Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Гулистон давлат университети
Санъатшунослик факультети
жамоасининг таълим-тарбия жараёнини замон талаблари даражасига кўтариш юзасидан олиб бораётган ўқув, маънавий-ахлоқий соҳалардаги
фаолиятини ўрганиш бўйича
М А Ъ Л У М О Т Н О М А
Фармойиш № 7-13 (13 март 2020 йил)
И шчи гуруҳ
Нуриев Карим Катибович ”ҚХМҚИТ кафедраси профессори, ишчи гуруҳ раиси.
Бойэшонов Мустафо - “Рус тили ва адабиёти” кафедраси мудири ишчи гуруҳ раиси ўринбосари.
Сарибоев Шуҳрат - “Жисмоний маданият назарияси ва методикаси” кафедраси мудири, ишчи гуруҳ аъзоси.
Гулистон-2020
ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
САНЪАТШУНОСЛИК ФАКУЛЬТЕТИ
ЖАМОАСИНИНГ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИ ЗАМОН ТАЛАБЛАРИ ДАРАЖАСИГА КЎТАРИШ ЮЗАСИДАН ОЛИБ БОРАЁТГАН ЎҚУВ, МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ СОҲАЛАРДАГИ ФАОЛИЯТИНИ ЎРГАНИШ БЎЙИЧА
М А Ъ Л У М О Т Н О М А
Ушбу масала бўйича Университет ректори томонидан 13 март 2020 йил № 7-13 “фармойиш”ига асосан қуйидаги ишчи гуруҳ тузилди:
Нуриев Карим Катибович -”ҚХМҚИТ кафедрасипрофессори, ишчи гуруҳ раиси.
Бойэшонов Мустафо-“Рус тили ва адабиёти ” кафедраси мудири ишчи гуруҳ раиси ўринбосари.
Сарибоев Шухрат-“Жисмоний маданият назарияси ва методикаси” кафедраси мудири, ишчи гуруҳ аъзоси.
Ишчи гуруҳ “Санъатшунослик” факультетининг профессор-ўқитувчилари таълим-тарбия жараёнини замон талаблари даражасига кўтариш юзасидан олиб бораётган ўқув, маънавий-ахлоқий соҳалардаги фаолияти ўрганиб чиқди ва у қуйидагиларни баён қилади:
1.Университет ректори томонидан “Санъатшунослик” факультети ва унинг таркибидаги кафедралари профессор-ўқитувчилари ва ёрдамчи ҳодимлари олдига ўқув жараёнини ташкил этишни замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, ўқув жараёнини зарурий ўқув методик манбалар (дарсликлар, ўқув қўлланмалар, ЎУМ, методик қўлланма ва б.) билан зарур миқдорда таъминлаш, таълим жараёнига АКТ ва педагогик технологияларни тадбиқ этиш, замонавий компьютерлар билан жихозланган ўқув хоналаридан унумли фойдаланишга доир топшириқлари факультет декани ва кафедра мудирлари томонидан ишлаб чиқилган “Истиқбол” ва “Йиллик” иш режалари асосида амалга оширилиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 19 мартдаги Видеоселектр мажлисининг 12-сонли баёни 9-бандида белгиланган топшириқлари бўйича, Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 майдаги 404-сонли буйруғига асосан Гулистон давлат университети Санъатшунослик факультети ташкил топган бўлиб, унда иккита кафедра: “Мусиқа таълими”, “Тасвирий санъат ва мухандислик графикаси” кафедралари фаолият олиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |