Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ижтимоий фанлар факультети



Download 1,39 Mb.
bet14/54
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#183920
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   54
Bog'liq
2 5240046502700649371

Никоҳий танлаш омиллари.
Маданий омиллар никоҳ жуфтини танлашдаги энг кенг ва кучли омил ҳисобланади.Уларнинг энг муҳими эндогамия-экзогамия қоидаси деб аталади.Бу термин, одатда,Этнологияда икки қабила аъзолари ўртасида никоҳий танлаш қандай амалга оширилишини таърифлайди.Бу қоиданинг функционол роли шундаки,никоҳ жуфтини танлашда имконият маконини чеклаш ва ундан никоҳ жуфти бўла олмайдиганларни четлатишдадир.
Оила социологиясида бу терминни қўллаш шартли ва чегаралидир.Бунда эндогамия қоидаси деганда никоҳ жуфтини фақат ўз этник гуруҳи ичида танлаш имконияти тушунилади.Экзогамия қоидасига кўра ўз оилавий гуруҳи аъзолари ўртасида,яъни қон-қариндошлар ўртасидаги никоҳ таъқиқланади.Эндогамия қоидаси, «эндогам босим» айниқса этник ёки ирқий тегишлилик ҳақида сўз борганда жуда кучли ва қатъий.Экзогамия қоидаси универсал бўлиб,баъзи маданиятларда умуман риоя қилинмади.Экзогамия қоидаси бўйича бир сулола ёки оила аъзолари ўртасида никоҳ таъқиқланади ва бу таъқиқ хуқуқий меъёрлар билан ҳам мустаҳкамланади.Барчага маълум бўлган инцест ҳодисаси (яъни яқин қариндошлар,ота-она ва фарзандлар,ака-сингиллар,тоға-жиянлар ўртасидаги никоҳ)социомаданий таъқиқнинг яққол мисоли бўла олади.
Никоҳий танлашнинг социологик омилларига гомогамия ва яқинлик(қўшничилик)ҳам таълуқлидир. «Гомогамия» одатда,ўхшаш ва умумий характеристикага-психологик,социал,жисмоний ва ҳ. га эга бўлган инсонлар ўртасидаги никоҳни таърифлашда қўлланилади.Эндогамия ва гомогамия тушунчалари бир бирига яқин бўлиб,уларнинг фарқли томони шундаки,этносдаги эндогамия социомаданий мажбурлаш,яъни индивидни никоҳ жуфтини танлашда аниқ ҳаракатга мажбурлайди. «Гомогамия» социологик тушунча бўлиб,унга кўра ўхшаш характеристикали инсонлар ўртасидаги никоҳлар,бир-биридан индивидуал характеристикаси билан фарқ қиладиган инсонлар ўртасида никоҳдан кўра эҳтимоли кўпроқ.
Гомогамияни никоҳий танлашнинг асосий омили деб ҳисоблайдиган социологик теориялар таъкидлашича,бу соҳада асосий характеристикалар қуйидагилар бўлиши мумкин:
1)никоҳга кирувчилар ёши;
2)ижтимоий мақоми;
3)маълумотлилик даражаси;
4)интеллект даражаси;
5)ташқи кўриниш ва ҳ.к
Никоҳий танлашда яқинлик деганда маконий, территориал яқинлик, қўшничилик,шунингдек,биркорхонада ишлашлик ёки бир жойда ўқиш назарда тутилади.Яқинликнинг роли шундаки,инсонлар бир жойда яшаса,ишласа ёки ўқиса ўхшаш шахсий ва ижтимоий характеристика,шунингдек,қадриятлар ва қизиқишлар ўхшаш бўлган никоҳ жуфти билан учрашиш ва мулоқатда бўлиши эҳтимоли юқори бўлади.Бўлажак никоҳ жуфтини танлашда инсонлар,хусусан қизлар отасининг,ўғил болаларэса онасининг образига қиёслаган ҳолда танлашади(З.Фрейд).



Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish