Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ижтимоий фанлар факультети



Download 1,39 Mb.
bet12/54
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#183920
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   54
Bog'liq
2 5240046502700649371

Оиланинг демографик вазифасига – унинг демографик фаолияти яъни, оилада фарзандларнинг туғилиши, инсон наслини жамиятнинг давом эттирувчи авлод яратиш киради.
Оиланинг ижтимоий вазифасига – оилада фарзандларни тарбиялаш, инсон сифатида камолга етказиш, уларнинг табиатга, жамиятга ва ўзаро бир-бирларига мухаббатни шакллантириш, дам олиш ва саломатлигини тиклаш кабилар киради.
Оиланинг иқтисодий вазифасига – оила аъзоларини озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа яшаш учун зарур бўлган моддий воситалар билан таъминлаш киради. Оила ўз мавжудлигини сақлаб қолиш учун ўзининг барча вазифаларини бажариши шарт. Оила вазифаларининг бажарилиши бир-бири билан боғлиқғлиқ ҳолда рўй беради. Ривожланиш жараёнида оила вазифалари бир-бирига олиш сифатида таъсир этади. Оиланинг моҳияти ва вазифалари дунёдаги барча халқлар учун бир хил, лекин унинг бажарилиш даражаси ана шу халқлар яшаган, яшаб келаётган даврдаги ижтимоий-иқтисодий, муносабатларга, турмуш тарзига, уларнинг урф-одатлари, дини, қадриятларига боғлиқдир.


Мацковский томонидан оиланинг функцияларининг талқин қилиниши





Оилавий фаолият соҳаси

Ижтимоий функциялар

Индивидуал функциялар




1

2

3

1

Репродуктив

Жамиятнинг биологик жиҳатдан қайта тикланиши

Фарзандларга нисбатан эҳтиёжнинг қондирилиши

2

Тарбиявий

Ёш авлоднинг ижтимоийлашуви. Жамиятнинг маданий давомийлигини қўллаб-қувватлаш

Ота-оналикка, фарзандлар билан мулоқот, уларни тарбиялашга, фарзандлар орқали ўзини ўзи амалга оширишга нисбатан бўлган эҳтиёжнинг қонлирилиши.

3

Хўжалик-маиший

Жамият аъзоларининг жисмоний соғломлигини қўллаб-қувватлаш, болалар парвариши

Бир-бирига хўжалик маиший хизмат кўрсатиш

4

Иқтисодий

Жамиятнинг вояга етмаган ва меҳнатга қобилиятсиз аъзоларини иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш.

Оила аъзоларининг бир-биридан моддий воситаларни олиши

5

Бирламчи ижтимоий назорат

Оила аъзоларининг ҳаётий фаолият турли соҳаларидаги ҳатти-ҳаракатини, шунингдек эр-хотин ўртасидаги, катта ва ўрта авлод вакиллари, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатлардаги масъулият ва вазифаларни ахлоқий жиҳатдан тартиблаш

Оила аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатлардаги зарурий меъёрларни сақлаш юзасидан ахлоқий ва ҳуқуқий таъқиқларни шакллантириш ва қўллаб қувватлаш

6

Маънавий мулоқот

Оила аъзолари шахсини ривожлантириш

Оила аъзолари маънавиятининг ўзаро бойиши. Никоҳ асосларининг мустаҳкамланиши

7

Социал мақомий

Оила аъзоларига маълум социал мақомни етказиб бериш. Социал тузилмани қайта тиклаш

Социал жиҳтдан юксалиб боришга нисбатан бўлган эҳтиёжни қондириш

8

Маиший

Оқилона маиший ҳаётни ташкил этиш. Маиший соҳадаги социал назорат

Биргаликда маиший фаолият, маиший манфаатларни қондириш

9

Руҳий

Индивидларнинг руҳий (эмоциал) турғунлашуви ва уларнинг психологик терапияси

Индивидларнинг оилада психологик ҳимоя, руҳий қўллаб-қувватлашга эришишлари. Шахсий бахт ва муҳаббатга нисбатан эҳтиёжларнинг қондирилиши.

10

Сексуал

Сексуал назорат

Сексуал эҳтиёжларнинг қондирилиши

Турли адабиётларда оиланинг асосий функциялари сифатида қуйидагилар кўрсатилади:


-иқтисодий ф-ция-оила иқтисоди,бюджети,даромадини режали сарфлаш,кундалик ҳаражатга,зарур буюмларга пул ажратиш,бир неча йилдан сўнг олинадиган нарсаларга маблағ йиғиш,тажаб рўзғор юритиш.Шу билан бирга ўсаётган авлодда шу малака ва кўникмаларни шакллантириш,иқтисодий масалаларни ҳал этишни ўргатиш
-репродуктив ф-ция-жамиятнинг биологик узлуксизлигини таъминлаш,болаларни дунёга келтириш;
-тарбиявий ф-ция-болаларни ақлий,жисмоний,аҳлоқий,эстетик тарбиясини амалга ошириш;
-рекреатив ф-ция-ўзаро жисмоний,моддий,маънавий ва психологик ёрдам кўрсатиш,бир-бирини саломатлигини тиклаш,мустаҳкамлаш ва оила аъзоларини дам олишини ташкил этиш
-коммуникатив ф-ция-оила аъзоларининг ўзаро мулоқот ва ўзаро тушунишга бўлган эҳтиёжини қондириш;
-регулятив ф-ция-оила аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатларни бошқариш тизимини,бирламчи ижтимоий назоратни,оилада устунлик ва обрўни амалга оширишни ўз ичига олади.Бунда катталар томонидан ёш авлодни назорат қили шва уларни моддий ва маънавий томондан қўллаб-қувватлашни назарда тутади.
-флюцитологик ф-ция-шахсий бахтга эришишга бўлган эҳтиёжнинг қондирилишига интилиш.
Оила шаклланиши, унинг мустаҳкамлигини таъминланиш – замонавий жамиятларнинг асосий муаммоларидан биридир. Оила, оилавий ва эр-хотин муносабатлари фалсафа, психология, педагогика, социология, демография ва бошқа кўплаб фанларнинг ўрганиш объекти бўлиб келмоқда. Оила, унинг шаклланиши ва таназзулга юз тутиши каби муносабат нафақат унинг социал институт сифатида кишилар турмуш тарзини белгилаб бериши, балки авлоднинг баркамоллиги, миллат ва давлат соғломлиги, шунингдек, доимий ўсиб борувчи социал буюртмадан келиб шакллангандир. Зеро, оила барқарорлигига таҳдидларнинг ўсишини барча тадқиқотчилар эътироф этганлар.
«Ёш оила» тушунчасини муҳокама этишдан олдин қардош икки тушунча «оила» ва «никоҳ»нинг назарий асосларини таҳлил этиш зарур. Кундалик тасаввурда ва махсус адабиётларда «оила» тушунчаси «никоҳ» тушунчаси билан уйғунлаштирилган. Аммо, ушбу атамалар умумий асосга эга бўлса-да, синоним эмас.
Оилавий ҳаётнинг бошланғич нуқтаси – одатда никоҳнинг тузилиши саналади. Аммо, аёл ва эркак ўртасида расмий никоҳнинг мавжудлиги уларнинг яхлит оилага бирикканлигининг белгиси эмас. Ушбу икки тушунча ўртасидаги фарқни англаш никоҳнинг кенг тарқалган қатор тавсифларини кўриб чиқиш заруриятидан келиб чиқади.
Кўпчилик файласуф ва социологларнинг фикрича, индивидлараро никоҳ ва оила, яъни, эркак ва аёл ҳамда уларнинг болаларидан иборат гуруҳ доим мавжуд бўлган. Уларнинг айримлари таъкидлашича, бу инсон кўпайиши биологияси билан узвий боғлиқ. Шу боис, ушбу социал институт уларнинг примат авлодларидан мерос сифатида ўтган. Диссертант, ушбу фикрларни айни ҳақиқат, деб ҳисобламайди. Зеро, никоҳ ва оила биологик жараёнларнинг маҳсули эмас. Инсоннинг биологик яралиши учун никоҳ эмас жинсий алоқа талаб этилади. Никоҳ ва жинсий алоқа – турфа тушунчалардир. Жинсий алоқа, болаларнинг туғилиши никоҳсиз ёки никоҳдан ташқарида ҳам содир бўлиши мумкин. Никоҳ ўз ичига жинсий алоқаларни қамраб олса-да, ушбу тушунча билан уйғун моҳият касб этмайди. Никоҳ жинслараро муносабатларнинг социал ташкилланиши, дейилса муболаға бўлмайди. У орқали боғланган томонлар тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадирлар.
Синфсиз жамиятларда никоҳсиз (никоҳгача ва никоҳдан ташқари) алоқалар маълум тарзда тартибланган, ўзининг социал чегараларга эга бўлган бўлса-да, никоҳий муносабатлар ҳам тузилган.
Ушбу меъёрлар ичида муҳимларидан бирига биз «уруғ»ни тадқиқ этиш давомида дуч келамиз. Уруғ бу – бир неча кишидан иборат гуруҳ бўлиб, улар ўртасида жинсий алоқалар қатъий таъқиқланган. Шу боис, турли уруғ аъзолари жинсий муносабатларга киришганлар. Натижада никоҳ ҳам турли уруғ вакиллари ўртасида тузилган. Ушбу анъана – экзогамия деб номланиб, - четки (уруғдан ташқарида) никоҳ маъносини англатади. Экзогамия, яъни – уруғдан ташқарида жинсий шерик қидириш, уруғ ичида жинсий алоқалар таъқиқланганлигининг маҳсули бўлиб, «агам» таъқиқ ёки оддийгина «агамия» (юнончадан а –«но» (раддия белгиси), «гамос» –никоҳ) деб номланиши мумкин. Агамияни бузиш учун қўлланиладиган оддий жазо тури бу – ўлим жазоси саналган.
Европанинг синфий жамиятлари, шунингдек, европаликлар истиқомат қилувчи ҳудудлар (Америка, Австарлия) да ҳам сўнгги пайтларгача никоҳнинг кенг тарқалган ягона тури бир никоҳлилик, яъни, «моногамия» (юнончадан «монос» – битта, ягона ва «гамос» – никоҳ) бўлган. Албатта европаликлар никоҳнинг бошқа турлари масалан, кўп хотинлик ёки «полигиния» (юнончадан, «поли» - кўп ва «гинее» – хотин) ва кўп эрлик (ёки «полинадрия» (юнончадан «поли» – кўп, «анрос» – эркак) ҳақида маълумотларга эга бўлишган. Аммо, никоҳ шаклларининг барчаси яхлит умумийликка эга бўлиб, индивидлараро тузилиши назарда тутилган. Шу боис, Европа мутафаккирлари назарида индивидуал никоҳ амалда жинслараро муносабатларни тартибга солиш шакли сифатида қабул қилинса, моногамия эса бундай тартибланишнинг етук кўриниши бўлган. Европа жамиятларида асрлар давомида эр-хотин ўртасидаги жинсий муносабатлар меъёрий саналган. Никоҳсиз жинсий муносабатлар таъқиқланган. Никоҳгача ва никоҳдан ташқари жинсий муносабатлар мавжуд тартибларга зид бўлиб, маълум маънода қораланган. Демак, бу жамиятларда никоҳгача ва никоҳдан ташқари муносабатларни тартибга солиб турувчи қоида ва талаблар мавжуд бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 2 бўлимига кўра, никоҳ – бу эркак ва аёл ўртасидаги эркин, ихтиёрий, тенг иттифоқ бўлиб, оила тузиш ва эр-хотиннинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни бажариш мақсадида тузилади13.
Никоҳнинг муҳим белгилардан бири шундаки, у қонун ҳимояси ва ҳомийлигида бўлиб, эр-хотиннинг ўзаро ва фарзандларига нисбатан мажбуриятлари ҳамда шахсий, мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари (боқиш, мерос ва бошқа) га риоя этилишида юридик масъулиятни томонларга юклайди.
Шу тариқа, никоҳ – бу аввало, икки вояга етган кишининг ўзаро мажбуриятларини расмий тан олинишидир. Аммо, ҳар қандай никоҳий иттифоқни оила сифатида қабул қилиб бўлмайди. Бунга яққол мисол тариқасида соҳта никоҳни кўрсатиш мумкин. Соҳта никоҳ Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексида «эр-хотин ёки улардан бири оила қуриш мақсадисиз никоҳни расмийлаштириши» сифатида талқин этилган14.
Демак, никоҳ – бу эркак ва аёл ўртасида тарихий ўзгарувчан социал муносабат шакли бўлиб, у орқали жамият эркак ва аёл ўртасидаги жинсий ҳаётни тартибга солади ва меъёрлаштиради. Уларнинг эр-хотинлик ва ота-оналик ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўрнатади. Никоҳ муносабатларининг қадимдан мавжуд бўлган аҳлоқий меъёрлари диний ва юридик қоидалар билан мустаҳкамланади. Бу орқали жамият ва давлат никоҳни ҳимоялайди ҳамда уни бузувчиларни қоралайди.
Оила ва никоҳ ҳақида гапирилганда, ушбу тушунчалар турли тарихий даврларда пайдо бўлганлигини қайд этиш шарт. Оила, ўз ўрнида муносабатларнинг мураккаб тизими сифатида нафақат эр-хотин, балки, уларнинг болалари, бошқа қариндошлар ҳамда эр-хотин учун яқин ва қадрли бўлган инсонларни ҳам бирлаштиради.
Оилани илмий ўрганишда социологик ва ижтимоий-психологик билимлар хусусиятлари борасидаги масалалар жиддий аҳамият касб этади. Сабаби, оила – ҳам социал институт ҳам кичик гуруҳдир.15 Социологлар «оиланинг махсус социологик назария»сини илгари сурасалар16, психологлар эса оиладаги ўзаро муносабатларга мурожаат этадилар17.
Оила – бу мурккаб социомаданий ҳодисадир. У ўзида инсон ҳаётий фаолиятининг барча жабҳаларини қамраб олиши билан уникал ва такрорланмас ҳодисага айланди. Оила ижтимоий ҳаётда индивидуалликдан ижтимоий-тарихийгача, моддийликдан маънавийликкача бўлган барча даражадаги жараёнларда иштирок этади.
Оила тузилмасида шартли равишда бир-бири билан боғлиқ қуйидаги муносабатлар туркумланади: биринчиси – табиий-биологик, яъни жинсий ва қон-қариндошлик; иккинчиси – иқтисодий, яъни уй хўжалиги, рўзғор, оилавий мол-мулк доирасидаги муносабатлар; учинчиси – маънавий-рухий, аҳлоқий-эстетик, яъни эр-хотинлик ва ота-оналик мехр-муҳаббат, болалар тарбияси, кекса ота-оналар ҳақида қайғуриш, ҳулқ-атворнинг аҳлоқий меъёрлари билан боғлиқ ҳис-туйғулар.
Қайд этилган муносабатлар йиғиндиси оилани махсус социал ҳодиса сифатида шакллантиради. Зеро, эркак ва аёл ўртасидаги ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланмаган ва умумий рўзғор ҳамда болалар тарбияси билан уйғунлашмаган табиий яқинлик оилага асос бўла олмайди. Бу каби муносабат биргаликда яшаш саналади, холос. Яқин инсонлар ўртасида никоҳ-қариндошлик ришталари билан боғланмаган иқтисодий ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам оилавий муносабатларнинг элементлари саналмайди. Бундай ҳолатда у расмий шерикчиликка айланади. Ниҳоят эркак ва аёл ўртасидаги маънавий муносабатлардаги уйуғунлик оилага хос шаклда ривожланмаса у биргина дўстлик билан чегараланади.
А.Г. Харчевнинг фикрига кўра, оила эр ва хотин ўртасидаги тарихий шаклланган ўзаро муносабатлар тизими бўлиб, унинг аъзолари никоҳ ва қариндошлик ришталари, умумий рўзғор, ҳиссий боғлиқлик ва ўзаро аҳлоқий мажбуриятлар билан боғланган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексида оиланинг яхлит таърифи келтирилмаган. Чунки, «оила» тушунчасини қамраб олиниши ва оила аъзолари рўйхатини келтирилиши улар ҳуқуқларини паймол этилишига ёки оила аъзолари доирасини асоссиз кенгайишига сабаб бўлиши мумкин.
Бироқ, «оила» ва «оила аъзолари»тушунчаси Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексида кенг қўлланилган. Мазкур Кодексда ушбу атамаларнинг таърифи оила ҳуқуқи назариясидан келиб чиқиб ўрнатилган. Юридик маънода оила никоҳ, қариндошлик, фарзандликка олиш ёки бошқа шакллар орқали болани тарбияга олиш орқали боғланган шахсий номулкий ва мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғланган шахслар доираси сифатида таърифланади. Ушбу таърифда биргаликда яшаш ва умумий хўжаликни юритиш ҳолатлари назарда тутилмаган.
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида: «Оила – эр-хотин, уларнинг бола-чақалари ва энг яқин туғишганларидан иборат бирга яшовчи кишилар мажмуи»18- деб таърифланган.
Оила бир вақтнинг ўзида ҳам социал институт ва кичик гуруҳ эканлигидан келиб чиқиб, диссертант қуйидаги таърифни илгари суради: - «Оила – бу ташкилланган социал гуруҳ бўлиб, унинг аъзолари умумий рўзғор, никоҳ ёки қариндошлик муносабатлари, шунингдек, жамиятнинг жисмоний ва маънавий ўз-ўзидан қайта ишлаб чиқарилиш эҳтиёжи билан шартланган аҳлоқий муносабатлар билан боғланган».
Оила социал институти эр-хотин, ота-она ва фарзандлараро муносабатларни тартибга солувчи маълум социал меъёрлар, санкциялар, ҳулқ-автор намуналари, ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан тавсифланади.
Оиланинг жамиятда тутган ўрни ва ролини бошқа социал институтлар билан қиёслаб бўлмайди. Зеро, айнан оилада шахс шакллланади ва ривожланади. Боланинг жамиятга кескин зарбаларсиз мослашишида зарурий социал роллар ўзлаштирилади. Шу боис, оила тарбиянинг бирламчи институти саналади. Инсон у билан алоқани бутун умри давомида ҳис этади.
Айнан оилада инсон маънавиятининг асослари қурилади. Ҳулқ-атвор меъёрлари шаклланади, шахснинг ички дунёси ва индивидуал сифатлари очилади. Оила биргина шахс шаклланишига туртки бўлиб қолмай, инсоннинг ўзлигини англашига, унинг социал, ижодий фаоллигига туртки беради, индивидуаллигини кўрсатади.
Оила социал институт сифатида сўзсиз, жамият таъсири остидадир. Унинг ривожланиши, янгиланиши истиқболлари нуқтаи назаридан ёш оила алоҳида социал қимматга эга. Зеро, оиланинг ушбу тури социал-иқтисодий ва демографик ўзгаришларнинг муҳим омили сифатида хизмат қилади.
Жамиятнинг бирламчи социал нуқтаси сифатида оила инсониятнинг биологик мавжудлиги ва маданий анъаналар ворисийлигини таъминлайди. Унинг кўплаб функциялари, жумладан: репродуктив, ижтимоийлашув, иқтисодий, хўжалик-рўзғор, ҳиссий, жинсий, бирламчи социал назорат соҳаси, бўш вақт, маънавий мулоқот ва бошқалар бўлиб, ушбу функциялар инсон ва жамият ҳаётини узвий боғлиқлигини таъминлайди.
Оилада индивид инсоний мулоқот меъёрлари ва қоидаларини ўзлаштиради. Ҳар бир оила миллат, дин, давлат доирасида ўз маданий муҳитини яратади. Оила аъзоларига ўзгача хусусиятларни тақдим этади. Оилага таркибига кириш, унинг аъзосига айланиш – бу унинг субмаданиятини қабул қилиш ва ўзлаштириш деганидир19.
Замонавий социологик, психологик ва педагогик адабиётларда оиланинг турлича шаклларини учратиш мумкин:
- болалар сони бўйича; фарзандсиз, кам фарзандли, кўп фарзандли (миллий ва маданий хусусиятлардан келиб чиқиб),
- таркибига кўра: тўлиқсиз (ота-онанинг бири билан яшовчилар), нуклеар-оддий (ота-она ва болалар), мураккаб (кенгайтирилган, бир неча авлоддан иборат, кўп авлодли),
- етакчилик, ҳуқуқ ва мажбуриятлар тақсимотининг тузилмасига кўра: эгалитар (демократик), анъанавий (авторитар),
– географик белгиларига кўра: шаҳар, қишлоқ оилалари,
- оилавий ҳаёт тажрибасига кўра: ёш оила, ўрта ёшли оила, учинчи ёшдаги оила (пенсионерлар),
- даромад даражасига кўра: юқори даромадли, ўртача таъминланган, кам таъминланган, даромад манбаи истеъмол минимумидан ошмайдиган (бу каби оилалар даромадининг 85% озиқ-овқатга сарфланади),
- оилавий ҳаётнинг ўзига хослигига кўра: талабалар оиласи, масофавий, никоҳсиз,
- бўш вақтни ўтказиш бўйича: очиқ, ёпиқ,
- рухий соғлиқ даражаси бўйича: соғлом, невротик, виктимоген (зўравонликка мойил) оила.
Дунё миқёсида содир бўлаётган глобаллашув ва модернизациялаш жараёнлари оиланинг индивидуаллашуви ва автономлашувини ўсишига олиб келди. Бунинг оқибатида ажралишлар сони ошади, туғилиш даражаси тушиб кетади, никоҳсиз фарзандлар туғилиши ўсади, ёлғиз инсонлар сони ошиб боради. Буларнинг барчаси хорижлик кўплаб тадқиқотчиларни оила инқирози, ҳаттоки, унинг социал институт сифатида таназзулга учраши ва йўқ бўлиб кетиши ҳақида гапиришларига туртки берди.
Аммо, Ўзбекистонда оила 62,2% ҳолатда устувор аҳамиятли миллий қадрият саналади20. Ўзбекистон аҳолисининг ҳар 9/10 оилада истиқомат қилади. Улардан 35% паритархал оилаларда яшайдилар. Шу боис, мамлакатимизда оиланинг янги шакллари анъанавий оилаларнинг бутунлай йўқолиб кетишига олиб келмайди.
Юқорида биз «оила» ва «никоҳ» тушунчаларини таҳлилини амалга оширдик. Энди «ёш оила» тушунчасини таърифлашга ҳаракат қиламиз.
Ҳозирда социологик адабиётлар ва расмий ҳужжатларда «ёш оила» тушунчасини изоҳловчи яхлит ёндашув мавжуд эмас. «Ёш оила» нинг оила шакли сифатида оммалашган таърифларидан бирига кўра, никоҳ тузилгандан кейинги уч йил (фарзанд туғилиши муносабати билан никоҳ давомийлигидан қатъий назар) назарда тутилиб, бунда оилавий жуфтлик ёши 30 дан ошмаган бўлиши, шунингдек, фарзандли оилаларда вояга етмаган болали ота-оналардан бири 30 ёшгача бўлиши назарда тутилади21. Демак, ёш оила – бу расман қайд этилган никоҳ муносабатларига киришган 17 ёшдан 30 ёшгача бўлган эр ва хотин бирлигидир22.
Ф.А.Мустаеванинг фикрича ёш оила – бу оилавий ҳаёт давомийлигининг бошланғич босқичи бўлиб, ушбу давр эр-хотин ихтиёри ва танловининг ҳаётий ифодасидир. Оилавий ҳаётнинг бу даврида эр-хотин бир-бирининг мураккаб жиҳатларини кашф этиш ҳодисаси содир бўлади. Натижада характерлар «сайқалланиши» содир бўлиб, бу ҳаёт тарзининг тубдан ўзгариши билан бирга кечади. Сабр-тоқат, мулоҳазали ва жанжалларда ён боса олиш қобилиятисиз характерлар «сайқалланиши» даври мураккаб ва чигал кечади. Аммо, ушбу ҳодиса оилавий турмуш тарзи ва эр-хотин ўртасидаги муносабатлар шаклланишининг бошланғич нуқтаси, холос. Навбатда оилавий роллар, «ҳокимият»ни тақсимланиши муаммоларини биргаликда ҳал қилиш кўникмалари, оилавий турмуш, бўш вақт ва дам олишни режалаштириш каби масалаларўндаланг туради. Ушбу муаммоларга ёш оилавий жуфтлик айрим ҳолатларда илк бор дуч келади ва муаммоли вазиятдан чиқишда «синов ва хато» усули ёрдамида мустақил ҳаракатланади23.
Ёш оила нуқтаи назаридан нисбатан долзарб саналган икки муаммони алоҳида кўрсатиш зарур, булар: социал-иқтисодий ва социал-психологик муаммолар бўлиб, биринчи ҳолатда муаммолар ёш оилавий жуфтликнинг моддий, уй-жой, иш ўринлари билан таъминланганлиги асосида келиб чиқади. Чунки, ёш оилаларнинг салмоқли қисми даромади паст бўлиб, кўпчилиги камбағал ҳисобланади. Меҳнат бозорида ёш мутахассисга талабнинг пастлиги ёки иш тажрибасининг йўқлиги ёш оиланинг моддий ҳолатини ёмонлаштириш билан бир қаторда мамлакат аҳолиси турмуш тарзини тушиб кетишига олиб келади.
Иккинчи блок муаммоларга ёш оилавий жуфтликни бир-бирига, янгича вазиятга (роллар, стереотиплар ва ҳулқ-атвор усулларини ўзгариши) ва янги қариндошларга мослашуви мансубдир.
Қатор тадқиқотчилар ёш оилаларнинг замонавий ҳолатини таҳлил этар эканлар социал-маиший муаммолар, замонавий оилани шаклланиши, оилавий тарбия ва хатар гуруҳига мансуб оилалар муаммоларини алоҳида ўрганишни таклиф этадилар24.
Умуман ёш оиланинг барқарорлиги ва замонавий ҳолатига таъсир кўрсатувчи асосий омилларга оилавий даромаднинг пастлиги, хусусий уй-жойнинг йўқлиги; фарзандлар туғилиши муносабати билан камбағаллашиш, ёшларнинг оилавий ҳаётга тайёр эмасликлари, оилавий ҳаётнинг маънавий ва руҳий асосларини билмаслик, зиддиятларни ҳал эта олмаслик, худбинликни киритиш мумкин.
Ёш оилаларнинг бошқа турдаги оилалардан фарқловчи жиҳатларидан бири, шундаки, ундаги муносабатлар негизи қариндошлик эмас ота-оналик мақоми билан боғлиқ бўлиб, ушбу мақом бошқаларга нисбатан устувор аҳамият касб этади.
Юқоридагиларни умумлаштириб, диссертант амалда мавжуд бўлган оилавий муносабатлар устуворлигини тан олиш заруриятини кўрсатади. Зеро, эркак ва аёл ўртасидаги худди шу каби иттифоқ жамият томонидан оилага юкланган вазифаларни бажаришга қодирдир. Биз никоҳнинг давлат томонидан расмий қайд этилиши ролини асло камситмаган ҳолда шуни айтамизки, ушбу юридик факт авваламбор, ҳуқуқий муносабатларни ўрнатилиши, эр-хотин, уларнинг фарзандлари ва бошқа қариндошларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари соҳасидаги ноаниқликларни бартараф этиш учун аҳамиятлидир. Бизнинг мақсадимиз оилада мавжуд ҳаётий муаммоларни англаш, ушбу социал институтни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган оилавий сиёсат йўналишларини аниқлашдан иборат.
Шу тариқа ёш оила ва унинг муаммоларини тадқиқ этиш қуйидаги хусусиятларга эга оилаларни ялпи йиғиндисига киритилишини назарда тутади.
- икки ёш расмий никоҳ тузишган ёки бирга яшашайди ва биргаликда уй хўжалигини юритишади (фуқаролик никоҳ);
- эр-хотиннинг ёши 30 дан ошмаган;
- биргаликдаги ҳаёт давомийлиги – 3 ёшгача (фарзанд туғилиши ҳолатида биргаликдаги ҳаёт давомийлигида чекланишларисиз).
Ёндашувлар хилма-хиллигига қарамасдан муаллиф мазкур диссертация ишининг мақсад ва вазифаларига мутаносиб таърифни қўллаб-қувватлайди. Ушбу таъриф оилани икки хил мазмунда, яъни, социал институт ва кичик социал гуруҳ сифатида тадқиқ этишни моҳиятан уйғунлаштиради.
Сўнгги пайтларда ёш оила социологлар, демографлар, психологлар диққатини янада ўзига жалб этмоқда. Бу қатор ҳолат лар билан изоҳланади. Никоҳнинг дастлабки йилларида бўлажак оилавий муносабатлар шаклланади – ҳокимият ва мажбуриятлар тақсимланади, эр-хотин, ота-она ва фарзандлараро маънавий алоқалар шаклланади. Эр ва хотиннинг бир-бирига мослашишининг мураккаб жараёни кечади. Асосий зиддиятларнинг табиати ва уларни енгиб ўтиш усуллари аниқлаб олинади. Фарзандлар сони ва туғилишлар орасидаги интерваль ҳақидаги қарорлар ҳам одатда оилавий ҳаётнинг дастлабки йилларида қабул қилинади. Демак, ёш оилани ўрганиш туғилиш муаммоларига бевосита алоқадордир.
Диссертант ёш оила сифатида эр-хотиннинг ёши 30 дан ошмаган, 5 йиллик биргаликдаги ҳаёт тажрибасига эга, расмийлаштирилган никоҳ доирасидаги оилани назарда тутишни таклиф этади. 5 йилгача биргаликдаги ҳаёт тажрибаси давомида эр-хотин ўртасидаги муносабат хусусиятлари шаклланади. Ҳали никоҳ танлови таъсири остида бўлган оилавий жуфтликнинг бир-бирига мослашуви жараёни кечади. 30 ёшдан ошмаган оилалар танланиши эса илмий ва ҳуқуқий манбаларда қабул қилинган «ёшлар» тушунчасига мутаносиб тарзда олинган. Никоҳнинг босқичма босқичлиги – биринчиси – муаллиф оилавий ҳаёт тажрибасига эга бўлмаган эр ва хотин муносабатларини ўрганиши билан изоҳланади.
Шу билан биргаликда болаларнинг борлиги ёки йўқлиги ёш оила категориясига киритмасликнинг кўрсатикичи саналмайди. Ёш оилани оиланинг бошқа турларидан фарқловчи жиҳати шундаки, ундаги муносабатларнинг асосий негизи қариндошлик ёки ота-оналик билан эмас, айнан эр-хотинлик билан белгиланади ва бу муносабат тури бошқаларга нисбатан устунлик қилади.
Ҳаётий фаолият давомида ёш оила бир неча босқични босиб ўтади:
- шаклланиш (никоҳга киришдан бошлаб биринчи фарзанд туғилгунга қадар, барқарор руҳий муҳитни яратиш, ўз моддий заҳирани яратиш мақсадида даромад манбини аниқлаш, оилавий мажбуриятларни тақсимланиши);
- кун кўриш (моддий таъминланганлик даражасининг пастлиги туфайли давлатга қарамликнинг юқорилиги, кундалик турмушни ташкил этишда истиқболли муаммолар эмас, айни дамдаги муаммолар ечимига эътиборни жамлаш);
- ривожланиш (нисбатан юқори турмуш даражасини таъминлашга қаратилган сифатий хусусиятларни эгаллаш, ҳаётий муҳим муаммоларни мустақил ҳал этиш, маълум мухториятга эришиш).
Олимларнинг фикрига кўра, оилавий ижтимоийлашув жараёни номлари қайд этилган босқичларнинг қатъий кетма-кетлигини талаб этмайди. Бундан шаклланиш босқичи мустасно бўлиб, уни барча ёш оилалар бошидан кечиради ва бу жараён бошқа ҳаётий босқичлар билан параллел ҳолда кечади. Кун кўриш босқичининг муқаррарлиги ёки оиланинг ривожланиш босқичига тезликда ўтиши оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати даражаси, қариндошлар томонидан қўллаб-қувватланиши, эр-хотиннинг касбий ва маълумот даражаси, оилавий роллар, репродуктив режаларни уйғунлаштириш, шунингдек, ёш оилага нисбатан давлат сиёсатининг моҳияти, каби омилларга боғлиқ25.
Замонавий ёш оилаларни туркумлашда тузилмасига кўра – тўлиқ ва нотўлиқ оила, фаровон оила ва хатар гуруҳига мансуб оилаларни алоҳида кўрсатиш мумкин.
Россиялик олимлар (Ф.А.Мустаева, Н.Акерман) фикрига кўра ёш оилаларнинг уч тури мавжуд. Булар:
Анъанавий - бу турдаги оилада эр-хотин учун биргина оилавий қадриятлар устувор саналади. Бундай оилада икки ёки ундан ортиқ фарзандлар бўлади. Оилада, расман эркак етакчи саналади.
Эр-хотиннинг ҳар бири индивидуал эҳтиёжларини қондириш, шахсий камол топишга йўналтирилган, кам фарзандли оилалар. Ижтимоий-ролли мувозанат кузатилади. Етакчилик турига кўра демократик, биргаликда ёки алоҳида ҳаётий фаолият танланади.
Ёш эр-хотин асосан кўнгил очишга мойил. Бунда эр ҳам хотин умумий дўстлар қаторида эски қадрдонларидан ўз дўстларига эга бўладилар. Репродуктив тартибларга кўра фарзандсизлик ёки кам фарзанд назарда тутилади. Оилада етакчилик авторитар ёки демократик бўлиши мумкин26.
Ёш оила ривожланишнинг уч босқичини бошидан кечиради. Биринчи босқич – монада босқичи 1960 йилларнинг охирида америка оилалари мисолида тавсифланган. Унга кўра, ёлғиз йигит ёки қиз молияий мустақил, ота-онасидан алоҳида яшайди, ўз эҳтиёжларини мустақил рўёбга чиқаради, мустақил ҳаётнинг маълум қодилаларига бўйсунади, ота-онадан ўзлаштирилган қоидаларни ўз тажрибасида синаб кўради27.
Ўзбекистон оилаларида монада босқичи кузатилмайди. Бу молиявий қарам бўлган ёш оилани алоҳида уй-жой олиш имконияти чекланганлиги билан изоҳланади. Натижада ёш эр-хотин ота-онаси оиласида мавжуд бўлган оилавий қоидаларни «четдан кузатиш» имкониятга эга бўлмайдилар. Шундай вазиятда ёш оилавий жуфтлик оилавий тартибларга нисбатан ўз қарашларини ишлаб чиқишда қийинчилик сезади.
Диада – бу компромиссга эришиш йўлларини қидириш бўлиб, ёш оилавий жуфтлик биргаликдаги ҳаёт қоидаларини ўзлари ўрнатадилар. Адаптация босқичидан ўтиб янги оилавий ролларга кўникадилар. Вақт ўтиши мобайнида ёш оила, диада босқичи муаммоларини қай тарзда енгишидан қатъий назар триада босқичига ўтади. Ёш оилавий жуфтликнинг фарзанди дунёга келади.
Замонавий Ўзбекистонда фарзандларни дунёга келтириш кейинга сурилмайди (никоҳ тузилган дақиқадан бошлаб уч йилдан ошмасдан). Шу боис кўпчилик ёш оилалар диада босқичидан тезда триада босқичига ўтадилар.
Н.Акерманнинг ушбу уч босқичли модели америкалик ёш оилаларни тадқиқ этиш асосида ишлаб чиқилган. У биз учун қизиқарли, аммо, диссертантнинг фикрига кўра, мамлакатимизнинг хусусияти ёш оила ривожланиши босқичларига ўзгача ёндашувни талаб этади. Унинг моҳияти қуйидаги босқичларда ўз аксини топган.
Биринчи босқич – расмий, қайд этилган никоҳдан кейинги босқич. Бу босқични ёш оила расман қурилган кун сифатида тавсифлаш мумкин. Бу босқичда оила диада шаклида бўлса-да, аммо Ўзбекистон оилалари ота-она оиласи таркибига кириши мумкин.
Катта оила ичида кичик оилани қуриш – жиддий масала. Ёшлар биргаликда яшаш бўйича нафақат бир-бири балки, катталар билан ҳам келишиб олишлари шарт.
Патриархал оилалардаги қоидалар бундай келишувнинг қуйидаги шаклини таклиф этади: Ёш эр ёки хотин катта оила таркибига яна битта қиз ёки ўғил фарзанд ҳуқуқи асосида киради. Эр ёки хотиннинг ота-онасини «ота» ёки «она» деб чақириш таклиф этилади. Аммо, ҳар қандай ёш оила оилавий турмуш ривожининг бу каби сценарийсига тайёр эмас.
Иккинчи босқич – ёш оилада биринчи фарзанд туғилиши билан боғлиқ. Бу босқич бир йилдан уч йилгача бўлган даврни қамраб олади. Ёш оилалар одатда биринчи фарзанд туғилишини кейинга сурмайдилар. Аммо, иккинчи фарзанд туғилиши режалаштирилади.
Биринчи фарзанд туғилгач оилавий ҳаётнинг «анъанавийлашуви» содир бўлади ва учинчи босқичга ўтилади. Ушбу босқичда оилавий муносабатлар хусусиятлари ўзгаришларга дуч келади. Бу даврда ёш эр-хотиннинг бир-бирига нисбатан севгиси ва мойиллик туйғуси ўзаро ҳиссий боғланганлик ва ҳиссий қулайлик туйғуси билан алмашади. Оила ёш кишилар учун ўз туйғуларини рўёбга чиқариш маконига айланади. Ўзаро муҳаббат туйғуси мустаҳкамлангунга қадар зарурий шарт-шароитларни туғдиради. Бунда эр ёки хотин бир-бири учун биргаликдаги оилавий ҳаётнинг чуқур ички мазмун касб этувчи ёлғиз инсонларга айланади.
Сўнгги учинчи босқичда оилавий бюджетни шаклланиши содир бўлади. Оиланинг янги эҳтиёжлари ва имкониятлари рўёбга чиқарилади. Шинам турмуш шарт-шароитлари яратилади. Уй хўжалигини юритиш, оила аъзоларига хизмат кўрсатиш, истеъмол жараёнини ташкил этишда роллар тақсимланган бўлади.
Оила институтидаги замонавий ўзгаришлар, замонавий социум шароитида оиланинг барбод бўлишини эмас, аксинча доимий тарзда содир бўлаётган ўзгаришларга мослашишнинг нисбатан оптимал шаклларини қидиришдан иборатдир. Чунки, оила ва оилавий турмуш тарзи қадриятлари замонавий ёшлар қадриятлари тузилмасидаги бош қадриятлардан биридир.
Турли мамлакатларда ўтказилган тадқиқотлардан олинган маълумотлар ва статистик кўрсаткичлар гувоҳлик беришича, ажралишларнинг 20% га яқини икки йилдан кам давр мобайнида мавжуд бўлган оилалар ҳиссасига тўғри келар экан. Бунда оилавий жуфтлик ажралиш ҳақидаги қарорга келиб аризани судга оширгандан сўнг никоҳ расман тугатилишигача сезиларли вақт ўтади. Амалда эса никоҳ анча олдин ўз моҳиятини йўқотган бўлади.
Замонавий оилада эр ва хотин ҳулқ-атвори меъёрлари борган сари қатъийлашмоқда. Ролли муносабатларнинг регламентлаштирилган (чегараланган) шаклларидан чекиниш кузатилмоқда. Оиладаги муносабатлар, уни ташкиллантириш усуллари вазиятга қараб белгиланади ва ушбу жамоанинг ҳар бир аъзоси имкониятлари, қобилияти ва мойилликларига қарам бўлади.
Ўтмишда анъанавий эр-ота ва хотин-она ҳулқ-атвори намуналари устувор бўлиб, эркак оила бошлиғи, уни боқувчиси ва социал мақом ташувчиси бўлса, аёл – уйнинг фариштаси, уй бекаси ва болалар тарбиячиси саналган. Аёлларни оммавий тарзда ишлаб чиқаришга жалб этилганлиги, уларнинг маълумотлилик даражасини ошиб бориши, эр ва хотин ҳуқуқлари тенглиги ғояларининг кенг тарқалиши туфайли ҳозирда аёллар ва эркаклар кўпчилик ҳолатларда бир хил социал мақом ва ойлик маошга эгадилар. Натижада улар оилавий қарорлар қабул қилинишида тенг иштирок этмоқдалар. Шу билан биргаликда жамиятда эр-хотиннинг оилавий роллари ва мажбуриятлари ҳақида ўрнашиб қолган тасаввурлар амалда воқеликка унчалик мос келмаса-да, бир томондан, аҳолининг маълум қисми оиланинг анъанавий моҳиятидан узоқлашмайди, иккинчи томондан эса – оилавий функцияларнинг кўпчилигини бажаришда эркак ва аёлнинг тенглиги борасида фикрлар мавжуд.
Ёш оиланинг ривожланиши – давлат ва жамиятда субъектли-объектли муносабатлар шаклланиши жараёни бўлиб, унинг натижасида ёш оила ривожланишида зарурий шароитларга эга бўлади ва социал функциялар ҳамда репродуктив меъёрларни бажаради.
Ёш оила ривожланиши индикаторлари тизимининг оптимал тузилмаси қуйидаги қатор компонентлардан иборат:
- ёш чегаралари;
- ёш оиланинг социологик тавсифи;
- оилаларнинг бошқа турларига нисбатан ёш оилаларда ажрим даражасининг динамикаси;
- ижтимоий-иқтисодий ҳолати: даромад даражаси ва тузилмаси, уй-жой шарт-шароитлари; тиббий хизматлардан фойдалана олиш; бандлик даражаси (эр-хотин иккаласининг бандлиги, улардан бирининг ишсизлиги, иккаласи ҳам ишсиз);
- ёш оилада туғилиш динамикаси; болалар сони, болалар сонини режалаштириш; фарзандни дунёга келтиришга турткилар шакллари ва усуллари;
- ёш эр-хотиннинг умумий ва касбий таълими даражаси;
- таълимнинг омад келтириш ва касбий илгарилаш омили сифатидалиги;
- ёш оилани фаол ва суст ижтимоий муҳофазалаш тизими; имтиёзлар, социал тўловлар, ёш оилаларни қўллаб-қувватлашда социал дастурлар, ёш оналар соғлиғини муҳофазалаш чора-тадбирлари;
- ёш оиланинг дам олиш имконининг мавжудлиги; оилавий санаторийлар ва дам олиш базалари; оилавий клублар; ёш оила учун радио эшиттириш ва телекўрсатувларнинг мавжудлиги; фарзандли оилавий жуфтлик учун спорт мусобақаларини ташкил этилиши.
Параграфга хулоса:
1) оила, унинг шаклланиши ва таназзулга юз тутиши каби муносабат нафақат унинг социал институт сифатида кишилар турмуш тарзини белгилаб бериши, балки авлоднинг баркамоллиги, миллат ва давлат соғломлиги, шунингдек, доимий ўсиб борувчи социал буюртмадан келиб шакллангандир;
2) оила – бу мурккаб социомаданий ҳодисадир. У ўзида инсон ҳаётий фаолиятининг барча жабҳаларини қамраб олиши билан уникал ва такрорланмас ҳодисага айланди, шунингдек, ташкилланган социал гуруҳ сифатида унинг аъзолари умумий рўзғор, никоҳ ёки қариндошлик муносабатлари, жамиятнинг жисмоний ва маънавий ўз-ўзидан қайта ишлаб чиқарилиш эҳтиёжи билан шартланган аҳлоқий муносабатлар билан боғланган;
3) оиланинг ривожланиши, янгиланиши истиқболлари нуқтаи назаридан ёш оила алоҳида социал қимматга эга. Ёш оила сифатида эр-хотиннинг ёши 30 дан ошмаган, 5 йиллик биргаликдаги ҳаёт тажрибасига эга, расмийлаштирилган никоҳ доирасидаги оилани назарда тутиш мақсадга мувофиқ;
4) мамлакатимизда ёш оила расмий, қайд этилган никоҳдан кейинги биринчи босқич, биринчи фарзанд туғилиши билан боғлиқ иккинчи босқич, оилавий бюджетни шаклланиши, янги эҳтиёжлари ва имкониятлари рўёбга чиқариладиган учинчи босқични босиб ўтади.

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish