10-мавзу. Гендер тенглиги ғояларининг назарий-методологик асослари Гендер тадқиқотларининг вужудга келиши ва ривожланиши. Гендер тушунчаси. Биологик ва ижтимоий жинс тушунчалари. Биологик детерминизм. Гендер ижтимоий-демографик категория сифатида. Гендер идентликлик. Гендерсегрегация. Гендер кутишлар ва гендер роллардаги замонавий трансформациялар.
11-мавзу. Таълим ва бандлик соҳасида гендер мувозанат Таълим тизимининг гендер экспертизаси. Таълимда ижтимоий-жинсий сегрегация. Бандликнинг гендер хусусиятлари. Хотин-қизлар миграцияси. Миграциянинг ижтимоий оқибатлари. Таълим ва бандлик соҳасида гендер сезгир сиёсат: халқаро амалиёт. Таълим ва бандлик соҳасида гендер мувозанатни таъминлаш.
13-мавзу. Ўзбекистонда хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини қўллаб-қувватлаш Ўзбекистонда гендер тенглик тамойилларининг меъёрий асослари. Сиёсий фаолиятда гендер мувозанатни таъминлаш йўналишлари. Таълим ва бандлик соҳасида хотин-қизлар фаоллигини ошириш. Ўзбекистонда хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш. Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоялаш.
14-мавзу. Ўзбекистонда оила-никоҳ институтини мустаҳкамлашмеханизмлари Ўзбекистонда оилаларни қўллаб-қувватлашда дифференциал ёндашув. Ижтимоий хатар гуруҳига мансуб оилалар. Ноқобил оила ва девиантлик. Ажримлар ва уларнинг ижтимоий оқибатлари. Ажримлар профилактикасида ижтимоий ҳамкорлик. Оила ва никоҳ муносабатлари барқарорлигининг ижтимоий-иқтисодий омиллари.
15-мавзу. Ўзбекистонда оилаларни ижтимоий ҳимоялашда инновацион тенденциялар Ўзбекистонда ижтимоий соҳа ислоҳотлари. Оилалар ва болаларни ижтимоий ҳимоялаш тизими динамикаси. Оилаларни ижтимоий ҳимоялаш тизимини такомиллаштиришда инновацион тенденциялар. Оила-никоҳ муносабатлари барқарорлигини таъминлашда социал инновациялар.
III. Семинар машғулотлари буйича кўрсатма ва тавсиялар: Семинар машғулотлари учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
Оила ва гендер социологияси фан сифатида
“Оила” тушунчаси, унинг турлари ва вазифалари
Оила ва никоҳ муносабатларининг анъанавий шакллари
Оила-никоҳ муносабатларида социал мақом ва иерархия