Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ижтимоий фанлар факультети



Download 1,39 Mb.
bet9/54
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#183920
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   54
Bog'liq
2 5240046502700649371

1945 йил Э.Берджес ва Х.Локкнинг «Оила – институтдан ҳам дўстликка» китоби чоп этилди. Чикаго мактабининг вакллари, оила ҳаётидаги ўзгаришлар институтлардан, (яъни) (оиланинг анъанавий шаклидан) ҳамдўстликка (оиланинг замонавий шакли) ўтиши муносабати билан рўй бераётганлигини исбот қилмоқчи бўлдилар. Оила ва никоҳ мустаҳкамлиги асосан эр-хотинларнинг психологик сай-ҳаракатларига боғлиқ. Бошқача қилиб айтганда оила ижтимоий институт сифатида ўзининг барча хусусиятларини йўқотганда, ўзинин хоҳиш ва эҳтиёжларини амалга ошириш ниятида ўзаро ҳаракатдаги шахсларнинг мустақил уюшмасига – ҳамдўстликка айланганда ўзгаради. Берджесс ва Локкнинг бу асари социологик жиҳатдан содда бўлган. Лекин оиланинг ўзгариши ҳақидаги фикрлар бошқа олимлар томонидан аҳамиятга олиниб ривожлантирилган. Бу даврни америка олими Кристенен «Пайдо бўлаётган фан даври» деб атади. Бу пайтда оила теориясида зарур бўлган масалалар: оиланинг шаклланиши, эр-хотинларнинг мослиги, никоҳ, қониқиш ва унинг муваффақияти, унинг мустаҳкамлиги ҳақидаги фикрлар жуда кўп учради. Олимлар кўпгина назарий концепциялар ишлаб чиқдилар.
ХХ асрнинг 2-ярмидан оила социологиясининг ривожланишида «тизимли ёндашув қурилиши даври» деб номланган давр бошланди. Айнан шу даврдан бошлаб, оила-никоҳ муносабатларига оид кўп сонли эмпирик маълумотлар йиғиши бошланди. ЭХМ нинг тез суратларда ривожланиши олинган маълумотларни янада чуқурроқ ва жиддийроқ ўрганишга имкон яратди. Бу даврда оила муаммоси – оила ва никоҳ барқарорлигининг бузилиши актуал ва муҳим масалага айланди. Никоҳ барқарорлигининг бузилиши жамиятда ўз аксини топади. Натижада оила ва никоҳни тадқиқ қилишга ижтимоий талаб ортди. Аввалига АҚШ да, кейин Англия, Австрияда, Канадада, Финляндияда, Францияда ва бошқа Европа давлатларида кечроқ собиқ СССР ва Шарқий Европа давлатларида тадқиқот марказларининг сони ортиб борди.
Оилавий жараёнларни таҳлил қилиш учун зарур бўлган тушунчаларни тартибга солишга интилиш, бу тушунчалар ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш муҳим бўлиб қолган. Бу жараёнда америкалик социолог Талкотт Парсонснинг (1902-1979) алоҳида ўрнини таъкидлашимиз лозим. 50-йилларда у маълум даражада фанларнинг ўзаро таъсири учун очиқ ва махсус масалаларни ечишда ярайдиган «ижтимоий ҳаракат тизими» ни ишлаб чиқиш. Бундан ташқари ижтимоий борлиқни тушунчавий, луғавий талқин этишига имкон яратди. Америка оиласини таҳлил қилишда Т.Парсонс маданий антропология ва этиографияда кенг тарқалган услуб, яъни - қариндошлик терминологиясини ўрганиш услубидан фойдаланган. Т.Парсонс ўз ҳамкасблари билан биргаликда жамиятда эр-хотиннинг ролини аниқлаш борасида биринчи бор тадқиқот ўтказди.
Оила социологияси бўйича бизнинг асрда (ХХ аср) чоп этилган барча адабиётларни олсак уларни ярмидан кўпи 1955 йилдан сўнг пайдо бўлган. 50% га яқин чоп этилган ишлар назария тузиш ғоясига эга. Таниқли совет социологи М. С. Мацковский берган маълумотларига кўра оила социологиясининг ривожланиш даврида 80-йилларнинг охирига қадар 3000 дан ортиқ шу соҳага оид ишлар чоп этишди. Аммо ҳозиргача оила ва никоҳ социологик назариясида ривожланишга эҳтиёж сезилиб турибди. Совет ва замонавий авторларнинг ишларида илмий тизимга мураккаб назарий тушунчалар киритилган, оилага боғлиқ ҳодиса ва жараёнларнинг типология ва классификациялари яратилган.
Оила социологиянинг назарий ишларидаги ютуқларга турли илмий соҳаларнинг умумлашувини далил қилиб кўрсатиш мумкин:

  • демографиянинг (айниқса туғилиш ва авлод яратиш анча ривожланган);

  • социал-психологиянинг (оилавий келишмовликларни ўрганиш ва оила ривожланиш динамикаси);

  • педагогиканинг (оиланинг тарбиявий вазифасини ўрганиш);

  • ҳуқуқнинг (никоҳ ва ажралишларнинг ҳаётий томонларини, оила аъзоларининг мавқеини);

  • иқтисоднинг (оила бюджети, оиланинг истеъмол, оилавий даромад, оиланинг ишлаб чиқиш фаолияти);

  • этнографиянинг (турли этник гуруҳлардаги оиланинг турмуши ва маданий хусусиятлари).

Собиқ СССР даги машҳур оила социологлари – А.Г.Харчёв, М.С.Мацковский, Н.Г.Юркевич, В.А.Сусенко, А.И.Антонов, С.И.Голод, Н.Я.Соловьев. Собиқ совет оила социологиясида А.Г.Харчёвнинг «СССР да никоҳ ва оила» ва М.С.Мацковскийнинг «Оила социологияси, назария, методология ва методика муаммолари» каби ишлари катта аҳамият касб этган.

Никоҳ мустаҳкамлиги, эр-хотин ўртасидаги муносабатлар уйғунлигига эришиш муаммолари социология фани тадқиқот объектларидан биридир. Ушбу муаммони илмий ўрганишда турлича ёндашувларнинг таҳлили оила, жумладан, ёш оилалар ҳаётий фаолиятининг турфа жабҳаларини тадқиқ этишда тадқиқотчилар фикрлари хилма-хиллигидан далолат беради.


Ижтимоий файласуфлар, социологлар, демограф, тарихчи, этнограф ва бошқа жамиятшунос олимлар оилада содир бўлувчи жараёнларни тушуниш ва тавсифлашда жиддий ҳаракатларни амалга оширган. Социологик фикрнинг классик вакиллари М.Вебер, Э.Дюркгейм, О.Конт, М.Мид, Т.Парсонс, П.Сорокин ва бошқалар оила-жамият муносабатларидаги ўзаро таъсир ва ўзаро манфаатли боғлиқлик муаммоларини чуқур таҳлил этганлар, оила шаклларини туркумлаганлар. Шу боис, ҳозирда оила ва оилавий муносабатларнинг илмий тафсилотлари қатор йўналишларни қамраб олади.
Хусусан, ўтган даврлар мутафаккирлари ва файласуфлари ишлари биринчи йўналишга мансуб бўлиб, улар оилани социо-маданий ҳодиса ва жамиятни ижтимоийлашувига хизмат қилувчи асосий омил сифатида кўрсатганлар. Ушбу йўналиш Платон, Аристотель, Ф.Бекон, Т.Гоббс, И.Кант ва бошқаларнинг ижтимоий фикрларида ўз аксини топган. Бу ёндашув замонавий социологик тадқиқотларда ҳам ўз аксини топган (Л.И.Савинов, А.Г.Вишневский, А.Г.Харчев ва бошқалар).
Иккинчи йўналишга оилани социал институт сифатидаги моҳиятини таърифловчи ғояларни киритиш мумкин. Ушбу концепциялар М.Вебер, Э.Дюркгейм, Ж.Мэдок, У.Огборнларнинг тадқиқотларида ишлаб чиқилган. Мазкур ишларда оиланинг социо-маданий функциялари, унинг шаклан ўзгариб бориши, ўзгача социал аҳамият касб этишининг тарихий илдизлари таҳлилланган. Оила функциялари доирасининг торайиб бориши сабаблари изоҳланган.
ХIХ асрнинг ўрталарига қадар оила жамиятнинг микромодели сифатида ўрганилган. Бу даврда ижтимоий муносабатлар бевосита оилавий муносабатларга қиёсланган. Файласуфлар ва тарихчилар жамиятни кенгайтирилган оила қабилида шарҳлаган.
XIX аср охирларига келиб оила кичик гуруҳ сифатида учинчи йўналишга мансуб тадиқотчи-олимлар амалий ва эмпирик тадқиқотлари объекти саналган. Ушбу анъананинг асосчиси Р.Хилл, Ч.Кули, Ф.Ле-Пле ва бошқа олимлар бўлиб, улар оиланинг қариндош-уруғчилик муносабатлари доирасидан «эр-хотинлик» оиласи даражасигача торайиб бориши қонуниятларини ўрганганлар. Оила «социал гуруҳлар»га мансублик нуқтаи назаридан «алоҳида хусусиятли бирламчи гуруҳ» сифатида таърифланиб «нуклеар оила» ғоясининг шаклланишига асос бўлди. Ушбу назарий ёндашувни давом этган У. Джеймс, Ф.Знанецкий, У.Томас, З.Фрейдлар оилани бирламчи кичик социал гуруҳ сифатида таърифлаганлар. Улар томонидан шахс ва оила ўртасидаги ўзаро алоқа бирламчи, шахслараро муносабатлар даражасида кўриб чиқилган.
П.Сорокин моҳиятан оиланинг институционал хусусиятларининг классик таҳлилини амалга оширган. У томонидан таклиф этилган методологияга кўра оила уникал социал гуруҳ, жамият тузилмасининг бирламчи нуқтасидир. Ушбу ёндашувга мувофиқ оиланинг махсус институционал функциялари бўлиб, жамиятнинг бошқа институтлари муқобил функциялари унинг ўрнини тўлдирмайди.
Тузилмали-функционал таҳлилнинг нисбатан кейинги парадигмалари доирасида оиланинг тузилма сифатидаги функционал ва мавқели-ролли хусусиятлари тадқиқ этилган. Оилавий ижтимоийлашув жараёни босқичлари, унинг социал назорат функциялари ва шу каби ўзига хос жиҳатлари борасида фундаментал назарий ёндашувлар ишлаб чиқилган.
Оиланинг ўзига хослиги хусусида Э.Гидденснинг2 илмий ҳиссасини алоҳида кўрсатиш жоиз. Унинг тадқиқотларида оила институти турли шаклларининг тарихий динамикаси, авлодлараро қадриятли, социо-маданий ворисликни таъминланишидаги роли, никоҳ истиқболлари ва ривожланиш тенденциялари, оилавий-никоҳ муносабатларининг анъанавий ва муқобил шаклларининг нисбатининг назарий-методологик асослари яратилган.
У.Бек3 тадқиқотларида оиланинг анъанавийликдан чекиниш ва замонавий жамиятдан постмодерн жамиятга қадар бўлган динамикаси кўрсатилган.
Оила институти социал функциялари трансформацияси билан боғлиқ ҳодисалар Россия тадқиқотчилари илмий фикрларида ўз аксини топди. Россияда оила ва никоҳ муаммоларини кенг қамровли тадқиқ этишда А.И.Антонов, И.В.Бестужев-Лада, С.И.Голод, А.Г.Харчев, В.А.Ядов ва бошқаларнинг хизматлари катта4. Т.М.Афанасьев, В.М.Медков, А.Б.Синельников каби олимлар тадқиқотларида эса замонавий Россия оилаларидаги янги тенденциялар тавсифланган5.
Ёш оилалар муаммоларини ўрганишда М.С.Мацковский ва Т.А.Гурколарнинг ҳамкорликдаги тадқиқотлари аҳамиятли. Улар томонидан «ёш оила» тушунчасига берилган таъриф ҳозирда кўплаб тадқиқотларда таянч нуқта сифатида хизмат қилмоқда. Ушбу олимлар илмий ишларида ёш оилалар барқарорлигига таҳдид солувчи омиллар таҳлил этилган6.
Е.В. Антонюк тадқиқотлари эса ёш оилалардаги ролли тузилма ҳосил бўлиши омилларига бағишланган бўлиб, ушбу ишларда ёш эр-хотиннинг бола туғилишидан олдин ва фарзанд туғилгач ўз никоҳидан қониқиш ҳисси даражаси аниқланган. И.Ф.Дементьева томонидан ёш оилаларнинг шаклланиши муаммолари ўрганилар экан, унинг муваффақиятли кечишига таъсир этувчи омил сифатида эр-хотиннинг никоҳгача бўлган ҳулқ-атвори таърифланган7.
Ёш оилавий жуфтлик хусусиятларининг ота-она оиласи хусусиятларидан фарқли жиҳатлари ва умумийлик томонлари Т.А.Гурконинг тақиқотларида ўз аксини топган8. Ёшларнинг никоҳ, оила, эр-хотинликнинг дастлабки йилларида бошидан кечирадиган муаммолар эса Ю.Р.Вишневский, И.Ф.Дементьева, Е.И.Павлова, А.Д.Плотников ва бошқаларнинг ишларида ўрганилган9. Мазкур илмий ишлар натижасида ёшларда никоҳга тайёргарлик даражасининг етарли эмаслиги биргаликдаги ҳаётнинг дастлабки йилларидаёқ никоҳнинг бузилишига олиб келиши аниқланган.
Ўзбекистонда амалга оширилган илмий тадқиқотлар ичида ўзбекларнинг оилавий ҳаёти этник хусусиятлари, уларнинг анъанавий турмуш тарзининг маданий тавсифлари, маънавий-маърифий мўлжаллари борасидаги изланишлар оила ва оилавий турмуш тарзи ўрганилган манбалар асосида таҳлил этилган. Хусусан, З.Х.Арифханова, И.М.Жабборов, О.Бўриев, Ў.Қаюмов, А.Ф.Моногарова, Қ.Насриддинов, Ф.М.Отахўжаев, З.Расулова, И.Шоймардонов, М.Холматова10ларнинг илмий тадқиқотларида ўзбек оиласи тарихи, оилавий ва жамоавий турмушнинг ўзига хосликлари, урф-одат ва маросимлар, анъанавий оила шакллари борасида кенг қамровли маълумотлар жамланган.
Никоҳ ва оиланинг ижтимоий-психологик хусусиятлари бошқа фанлар вакилларининг тадқиқотларида ҳам тадқиқ этилган (Ғ.Б.Шоумаров, Н.Х.Лутфуллаева, М.М.Умарова)11. Ушбу тадқиқотчиларнинг илмий изланишлари объекти сифатида оила барқарорлиги, унинг бутунлиги ва мустаҳкамлиги омиллари, эр-хотин муносабатлари муаммолари олинган.
Ф.М.Отахўжаев тадқиқотлари оила ва никоҳ муносабатларининг ҳуқуқий жиҳатларига аниқлик киритилган12. Ушбу тадқиқотлар замонавий оилада содир бўлаётган жараёнлар борасида тасаввурларни бойитишга мўлжалланган бой тарихиий ва этнографик маълумотларни тақдим этади.



Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish