Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети “ИҚтисодиёт назарияси” кафедраси


-мавзу. Инвестиция лойиҳаларини молиявий–иқтисодий баҳолашнинг асосий усуллари



Download 1,73 Mb.
bet40/98
Sana18.11.2022
Hajmi1,73 Mb.
#867765
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   98
Bog'liq
УМК Инвестицион лойихалар тахлили

5-мавзу. Инвестиция лойиҳаларини молиявий–иқтисодий баҳолашнинг асосий усуллари
1. Инвестиция лойиҳаларини молиявий-иқтисодий баҳолашнинг моҳияти ва усуллари
Ҳар қандай инвестиция лойиҳасини молиявий-иқтисодий баҳолаш мазмунини жуда содда саволга, яъни келгусидаги пул тушумлари ҳозирги қилинган харажатларни қоплайдими ёки йўқми, дэган саволга жавоб топиш ташкил етади.
Ривожланган бозор иқтисодиётига эга мамлакатларда инвестицияларни баҳолашнинг турли лойиҳаларга қўйилган маблағларнинг фойдалилигини таққослашга асосланган усуллари кўп қўлланилади. Бунда у ёки бу лойиҳага инвестиция қилишнинг муқобил варианти бўлиб бошқа объектларга маблағ сарфлаш, шунингдек маблағларни маълум фоиз билан банкка қўйиш ёки уларни қимматли қоозларга айлантириш имкониятлари ҳисобланади.
Инвестиция лойиҳаларини баҳолашда беш асосий услубдан кэнг фойдаланилади. Ўз навбатида бу услубларни икки гуруҳга аратиш мумкин:
1. Дисконтлаш концепциясини қўллашга асосланган услублар:

  • соф жорий қийматни аниқлаш услуби;

  • инвестицияларнинг рентабеллик даражасини аниқлаш услуби;

  • ички фойда меъёрини аниқлаш услуби.

2. Дисконтлаш концепциясини қўллашни кўзда тутмаган услублар:

  • инвестиция лойиҳаларига сарфланган маблағларни қоплаш даврини аниқлаш услуби;

  • инвестицияларнинг бухгалтерия рентабеллилигини аниқлаш услуби.



2. Инвестиция лойиҳаларини молиявий – иқтисодий баҳолашда пул оқимларини дисконтлашга асосланган услублари
Соф жорий қиймат – НПВ ( ингл.нет пресент валуе). Соф жорий қиймат кўрсаткичи лойиҳа амалга оширилиши натижасида фирма бойлиги қанчага кўпайганини характерлайди. Соф жорий қийматга асосланган ҳолда нвестицияларни таҳлил қилиш усули қуйидаги иккита шартдан келиб чиқади:

  • ҳар қандай корхона ёки фирма ўз бойликларини оширишга ҳаракат қилади;

  • ҳар хил вақтда сарфланган маблағлар бир хил қийматга эга бўлмайди.

Соф жорий қиймат қуйидаги формула орқали аниқланилади:

Бунда: НПВ (Нет Пресент Валуе) – соф жорий қиймат;
Ит - дисконтланган инвестиция суммаси;
т - пул тушумлари;
р – дисконт ставка;
т – давр.
Инвестиция рентабеллиги ПИ(ингл. профитабилитй индех) қилинган ҳар бир сўм инвестицияга қандай даражада фойда олинганлигини, ёки инвестор бойлиги қанчага кўпайганини ифодалайдиган кўрсаткичдир. Кўпинча, фойда меъёри, дейиладиган бу кўрсаткични қуйидаги формула билан аниқлаш мумкин(15-формула):

Бунда: И0 - дастлабки инвестиция суммаси;
Ички фойда меъёри (ингл. Интернал рате оф ретурн-ИРР) - даромадлиликнинг шундай меъёрики, унда пул тушумларининг дисконтланган қиймати пул чиқимларининг дисконтланган қийматига тэнг бўлади. Бошқача қилиб айтганда, ИРР лойиҳа бўйича инвестициялашдан олинган соф тушумларнинг дисконтланган қиймати инвестицияларнинг дисконтланган қийматига тэнг бўлишини таъминловчи коеффициентдир.





Бу йерда р = ИРР.



Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish