни шахмат ўйинлари билан тарғиб этилган спорт билан машғул бўлади. Яъни улар вақтларини бехуда ўтказмайди ва турли хил оқимлар, ёт ғояларнинг таъсирига тушмайди.
Олтинчидан, баркамол авлодни тарбиялаш орқали ўзимизнинг тўкис бахтимизни таъминлаган бўламиз. Чунки ёшларнинг бахтли келажаги бизнинг жамиятнинг тинчлиги, мустахкам тараққиётидир.
“Оилада ўқувчи ёшлар маънавиятини шакллантириш усуллари” мавзуидаги Курс иши ишимиз мазмунидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги таклиф ва тавсияларни берамиз:
ўқувчи ёшларни оилада китобга бўлган меҳрини ошириш мақсадида оилада “китобхонлик” кунлари ташкил этиб бориш;
соғлом турмуш тарзига амал қилган ҳолда, боланинг қизиқишларидан келиб чиқиб, спорт билан шуғулланиши учун имконият даражасида шароит яратиш;
оилада маданий тадбирлар уюштиришда уларнинг моҳияти ҳақида болаларга тушунча бериб бориш;
театр, музей ва тарихий қадамжоларга оилавий бориб туришни анъанага айлантириш;
Оиланинг катталари кун давомида ўқувчи ёшларнинг нима билан машғул бўлганини назорат қилиш мақсадида, улар билан 30-40 дақиқалик суҳбатлар уюштириб бориш;
махаллаларда ташкил этилган ота-оналар мактабида тажрибали, намунали оилаларнинг ўқувчи ёшлар тарбиясидаги ютуқларини оммалаштириш;
комил фарзандларни вояга етказган оилаларни оммавий ахборот воситалари орқали намунали оила сифатида халққа танитиб, тарғиб этиш;
ҳафтада бир марта ўқувчи ёшларнинг ёш хуусиятидан келиб чиқиб, маънавият, дин, маърифат, ижтимоий –сиёсий ҳаёт ҳақида ибратли суҳбатлар уюштириб бориш;
Do'stlaringiz bilan baham: |