13-мавзу. Лойиҳаларда ноаниқлик қалтислик таҳлили (4 соат)
1-маъруза машғулоти (2 соат)
1. Лойиҳаларда ноаниқлик ва қалтислик ҳақида умумий тушунча.
2. Қалтисликларни бошқариш усуллари.
3. Қалтислик учун мукофот.
2-маъруза машғулоти (2 соат)
1. Лойиҳаларнинг қалтисликка чидамлилиги таҳлили.
2. Инвестицияларда қалтислик даражаси.
3. Инвестицияларда қалтислик даражасини босқичма-босқич баҳолаш
Қўлланиладиган педагогик технологиялар: “Блиц сўров”, “Ақлий сўров”.
13-маъруза машғулот бўйича тавсия этилган адабиётлар
Қосимов М.С. Инвестиция лойиҳалар таҳлили. Дарслик. Т.: Иқтисодиёт” 2019 й. 168 б.
Qosimov M.S., Muxamedjanova G.Ya. Investitsiya loyihalar tahlili. Toshkent, TDIU, 2011.-212 bet.
Касимов М.С. Абдувалиев А. Лойиҳалар таҳлили. Кичик инвестиция лойиҳалар.Т: ТДИУ. 2018 йил. 112 б.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и. 12.07.2019 www/уза.уз. 2019 й.
“Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и 11.07.2019 www/уза.уз. 2019 й.
Виленский П.Л., Лившиц В.Н., Смоляк С.А. «Оценка эффекивности инвестиционных проектов: Теория и практика». 2004 – 126 стр.
МАВЗУЛАР БЎЙИЧА МАТН АННОТАЦИЯСИ ВА ОХИРГИ ЯНГИЛИКЛАР
1-мавзу. Лойиҳалар таҳлили билан боғлиқ иқтисодий концепциялар
1. Инвестиция: моҳияти, асосий турлари ва таркиби
Макро ва микро кўламда иқтисодиётни ривожлантиришни инвестицияларсиз тасавур қилиб бўлмайди. Инвестициялар корхоналарни ривожлантириш, мамлакатда иқтисодий ўсишни таъминлашнинг бош омилларидан биридир. Инвестициялар дэганда янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, ишлаб турган қувватларни сақлаб туриш ва ривожлантириш, ишлаб чиқаришни техник тайёрлаш, фойда олиш ҳамда (атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ижтимоий ривожланиш каби) бошқа якуний натижалар олиш мақсадида турли дастурлар ёки алоҳида тадбирга (лойиҳа)ларга сарфланадиган маблағ тушунилади. Инвестициялар ўз ичига фойда (даромад) олиш ва ижтимоий самарага эришиш мақсадида тадбиркорлик ва бошқа фаолият турларига сарфланган пул маблағлари, шунингдек, мақсадли банк омонатлари, пайлар, акциялар, бошқа қимматбаҳо қоозлар, технологиялар, машина ва ускуналар, лицензиялар (шу жумладан, товар белгилари), кредитлар, ҳар қандай бошқа мулк ва мулк ҳуқуқларини ҳамда интелектуал бойликларни олади.
Тижорат амалиётида инвестицияларнинг қуйидаги уч шакли ўзаро фарқланади:
физик активларга қилинган инвестициялар;
пул активларига қилинган инвестициялар;
номоддий активларга қилинган инвестициялар.
Физик активлар дэганда асосий ишлаб чиқариш воситалари,яъни ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҳамда хизмат муддати бир йилдан ортиқ бўлган ҳар қандай машина ва ускуналар тушунилади.
Пул активлари дэганда бошқа жисмоний ва юридик шахслардан пул маблағларини олиш ҳуқуқи, масалан, банкдаги депозитлар, акциялар, облигациялар ва бошқалар англашилади.
Номоддий активлар ходимларни қайта тайёрлаш ёки малакасини ошириш дастурларини амалга ошириш, лицензиялар сотиб олиш, савдо белгиларини ишлаб чиқариш натижасида фирма эга бўладиган бойликлардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |