Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ижтимоий фанлар факультети


Оилани ижтимоий институт сифатида ўрганиш



Download 1,39 Mb.
bet21/54
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#183920
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   54
Bog'liq
2 5240046502700649371

Оилани ижтимоий институт сифатида ўрганиш
Ижтимоий институтлар (лотинча-ускурта, муассасаси)-бу одамларнинг биргаликдаги фаолиятини ташкил қилган тарихий турьун шакллар, «Ижтимоий институтлар» термини ҳар хил маънода ишлатилади. Масалан: оила институт, соьлиқни сақлаш институт, давлат институти ва бошқалар. Тартибга солиш, шакллантириш ва стандартлаштириш жараёни эса институтлаштириш деб аталади.
Институтлаштириш жараёни қуйидагиларни ўз ичига олади:
1. Ижтимоий институтларни пайдо бўлишининг зарур шарт-шароитларидан бири шунга хос ижтимоий талабаларнинг пайдо бўлишидир. Институтлар одамларнинг у ёки бу талаб-эҳтиёжларини қондириш мақсадида биргаликда фаолият кўрсатиш учун тузилган. Оила институти инсон зотини пайдо қилиш ва болаларни тарбиялаш талабларини қондиради, жинслар ва авлодлар ўртасида муносабатларни амалга оширади ва ҳоказо. Олий маълумот институти касблар, ишчи мутахассислар тайёрлашни таъминлайди, одамларга ўзини турмушини таъминлаш учун ўз қобилиятини ривожлантириш, намоён этиш, реализация учун имкон беради.
2. Ижтимоий институт ижтимоий алоқалар, ўзаро ҳамкорлик, аниқ шахс, ижтимоий гуруҳ ва бошқа жамоалар муносабатининг асосида ташкил қилинади. Аммо бошқа ижтимоий тузумлар каби ижтимоий институт ҳамшахслар ва уларнинг ҳамкорлигига қўшилмайди. Ижтимоий институтлар хусусий тавсифга эга, ўзининг хусусий тизими ва сифати бор. Бинобарин, ижтимоий институт ўзининг ривожланиш мантиқига эга мустақил умумий таълимдир. Бу нуқтаи назардан ижтимоий институтлар турган таркибига эга, элементларнинг интеграллашган ва функцияларининг маълум бир ўзгаришга эга ташкил этилган ижтимоий тузум сифатида қурилиши мумкин.
Бу қандай тузумлар? Уларнинг асосий элементлари нималардан иборат? Энг аввало бу қадриятлар, меъёрлар, ьоялар, шунингдек, одамларнинг ва бошқа ижтимоий маданий элементларининг фаолияти намунаси-тузимидир. Бу тузум одамларнинг тўьри юриш-туришига кафолат беради, уларнинг интилишларини бир оқимга солади, зиддиятларни ҳал этади. У ёки бу жамоа жамиятдаги барқарорлик ва хотиржамликни ҳолатини сақлайди.
3. Учинчи, институтлаштиришнинг энг муҳим элементларидан бири ижтиьмоий институтни ташкил қилиш шакли. Ташқаридан ижтимоий институт моддий маблаь билан таъминланган ва аниқ ижтимоий фаолиятни бажараётган шахслар, муассасалар мажмуи бўлиб кўринади. Шундай қилиб, олий маълумот институти маълум бир шахслар мажмуи: ўқитувчилар, хизмат қилувчи ҳодимлар, амалдорлардан тузилган бўлиб, муассаса ёки олий мактаб бўйича Давлат қўмитаси чегарасида ҳаракат қиладилар ва ўз фаолияти учун маълум қимматли материаллардан фойдаланадилар (бинолар, молия ва бошқалар).
Ҳар бир ижтимоий институт ўз фаолияти мақсадига, шу мақсад йўлига аниқ иш ҳаракатига, ижтимоий дунёқараш роллари тўпламига эга. Юқоридагиларга асосланиб, ижтимоий институтни қуйидагича таърифлаш мумкин.
Ижтимоий институтлар-бу аниқ аҳамиятга эга ижтимоий вазифани бажарувчи, ўзининг аъзоларини бажарган ижтимоий роллари асосида биргаликда ижтимоий қадриятлар, меъёрий ва юриш-туриш намуналари, вазифаларини бажариш йўлидаги мақсадни биргаликда амалга оширишни таъминловчи одамларнинг ташкилий бирлашмасидир.
Ҳар бир институт ўзига хос ижтимоий вазифани бажаради. Бу ижтимоий вазфалар тўплами ижтиьмоий институтларнинг умумий ижтимоий вазифалари даражада ташкилланади. Бу вазифалар ранг-барангдир. Нисбатан тўла ва қизиқарли таснифни «институтлаштириш мактаби» деб аталувчи мактаб вакиллари таклиф қилишди. Бу мактаб вакиллари С.Липсет, Д.Ландберг ва бошқалар. Ижтимоий институтнинг тўртта асосий вазифаларини белгилашди.

  1. Жамият аъзоларини етиштириш. Бу вазифани бажарувчи асосий институт оиладир. Аммо бунга бошқа институтлар ҳам дахлдор, масалан:-давлат;

  2. Ижтимоийлаштириш-одамларга мазкур жамиятда ўрнатилган юриш-туриш намуналари ва фаолият усулларини тақдим қилиш (оила, таълим, диний усуллар орқали).

  3. Ишлаб чиқаришга ва тақсимлаш ижтимоий-иқтисодий ва назорат институтлари орқали таъминлашади;

  4. Бошқариш ва назорат ишлари тартиб-интизомининг тааллуқли турларини амалга оширувчи ижтимоий меъёр ва кўрсатмалар: ахлоқий ва ҳуқуқий меъёрлар, удумлар, маъмурий қарорлар орқали амалга оширилди.

Ижтимоий институтлар шахсларининг юриш-туришини раьбатлантириш ёки танбех йўли билан бошқаради. Ижтимоий институтлар бир-биридан ўзларининг фаолияти сифати билан фарқ қилади:
1. Иқтисодий-ижтимоий институтлар-мулкчилик, алмаштириш, пул банклар, турли хил ҳўжалик бирлашмалари-ишлаб чиқаришнинг тўла мажмуини ва жамият бойлигининг тақсимлаши таъминлайди.
Айни пайтда ижтимоий ҳаётнинг бошқа муҳитини иқтисодий ҳаёти билан бирлаштиради.
2. Сиёсий институтлар-давлат, партия, касаба уюшмалари ва бошқа жамоа ташкилотлари сиёсий ҳукумронликни аниқ шаклларини қўллаб-қувватловчи ва шу ҳукумронликни ўрнатувчи сиёсий мақсадни кўзлайдилар. Уларнинг барчаси мазкур жамиятнинг сиёсий тузимини ташкил қилади.
Ижтимоий институтлар ьоявий қадриятларни сақлаш, жамиятдаги ижтимоий-синфий таркибини устивор бўлишни таъминлайди.
3. Ижтимоий-маданий ва тарбиявий институтлар ўз олдига маданий ҳамда ижтимоий қадриятларни ўзлаштириш ва ривожлантириш, шахсни аниқ бир маданияттга жалб қилишни, шунингдек, ижтиьмоий-маданий интизом стандартини ўзлаштириш ва ниҳоят аниқ бир қадрият ва меъёрларини ҳимоялашни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.
4. Меъёрий мўлжал механизмларни ахлоқ, этикани ўзлаштириш ва шахс интизомини тартибга солиш. Уларнинг мақсади интизом ва юриш-туришга ахлоқий дастак, эстетик асос бериш. Бу институтлар ҳамкорликда умуминсоний қадриятлар, интизомнинг махсус кодекси ва этикасини тасдиқлайдилар.
5. Меъёрий санкцияловчи-ҳуқуқий ва маъмурий ақидаларда белгиланган меъёр, қоидалар ва кўрсатмалар асосида умумижтимоий интизомни тартибга солиш. Меъёрнинг мажбурийлиги давлат ва тааллуқли санкциялар тизимининг мажбур қилувчи кучи орқали таъминланади.
6. Маросим-тимсол ва вазият конвенцион институтлар. Бу институтлар (шартнома асосида) қисқача ёки узоқ вақтга конвенция меъёрларини қабул қилишга асосланган. Бу меъёрлар кундалик тўқнашувларини, турли-туман гуруҳлар ёки гуруҳлараро интизомни тартибга солади. Улар тартиб-интизомнинг тартибини аниқлайдилар, ахборот алмашиш усулларини вақт соатини белгилайди. Саломлашиш, мурожаат қилиш, масжилсларни, йиьилишларини қандайдир бирлашмалар фаолиятини соатини ҳам белгилайди.
Ўзаро меъёрий ҳамкорлик (ижтимоий муҳит билан) ижтимоий институт дисфункцияси дейилади. Аввал айтиб ўтганимиздек, ижтимоий институтнинг аниқ ҳаракат қилиш ва вакиллаштириш асосий у ёки бу ижтимоий талабаларни қондиришдир. Ижтимоий жараёнларнинг жадал оқими, ижтимоий ўзгаришлар темпининг тезлашиши шароитида жамият талаблари ўзига хос ижтимоий институтнинг фаолияти ва таркибида ўз аксини топа олмаслиги ҳам мумкин. уларнинг фаолиятларидан дисфункциялар пайдо бўлиши мумкин. Дисфункциялар мақсадининг аниқ эмаслиги, унинг ижтимоий нуфузини ва обрўи тушганда алоҳида фаолиятини «Тимсолий» фаолиятини пайдо бўлишидла, яъни фаолиятининг самарали мақсадга эришишига қаратилмаганлигида ифодаланади.
Жамият талаби қондирилмаганлиги натижасида ҳаётий меъёрий тартибга солинмаган, институт дисфункциянинг тўлдиришга интилган, шу мақсадда жорий меъёр ва қоидаларини бузилишлар рўй беради. Бу хил фаолликлар ҳуқуққа қараш фаолиятларда ифодалаши мумкин. Айрим иқтисодий институтларнинг дисфункцияси «теневая эканомика» яъни чайқовчилик, пораҳўрлик, ўьрилик ва ҳоказоларга сабаб бўлади. Дисфункцияни ижтимоий институтининг ўзини ўзгартириш ёки бўлмаса янги мазкур жамият талабини қондирувчи институт яратиш йўли билан бартараф қилиш мумкин.
Тадқиқотчилар ижтимоий институтларнинг икки хилини ажратмоқдалар: Оддий ва мураккаб хиллари. Оддий ижтимоий институтлар-ижтимоий аҳамиятга эга, аниқ вазифани бажараётган одамлардан ташкил топган бирлашмадир. Улар биргаликда ва мақсадини кўзлайдилар, шу мақсад йўлида ҳар бир одам ўзининг ижтимиоий вазифасини бажаради. Бу савияда бошқарувчи тузим мустақил тузим сифатида ажралмаган. Ижтимоий қадриятлар, маънавиятлар меъёрлар ўзлари ижтимоий институт фаолиятини таъминлайдилар.
3. Оддий ижтимоий институтнинг намунаси-оила институтлар А.Г.Харчёв оилани никоҳ ва қондошликда асосланган умумий маишат ва ўзаро жавобгарлик билан боьланган одамлар бирлашмаси деб таърифлайди. Оилавий муносабатлар энг аввало никоҳдан бошланади. Никоҳ-аёл ва эркак муносабатларини тарихий ўзгарувчан ижтимоий шаклидир бу муносабатлар орқали жамият уларнинг жинсий ҳаётининг тартиби ва ҳуқуқларини белгилайди. Уларнинг қондошлик ва эр-хотинлик ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди. Аммо оила никоҳга нисбатан анча мураккаб муносабатлар тизимини белгилайди. Чунки у нафақат эр-хотиннинг балки болалар ва бошқа қариндошларни бирлаштиради. Шунинг учун оилага фақат никоҳда бирлашган гуруҳ сифатида эмас, ижтимоий институтлар сифатида, яъни инсон авлодини давом эттирувчи ўзаро ҳамкорлик ва муносабатларнинг аниқ қадриятлар ва меъёрлар асосида фаолият кўрсатувчи шахсларнинг алоқавий тизими сифатида қараш жоиздир. Бу институт кенг кўламда ижтимоий назорат остига олинган.
Оила-ижтимоий институт сифатида бир қатор босқичлардан ўтади. Бу босқичларнинг кетма-кетлиги оилавий жараён ёки оиланинг ҳаёт тарзини ташкил қилади. Тадқиқотчилар бу жараёнда турли фазаларни ажратмоқдалар. Аммо уларнинг ичида энг асосийлари қуйидагилардир.
А) биринчи никоҳдан ўтиш-оилани ташкил бўлиши.
Б) болаланишнинг бошланиши - биринчи боланинг туғилиши.
В) болаланиш ниҳояси-кенжа бола туьилиши.
Г) «бўшаган уя» охирги фарзанднинг никоҳи ва унинг оиладан бўлиниши.
Д) оиланинг тугатилиши-эр-хотинлардан бирини ўлими.
Оила социологияси оила ташкилотининг қуйидаги умумий ажратиш ақидалари мавжуд: никоҳ шаклига қараб оила маногом ва полигам оилага бўлинади.
Маногом оила-никоҳ жуфтининг мавжудлиги. Полигам оила-бу эркак киши бир нечта аёлга эга бўлиши мумкин. қариндошлик алоқалари тартибига қараб оила оддий, нуклеар ёки мураккаб кенгайтирилган оилавий турлари мавжуд. Нуклеар оилада эр-хотин ва уларнинг никоҳсиз (никоҳ ёшида эмас) оилавий жуфтини тушунамиз. Агар болалардан биронтаси никоҳ қилинган бўлса, улар кенгайтирилган ёки мураккаб, икки ёки ундан кўп авлодларни ўз ичига олган оила келиб чиқади.
Оила ижтимоий институтлар сифатида жамият пайдо бўлиши, шаклланиши даврида пайдо бўлади. Оиланинг шаклланиши ва фаолияти жараёни қадрият меъёри ўлчагичи билан боьлиқ. Масалан: бир одамнинг ёқтириш, уни турмуш ўртоьи сифатида танлаш. Эр-хотин, қариндош-уруь, ота-она ва болалар ўртасидаги сексуал меъёр, интизом ахлоқ тартибларидан фойдаланиш ва уларни бажармаслик санкциялари. Бу қадриятлар меъёрлар ва санкциялар мазкур жамиятда ўзгарувчан эр-хотин ўртасидаги муносабатлар кўз олдига келади. Бу муносабатлар уларнинг жинсий ҳаётини тартибга солади ва оилавий ота-оналик, қариндош-уруьчилик мажбуриятини ва ҳуқуқларини ўргатади.
Тараққиётнинг дастлабки босқичида эркак ва аёл ўртасидаги муносабат, катта ва кичик ўртасидаги, авлод ва аждод анъаналари асосида синкрет меъёр ва интизом намуналарига асосланган бўлиб, диний ва ахлоқий нуқтаи-назаридан қаралган. Давлат пайдо бўлиши билан оилавий ҳаётни бошқариш ҳуқуқий тус олди. Никоҳни ҳуқуқий шакллантириш нафақат оила, балки давлатнинг ўзига ҳам маълум бир масъулиятни юклади. Ижтимоий назорат ва санкцияларни жамият фикригина эмас, балки давлат органлари ҳам амалга оширадилар. Оиланинг биринчи вазифаси А.Г.Харчёвнинг фикрича ахолини табиий тўлдириш болага бўлган талабни қониқтириш, бу шахсий режа шу билан бир қаторда оила бир қатор қуйидаги вазифаларни бажаради:

  • тарбиявий вазфа-ёш авлодни ижтимоийлаштириш, жамиятнинг маданиятини ривожлантириш;

  • ҳўжалик маиший вазифа-жамият аъзоларининг жисмоний соьлигини сақлаш, болалар ва қарияларга меҳрибонлик;

  • иқтисодий вазифа-бир оила аъзоларига иккинчи оила аъзолари учун моддий маблаь олиш, вояга етмаган ва меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларини иқтисодий қўллаш;

  • бирламчи ижтимоий назорат муҳити-ҳаёт фаолиятини турли муҳитда оила аъзоларининг хулқ-атворини ахлоқий тартибга солиш, шунингдек, эр-хотин, ота-она ва бола, ўрта ва катта авлод ўртасида масъулият ва мажбуриятларнинг тартибга солиш;

  • маънавий мулоқот-оила аъзолари шахсиятларининг ривожланиши, ўзаро маънавий камол топиши;

  • ижтимоий мавқе-оила аъзоларини маълум бир ижтимоий мавқени тақдим қилиш, ижтимоий таркибни қайта ишлаш;

  • ҳордиқ чиқариш-самарали дам олишни ташкиллаш, дунёқарашлар, эҳтиёжларни ўзаро ривожланиши;

  • ҳиссиёт-руҳий ҳимоя, ҳис-туйьуни қўллаб-қувватлаш, шахсларни эмоционал барқарорлиги ва руҳий терапия.

Оилани ижтимоий институт сифатида тушуниш учун оиладаги вазифаларни таҳлили катта аҳамиятга эга. Оилавий вазифа (рол) жамиятдаги инсоннинг ижтимоий ролларини кўринишларидан бири. Оилавий рол шахснинг фаолияти ва ўз ўрни билан белгиланади. Энг аввало, эр-хотинлик роли (эр-хотиннинг вазифаси) ота-оналик вазифаси, болалар (ўьил, қиз, ака, сингил) вазифаси ва ҳоказо. Оилавий ролнинг ижроси қатор шартларини, энг аввало рол тимсолининг бажарилишидан иборат. Шахс ўзига берилган ролни, яъни оилада эр ёки хотин бўлиш, оиланинг каттаси ёки кичиги бўлиш вазифасини яққол кўз олдига келтирмоьи зарур. У ёки бу вазифа унга қандай меъёр қоидаларини юклашини билиши керак. Ўз интизоми образини шакллантириш учун ўахс оилавий рол таркибида ўзининг ва бошқаларнинг ўрнини аниқ белгилаши шарт. Масалан: у оила бошлиьи ролини бажара оладими, қисман ёки бутунлай оиланинг моддий тутқичи бўла оладими?
Оилани муваффақиятини шакллантириш учун оилавий рол талаб қилувчи вазиятларда ўзини тута билиши ҳам эътиборга эга. Масалан: у ёки бу бой одам оиланинг бошқа аъзоларини моддий таъминлаб келган. Аммо, кейинчалик у одам моддий қийинчиликка учраб қолди дейлик, молиявий ахвол ўзгарди ва вазиятнинг ўзгариши шу захоти унинг ролини ўзгартиришни тақазо этади.
Оиладаги рол муносабатлари рол келишувчилиги ёки рол зиддияти билан ҳам ифодаланиши мумкин. социологларнинг фикрича рол зиддияти кўпинча қуйидагилардан келиб чиқади.

  1. Рол образининг зиддияти. Бунда роллар нотўьри шакллантирилган, нотўьри бўлинган бўлиши мумкин.

  2. Роллар орасида зиддият, ундаги қарама-қаршилик тўьри роллардан келиб чиққан, рол якунларидан келиб чиқади. Бундай зиддиятлар кўп авлодли оилаларда кўпроқ учрайди. Иккинчи авлод вакиллари бир вақтнинг ўзида ҳам бола, ҳам ота-она ролини бажаришлари керак.

  3. Рол ичидаги зиддият, бунда қарама-қаршиталаблар қўйилади. Замонавий оилада, бу муаммонинг сабаби кўпинча аёл кишидир. Оилада аёл киши бека бўлиши. Болаларни тарбиялаш, оила аъзоларига қарши роли ажратилган. Замонавий оилаларда эркак билан биргаликда оилани моддий маблаь билан таъминлаш роли ҳам ажратилган.

Агар аёл ижтимоий ёки каб томонидан эрга нисбатан юқори мавқега эга бўлса ва ўз мавқеини оилавий муносабатларда ҳам қўлласа, зиддият яна ҳам жиддийлашади. Бу вазиятда эр-хотиннинг сабаблари ичида алоҳида ўрнини тутади. Масалан: қиз бола турмушга чиққач оиладаги бекалик ёки оналик ролини бажаришни хоҳламайди, аввалгидай турмуш тарзини давом эттиришга ҳаракат қилади.
Замонавий жамиятда оиланинг заифланиш жараёни унинг ижтимоий институти сифатида ижтимоий фаолиятнинг ўзгариши ролсиз ила муносабатларини кузатмоқда. Шахсларнинг ижтиьмоийлашишида оила ўзининг етакчилик вазифасини йўқотмоқда. Анъанавий аёлга берилган бекалик, оналик роли эркакка берилган мулкка ягона ҳўжайинлик роли, оиланинг иқтисодий мустақиллигини сақлаш роли бир-бири билан алмашиб бораётганлигини кўпчилик хринстиан ва будда маданиятига эга оилаларда кўриш мумкин.
Мамлакатларда оилада аёллар иқтисодий таъминланишни барча эркак зиммасига юклатилган вазифаларни ўзларининг зиммаларига юклашлари оилавий қарорларни, масалаларни ҳал қилишлари кузатилмоқда. Бу хол оила фаолиятини ўзгартириб юборади ва жамият қатор потизив ва негитав оқибатларни олиб келади. Бир томнда аёл ўзлигини оиладада тенг ҳуқуққа эга эканлигини ҳал қилди. Иккинчи томондан, зиддиятли вазиятни кучайтирди. Туьилиш жараёнининг камайиши ва ўлимнинг кўпийишига олиб келган демографик интизомига таъсир қилди.

Революциядан олдин (1917 й. Ок.---) ҳозирги Ўзбекистон территорияси Россия империясидан ҳам ҳам иқтисодий, ҳам маданий томондан орқада қолган, энг чекка миллий ҳудуд ҳисобланиши Туркистон ҳудуди таркибига киради. Ўрта Осиё халқлари оилаларини ўрганаётган тадқиқотчилар ривожланиш жараёнида бир-бирини ўрнини олган оиланинг икки тури (2 фазоси) га дуч келадилар.




    1. Download 1,39 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish