Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ижтимоий фанлар факультети



Download 1,39 Mb.
bet8/54
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#183920
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   54
Bog'liq
2 5240046502700649371

9.

Тақризчилар:
Ш.М.Содиқова – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси “Бошқарув социологияси ва психологияси” кафедраси профессори, социология фанлари доктори
А.Ж.Холбеков – Ўзбекистон Миллий университети “Социология” кафедраси профессори, социология фанлари доктори

2. МАЪРУЗА МАТНИ


1-мавзу. Оила ва гендер социологияси фан сифатида
Режа



  1. Оила - ўрта даража махсус социологик назариялар объекти сифатида.

  2. Оила ва гендер социологияси фанининг объекти ва предмети.

  3. Оила ва гендер социологиясининг мақсади ва вазифалари.

  4. Оила ва гендер социологиясининг фан сифатида шаклланиши

Оила ва гендер социологияси социология фанининг асосий йўналишларидан бўлиб, у никоҳ ва оиланинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва вазифаларини бажаришини ўрганадиган фан. Оила ва гендер социологияси оилага хос ижтимоий муносабатлар турлари, оила ва никоҳнинг таркиби, вазифаларини, оилани кичик ижтимоий гуруҳ ва ижтимоий институт сифатида хусусиятларини, никоҳ ва ажралишларни, оилани режалаштиришга таъсир қилувчи омилларни, оиладаги келишмовчиликлар ва уларни олдини олишни, оиланинг бошқа ижтимоий институтлар ва ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳалари билан ўзаро муносабатини, никоҳ – оила муносабатларининг тарихий турлари ва шаклларини, оила ривожланишининг тенденцияларини ўрганади.


Оила инсонларнинг энг қадимий бирликларидан биридир. Оила синфлар, халқлар ва давлатлардан анча олдин пайдо бўлган. Оиланинг ижтимоий муҳимлиги ва унга бўлган қизиқишнинг сўнмаслиги, аввало оиланинг ҳаётни – инсон зотини ишлаб чиқариш, фарзандларни тарбиялаш, инсон эҳтиёжларини энг қулай шаклда қондирилишига асосланади. Оила никоҳ, қариндошлик, маънавий, иқтисодий, ҳуқуқий муносабатлар асосида инсонларни бириктирувчи жамиятнинг кичик бир бўлагидир. Оила ва жамият бир-бирига чамбарчас боғлиқ тушунчалардир. Инсоннинг дунёга келиши янги авлоднинг пайдо бўлиши – авлодлар алмашинуви асосан оилада содир бўлади. Фарзанд туғилиб, камолга етиб, шахс сифатида шаклланишига қадар лозим бўлган барча таълим-тарбия оила муҳитида берилади. Инсоннинг ота-она, қариндош уруғига, қарияларга, умуман атроф муҳитга бўлган муносабатлари дастлаб оилада шаклланади. Шу билан бирга оила урф-одатларни, қадриятларни авлоддан-авлодга етказувчи социал институт ҳисобланади. Оила асосини эркак-аёл муносабати эмас, балки эр билан хотин, ота-она билан болалар муносабатлари ифодалайди. Жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар оила тараққиётига бевосита таъсир кўрсатади. Оиладаги таълим тарбия хусусиятлари эса жамиятда ўз аксини топади. Шунинг учун оила ва жамият ўзаро боғлиқ ҳолда ривожланади. Оила жамият маҳсули сифатида ўзини ташкил топиши, мавжудлиги ва ривожланиши билан жамият олдида қарздордир.
Оила ва гендер социологияси энди ривожланиб келаётган фан бўлиб ҳозирда рус ва чет эл олимларининг ушбу соҳа бўйича никоҳ ва оила муносабатлари ҳақидаги асарларида кенг кўламда фойдаланилмоқда. Оила ва гендер социологиясининг шаклланиши ва ривожланиши турли давлатларда узоқ вақт ва кўп қиррали бўлган. У кўп, аниқ фактларга асосланган маълумотларни, оила ва никоҳга бўлган турли қарашларни таҳлил қилиш ва уларни барча замонлардаги мутафаккирлар томонидан маъносига тушуниш каби босқичлардан ўтган. Оила ва гендер социологиясида никоҳ учта асосий йўналиш ажратилади:

  1. Никоҳ, оила ва гендер муносабатлар тарихини ўрганиш;

  2. Оила, никоҳ институти ва гендер тенгсизликнинг мавжуд ҳолати;

  3. Замонавий оила ва никоҳ ҳамда гердер мувозанатни таҳлил қилиш.

Тарихий йўналишда турли ижтимоий-иқтисодий тузумларда оилани келиб чиқиши ва ривожланиши ўрганилади. О.Конт фикрича оила жамият ва индивидни боғлаб турувчи бғим саналади. Жамият ва индивид ўртасида турувчи оила ҳақиқий ҳаётий бирлик саналади.
Америкалик социолог Х.Кристенсен маълумотларига кўра оилани тизимли ўрганилиши ХIХ асрнинг охирида бошланган. Бунга қадар оила ва никоҳга бўлган қарашларга дин, мифология, фалсафа ўзининг кучли таъсирини кўрсатган. Маълумки, Платоннинг социологик концепциясида жамиятнинг манфаатлари шахс манфаатларидан устун туради. «Бенуқсон, юксак давлат – аёллар ва фарзандлар бирлигидир. Ҳар бир никоҳ давлатга фойда келтирилиши лозим» - деб ёзган Платон. Аристотель таҳмин қилишича соғ инсоннинг табиати унинг сиёсий тизимга «киришиб кетиши» билан аниқланади. Ҳар қандай оила эса давлатни бир қисмини ташкил этади. Инглиз файласуфи Томас Гоббс (1588-1679) маънавий ва фуқаролик муаммоларини ишлаб чиқаётиб, никоҳга нопок, муқаддас туйғулардан ҳоли бўлган бир нарса деб қарашган фикрларни рад этди. У никоҳга унинг маънавий қадриятларини қайтишини хоҳларди. ХVIII аср маърифатпарвари, ўзининг алоҳида демократизми билан ажралиб турган Жан Жак Руссо (1712-1778) жинс ўртасидаги ижтимоий тенгсизликнинг ҳуқуқийлигини инкор этган. Лекин шу билан бирга Руссо улардаги табиий, функционал ва қайсидир даражадаги ижтимоий тафовутларга аҳамият берган. У эркак ва аёллардаги хусусиятларга икки томонлама қарашни таклиф этган.
Немис идеализми классиклари Иммануил Кант (1724-1804) ва И.Фихтенинг (1762-1814) оила ва никоҳга бўлган қарашлари катта қизиқиш уйғотади. Улар оила ва никоҳ муаммоларини табиий, ҳуқуқий жиҳатдан аёл ва эркаклар тенгсизлиги теориясидан келиб чиққан ҳолда таҳлил қилишган. Уларнинг фикрича, никоҳ – бу маънавий ҳуқуқий институт бўлиб, жинсий иштиёқ камдан-кам учрашиши билан қадрли бўлиб, қонунлар орқали тартибга солиниши лозим.
Немис идеализмининг яна бир мумтоз мутафаккири Гегель (1770-1831) улкан тарихий ҳис қилиш қобилиятига эга бўлган. Оиланинг муайян шакли ва мос келган ижтимоий ва сиёсий тузум ўртасидаги алоқани кўра била олган. Гегель шундай хулосага келдики, ҳуқуқий муносабатлар оилавий иттифоқнинг ўзига ёд ҳолатлар. Бу хулосанинг асосида оиладаги руҳий-маънавий бирлик ва бу муносабатларни ташқаридан ҳуқуқий тартибга солишнинг бир-бирига зидлиги ҳақидаги ғоя ётади. Социология фанининг тан олинган асосчиси О.Конт оилани ўзгарувчан ва тарихий категория сифатида тушунган эди. Шу билан бирга оилани энг асосий функцияларининг (ташкил этувчи) бажарувчи асосий ижтимоий гуруҳ деб ҳисоблаган. Олимларнинг ишларида, шу қаторда ижтимоий фанлар соҳасидаги ишларда Ч.Дарвиннинг эволюцион назарияси катта таъсир кўрсатганлиги кўринади. Бу теориянинг тарафдорлари фикрича жамиятдаги турли социал ҳодисалар ва институтлар табиатга ўхшаш равишда ривожланади.
Инглиз файласуфи ва социологи Г.Спенсер (1820-1903) ижтимоий институтларни жамиятнинг тизимли элементлари сифатида кўриб чиқаётганда «уй институтлари» деб аталувчи оила, никоҳ, уй тарбияси каби муаммолардан бошлаган. У жамият тури ва оила тури ўртасидаги алоқаларни очиб кўрсатди. Социал тараққиёти таъсири остида келиб чиқадиган, оилавий муносабатлардаги ўзгаришларни тадқиқ қилган. У даврга эволюция ва прогресс, ривожланувчи таъкидланувчи тадқиқотлар хос эди. У даврда маълумот йиғиш усуллари жуда жўн (қийин) бўлган. Уларнинг самарадорлиги эса паст бўлган. Анализ (таҳлил) услубларида таърифлаш устун турар эди. Бу йўналиш социал дарвинизм деб аталган.
Оила теориясининг ривожланишига француз социологи Фредрик Ле-Плей(1806-1882)ўзининг сезиларли улушини қўшган.Унинг фикрича,ҳар қандай жамиятда оила-кейинги авлодларни дунёга келтирувчи, янги туғилган одамларда яхшиликни ривожлантирувчи, ёмонликни бостирувчи энг тинч воситадир. Агар оила кичик ваҳшийларни жиловлашни эплай олмаса, оиланинг ўзи азият чекади, оҳир оқибатда жамият ҳам вайрон бўлади. Ле-Плей монографик тадқиқ этишнинг асосчисидир. У текширувчи, кузатиш услуби ва техникасини ривожлантирган. Кўп вақт давомида (тахминан 19-асрнинг ўрталаригача) оила жамиятнинг бирламчи ўзига ҳос табиатли бир бўлаги сифатида ўрганилган.Шунинг учун ўрта аср-антик давр ва қисман янги давр файласуф олимларини оила нафақат ўзига хос социал институт сифатида,балки унинг умумий,ижтимоий таркибларга,энг аввало давлатга бўлган муносабати қизиқтирган.
Оила ва никоҳга тарихий қарашларнинг мустахкамланиши 2 йўл билан амалга ошган:
1) Оиланинг ўтмиши, хусусан халқларнинг оила-никоҳ тартибининг ўтмишини тадқиқ этиш.
2) Оилани турли ижтимоий шароитларда ўрганиш.
Биринчи йўналиш бошида швейцар олими Иоган Бахофен(1815-1887) туради. У оиланинг тарихини ўрганишга асос солди. Бахофен қадимий мумтоз асарларни тахлил қилиш натижасида якка никоҳлилик давригача грекларда ҳам, осиёликларда ҳам нафақат эркак киши бир неча аёл билан, балки аёллар ҳам бир неча эркаклар билан жинсий муносабатда бўлганлигини исбот қилди.
Оила социологиясининг ривожланишида буюк француз олими Э.Дюркгеймнинг ҳам улушини таъкидлашимиз лозим. Оила ва никоҳ ҳақидаги фанга «ижтимоий гуруҳ» теорияси ҳам маълум даражада ўз таъсирини кўрсатди. Унинг асосчиси америкалик социолог Чарльз Кули (1864-1929) бўлиб, у бирламчи гуруҳлар ва иккиламчи ижтимоий институтлар орасида фарқ белгиларни кўрсатиб берди. Бирламчи гуруҳлар – асосий ижтимоий гуруҳлар бўлиб, ижтимоий, шахслараро норасмий муносабатлар бевосита мулоқат, барқарор, кичик ўлчами билан характерланади. Иккиламчи гуруҳларда – шахснинг ижтимоийлашуви рўй беради.
ХХ асрнинг биринчи ярми давомида Ле-Плейнинг эмпирик қарашларига ориентация*1 қилинган йўналиш устун турган. Оиланинг ижтимоий муаммоларини ҳал қилишга ўтиш даври кузатилади. Концептуал аппарат ўзгармаса ҳам лекин эмпирик ва мантиқий тушунтиришга эҳтиёж сезилиб турарди. Ғарб оиласидаги ўзгаришлар муаммосининг қўйилиши даври бутун ижтимоий тизимни ларзага солган. Бу даврда оиладаги ўзгариш жараёнларининг ижтимоий ва социологик жиҳатдан ўрганиш муҳимлигини англаш рўй беради. Шу муносабат билан жамиятшуносликда бундан олдинги даврда мавжуд бўлган назарий-методологик ва эмпирик материаллари асосида оиланинг ўзгариши муаммосини йўлга қўйишга ҳаракат ҳоллари жуда кўп бўлган. Бу даврда чоп этилган аҳамиятли ишлардан бири америкалик социолог Уильям Огберн «ўзгариб бораётган оила» (1929) китоби.
Бизнинг асримизни ўрталарида янги гипотезаларни текширишга ҳаракат қилинди. Тадқиқотнинг асосий йўналиши аниқланди, шунингдек олинган натижалар асосида эмпирик материаллар йиғиб борилди. Бу даврда миқдорий усулларнинг статистикадан фойдаланишнинг аҳамияти ўсиб борди. Социал-психологиянинг ривожланиши бошланиб, руҳшуносларнинг таъсири кўзга ташлана бошланди ва оилага нисбатан ижтимоий психологик нуқтаи назар шаклланиб борди.

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish