Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ижтимоий фанлар факультети



Download 1,39 Mb.
bet16/54
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#183920
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   54
Bog'liq
2 5240046502700649371

-«шахс». Мазкур ҳолатда никоҳ бозоридаги бир-бирларига «мос» келувчи эркак ва аёллар сони нисбати ҳақида сўз бормоқда. Бу нисбат турлича, энг оддийси ва аҳолидаги жинслар умумий нисбатининг жуфтларнинг ёши сифатида ҳисобга олувчи нозик мутаносиблигигача, шунингдек уларнинг бошқа муҳим тавсифлари (маълумот, этник мансублик ва ҳоказо) ўлчаниши мумкин37. Ҳар қандай алоҳида шахснинг никоҳ бозоридаги қиммати жинси жиҳатдан ортиқ бўлганларнинг қимматини камайтирувчи муносабатларга, ҳамда аксинча никоҳдан ўтишни қийинлаштириш ёки енгиллаштиришга боғлиқлиги тушунарли38:
-ёш. Бу «неъмат»нинг аҳамияти ҳақида юқорида фикр билдирилди;
-ташқи қиёфа, ўз ичига нафақат жисмоний қиёфа, балки феъл-атвор, ўзини тута билиш ва ҳоказоларни олади;
статус турли социал-иқтисодий тавсифлар (фаровонлик, насл-насаб, маълумот ва ҳоказо) нинг йиғиндиси сифатида кўриб чиқилади. Ташқи қиёфага нисбатан таассуротга кўра статусни субъектив баҳолаш «ҳаёлий муносабатларни» давом эттириш ёки якунлашга қарор қилиш учун муҳим;
-шахснинг социал-психологик тавсифи (эмпатия, эмоционаллик, экспрессивлик, ўзаро тушуниш ва ҳамкорлик қобилияти ва ҳоказо);
-қадриятлар, маслаклар ва ҳоказо. Умумий ёки мос келувчи қадриятлар доимий ҳамкор билан ўзаро муносабатни енгиллаштиради ва никоҳ танлови тўғрисида қарор қабул қилиш омили бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ўзаро кучли фарқланувчи қадриятлар ҳатто кучли эҳтирос ҳолатида ҳам никоҳ танлови учун енгилмайдиган тўсиқ бўлиши мумкин. Ф. М. Достоевскийнинг фикрларининг «қарама-қаршилиги» туфайли воз кечиши бунинг жамланма мисолидир39. А.П.Чеховнинг «Жонгинам» ҳикояси қаҳрамонининг эҳтирос, илиқ муносабатлар, жамиятдаги мавқе туфайли ўз шахси, маслакдан воз кечиши бошқа хил жамлама мисолдир.
Моддий неъматларга алмашувга молик шахснинг сифат ва тавсифлари, ёки никоҳ бозорига жалб этилувчи шахсий ресурслари, юқорида айтилганидек никоҳ танлови жараёни иштирокчилари томонидан баҳоланади. Бунда бозор таърифлари ёки алмашув таърифлари ўзаро муносабатларнинг уч хил даражада алмашувнинг эҳтимолий иштирокчилари ҳамда унинг шароитлари ва никоҳдан ўтишга қарор қилиш жараёнини детерминаллаш билан ҳаракат қилади. Бернард Мурштейннинг «Стимуллар-қадриятлар-роллар» назарияси орқали никоҳ танлови жараёнини тўлиқ ёритишга ҳаракат қилган40.
СҚР назарияси диадик муносабатлари ривожининг умумий назарияси ҳисобланади. Дастлаб у Мурштейн томонидан мулозамат жараёни таҳлили учун ишлаб чиқилиб, сўнгра ирқлараро никоҳларни ўрганиш учун тадбиқ этилган. Сўнгра дўстлик ва эр-хотинлик муносабатлари тадқиқотига татбиқан кичик модификациялар ёрдамида кенгайтирилган.
СҚР назарияси «аттракция (жозибадорлик) ва интеракция нисбатан эркин танлов шароитида жуфтларнинг бир-бирига таклиф этувчи моддий неъмат ва мажбуриятлар қимматига боғлиқлигини» белгиловчи алмашув назарияси ҳисобланади41. Мурштейннинг фикрига биноан муносабатлар ривожланиши жараёни ўзгарувчан уч синф ёрдамида детерминалланади. Олим уларни стимуллар, қадриятли қиёслов ва роллар деб номлайди. Бу ўзгарувчилар никоҳ танлови жараёни (танишув,мулозамат, никоҳга аҳд қилиш)да амал қилади. Лекин ҳар бири бу жараённинг мувофиқ босқичларида максимал таъсир доирасига эга бўлади. Шунга кўра у «рағбатлаш» босқичи, баҳолаш ва роль босқичи, деган ном олади42.
Рағбатлаш босқичида индивидларни бир-бирига «тортувчи», жисмоний, интеллектуал, ижтимоий ва бошқа тавсифлар туфайли бир-бирига жозибали кўрсатувчи омиллар амал қилади. «Индивидлар бир-бирига амальгалар томонидан ўйлаб кўрилган рағбат атрибутлари асосида интилади»43.
Кейинги босқич қадриятларни қиёслаш босқичи ҳисобланади. Унда қадрият ва кўрсатмалар, хусусан жуфтларнинг никоҳ, жинсий роллар, оиладаги фарзандлар сонига кўра бир-бирини билиши ва тасаввур этиши тизимлари ўзаро баҳоланиши лозим бўлади. Мурштейннинг сўзларига кўра, «белгилаш» қадрият қиёслови бўлиб, маслакдан келиб чиқувчи сифатида тасвирланганда манфаатлар, кўрсатмалар, қарашлар ва ҳатто эҳтиёжлар қаторига киради.
«Қадрият қиёслови босқичининг дастлабки нуқтаси-киши ҳақидаги ахборотни у билан вербал интеракция усули ёрдамида йиғиш... Бу ерда ҳар ким бошқа, яъни дин, сиёсий қарашлар, инсонларга муносабат, спорт, санъат, рақс ва ҳоказоларга қизиқиш сингари ахборот ҳақида сўз бормоқда44».
Баъзи кишилар бир ёки икки дастлабки босқич асосида никоҳдан ўтишлари мумкин. Бироқ кўпчилик роль босқичидан ҳам ўтади. Мурштейннинг фикрича, улар учун қадриятларнинг ўхшашлиги- зарурий, аммо етарли бўлмаган шартдир. Кўпчилик учун ролли биргалик эркак ва аёлларнинг оилавий (оиладан ташқаридаги) роли ҳақидаги тасаввурлари ўхшашлиги шундайдир.
Ролли биргаликка эришиш эҳтимол узлуксиз жараёндир, чунки ролли притирка никоҳ давомида юз беради ва ҳеч қачон якунланмайди45. +исқача айтганда никоҳ одатларини акс эттирувчи никоҳ танловининг асосий концепциялари шундайдир. Албатта, бу ерда никоҳ танлови жараёни мураккабликларини ҳам, унинг назарий интерпретацияларини ҳам тугатмайди.
Биз никоҳ ҳаракати, никоҳ танлови қонуниятлари билан дастлабки танишув маълумотларини бериш ниятида эдик. 7-1 схемада никоҳ танлови маданий, социологик ва психологик фильтрлар орқали ҳаракат ва эҳтимолий танлов маконини аста-секин торайтириш жараёни сифатида тақдим этилган46.
Никоҳ танлови жараёни инсон ўзи ўйлаган «бошқа», ўз ҳаётини боғлаши ва никоҳдан ўтиш ёки никоҳга ўхшаш муносабатлар ўрнатиши мумкин бўлган ягона кишисини топиши билан якунланади. Шу дақиқадан инсон учун «никоҳ ҳаракати» атамаси ёрдамида ёритиладиган ҳаёт босқичи якунланади ва жинсий ва репродукция хатти-ҳаракати босқичи бошланади.



Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish