Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги фарғона давлат университети
ўзбекистон тарихи кафедраси
1-босқич магистранти
Ёқубжонов сарварнинг
палеекология ва
сивилизатция динамикаси
фани бўйича мустақил иши
ФАРҒОНА- 2022
Қадимги дунёнинг экологик муаммолари
Режа:
1. Қадимги замонларда вулқон отилиши, зилзила, сув босиши, қурғоқчиликнинг цивилизацияларга таъсири .
2. Қадимги шарқ свилизациясининг табий муҳитга таъсири
3. Уруш ва талон - тарожликларнинг атроф-муҳитга салбий таъсири
4. Экологик омиллар ва тарихий жараёнлар ўзгаришининг маданий тараққиётга таъсири
Таянч иборалар: Цивилизация, неандертал, мироб, Гален, қўрғон, экологик фожеалар
Тарихий экология юналишда турли экологик фожеалар юз беради. Табиий антропоген ва техноген фожеалар. Қадимги замонда асосан омилларнинг аҳамияти салбий бўлган зилзила, қурғоқчилик, сув босиши илк цивилизация ўчоқларининг йўқолишига олиб келган. Лекин табиатга нисбатан инсон омили яхши эмас. Тош таъсиридан бошлаб инсон иморатлар қуриб, олов ёқиб, ҳайвонларни қириб келган. Ҳозиргача инсонлар деҳқончилик ҳудудини кенгайтириш мақсадида ўрмонлар ва чакалакзорларни ёндириб юборишган. Инсон қаерда яшамасин ўзига хос сунъий муҳит яратиб ўз шароитини яхшилашга киришиб боради. Буни оқибатини эса умуман эътибордан чатда қолдиради.
Жумладан тош асридан Беринг яриморолидан одамлар Aляскага кўчиб киска муддатда (минг йил атрофида) жанубий Aмерикани адоғигача етиб
боради. Шу жараённинг ўзида 30 дан ортиқ ҳайвон турлари қирилиб кетади: Мамонт, мастодонт, мегатерий, от, туя, линевест (дангаса), мускатий бик
(анбар хўкизи), Отлар, (отлар ХV асрга келиб испанлар тарафидан қайтадан
тарқатилди). шулар жумласидандир.
Тош асрида ҳаёт шароитларининг оғирлиги очарчилик, антисанитария туфайли инсониятнинг ўлим даражаси жуда баланд бўлган. Неандертал одамлар ўрта ҳисобида 20 ёшгача яшаган. Этнологик кузатувларга кўра алёутлар 6 ёшдан кичик, касалга дучор бўлган қизларни ўлдирганлар. Жуда кўп қабилалар эгизак ёки албинос (ок одамлар) туғилса ўлдиришган. Деҳқончиликдан чорвачиликка ўтиш инсониятнинг омили негизларини минг баробар кенгайтириб беради.
Aҳоли нуфузи кескин ошади. Технологиялар тараққиёти меҳнат унумдорлигини ошириб боради. Лалмикор зироатчиликдан суғорма деҳқончиликка утилади. Бундан ташкари кетмон, теша зироатчиликдан қўш-омоч, плуг деҳқончилигига ўтилади. Ундан ташқари тараққиёт сари деҳқончилик майдонлари чорвачилик майдонлари ҳисобига кенгайиб боради. 1кг мол гўшти олиш учун 80 кг ўт етади, унга 1 гектар ер керак, ваҳолангки бир неча квадарт метрдан ҳам 1 кг ғалла олиш мумкин.
Қадимги Шарқ цивилизациясини табиий муҳитга таъсири кучли бўлган.
Буюк дарёлар қуйи окимлари, туқайлар қуритилиб йиртқичлар йўқотилган, суғориш тармоқлари яратилиб воҳалар шаклланган. Кенг кўламдаги ирригация тадбирлари натижасида суғорма деҳқончилик катта хосил манбаига айланади. Бу суний манзаралар: боғ-у роғлар. қишлоқлар. Каналлар инсоннинг атроф-муҳитга ижообий таъсирининг натижаси. Лекин бу суниий муҳит тўхтовсиз кенгайиши мумкин эмас. Сунъий муҳитда табиат мувозанати бузилади. Ерлар шурлай бошлайди, янги майдонлар ўзлаштирилиши масаласини кўнгдаланг кўяди. Лекин қадимги Миср шўрламаган. Нил хар йили тошиши Ўз вохасининг тупрокларининг ювилишига ҳам олиб келган. Ҳар йили Нил ўзани атрофидаги майдонлар тупроғи лойга чўкиши натижасида 1 мм.га қўшилиб кўтарилиб боради. У ўсиб бораётган лойқасининг чўкиндиси Миср деҳқончилик тупроқларини озиқлантириб минерал билан бойитиб борарди.
Минг йилда 1 метрга қадар ўсиб боради. Натижада Мисрда ҳар йили серҳосил олиш имконинин берарди. Сентябр ойларида нил сувининг сатҳи 10 метрга қадар кўтарилган. Ноябрда сув қочиб экин текин юмуши бошланади мартда ҳосил йиғила бошланади.
Бу омил қадим дан Миср аҳолисининг нуфузини кескин ошишига сабаб булган. Ҳозир Миср майдонининг 96.5% какраган сахродан иборат. қолган 3.5% майдонда эса аҳолининг 99.5% истиқомат қилади.
Месопотамиянинг шароити бошқача, бу ўлканинг аҳолиси бир умр шўрланиш балоси билан курашиб келган. Буни натижасида вақтида машҳур
бўлган Ҳиндистондаги Хараппа маданияти ҳам барбод бўлган. Қадимги ўтроқ цивилизацияларга кўчманчилик, уруш. талон-тарожлар ҳам салбий таъсир кўрсатган, Буни Ўрта Осиё тарихи мисолида кўрамиз.
Металлургиянинг ривожланиши натижасида қадимги Шарқ минтақасидаги ўрмонлар кесилиб йўқотилади. Чорвачиликни ҳам салбий таъсири ёмон, мол туёғи кўпайган сари яйловлар тупроғи саҳрога айланади. Қадимги зодагонларга хос бўлган йиртқичларни овлаш учун овлар уюштириш, гладиаторлар жангларида йиртқичларни қирилиб кетишига ҳам сабаб бўлган. Aммо йиртқич ва бошқа ҳайвонларнинг йўқолиши сабаби деҳқончилик ва чорва майдонларининг тўхтовсиз кенгайиб боришидир.
Қадим замонда инсон имкон қадар табиий муҳитни асраш чораларини кўриб келган. Ўрмонларни кесиш, дарахтларни қуритиш гуноҳ ҳисобланган. Ҳиндистонда эрамиздан аввалги V асрда ёзилган Астхаштрада ўсимликка зарар етказиш, ҳайвонларга зарар келтиришга жарима белгиланган, экинларни тиклаб қайта экиш, касал ҳайвонларни даволаб соғлигини тиклашга мажбур қилинган.
Ҳаммураппи қонунларида экинларни молга едирганлиги учун ҳам жазо берилган. Мироблар сув бостирса, мевали дарахтлар кесилса жазоланган. Ноқулай шароит, табиий офатлар инобатга олинган. Қурғоқчилик йиллари аҳоли солиғи сони камайтирилган. Қадимги ва ўрта аср даври подшолари ғалабалари билан фахрланса, ободончилик ишлари билан ҳам мағрурланган. Канал ўтказиш, боғ, янги майдонлар очиш, йўлларда кўприк қуриш савоб ҳисобланган. Жуда кўп ҳайвонлар муқаддас ҳисобланганлиги туфайли Миср, Ҳиндистонда улар одам қўли билан яратилган маданий муҳит шароитида омон қолган. Ҳатто эпидемия шароитида табиблар эмлаш усулини қўллайдилар. Ёзма манбалар асосида Рим империясидаги табиатни асраш чора тадбирлар тизими фанда яхши ўрганилган. Италия яримороли ерлари серҳосил, конлари маъданларга бой. Лекин денгиз қирғоғи кемасозликка бой, деҳқончилик Рим аҳлида меҳнатсеварлик ва оғир шароитга бардош бериш қобилиятларини шакллантиради. Доимий жанглар эса халқни чиниқтиради. Рим аҳли ҳар бир маҳсулот, иморат ва буюмларини ниҳоятда мустаҳкам ва сифатли ишлаб чиқаришга ўрганган. Хўжалик буюмларини кўпинча ўз қўллари билан ясашган. Италия яриморолининг тоғ-у тош ландшафти асрлар мобайнида ўзлаштириб обод қилинган. Боғ- у роғлар, тош йўллар, кўприк ва акведуклар чашма сувларни узоқ жойлардан шаҳар марказига етказиб турган. Бу иншоотлар ҳозир ҳам хизмат кўрсатади. Антик даврдан бошлаб бошлаб саломатликни тиклаш борасида минерал сув ва шифобахш лойдан фойдаланишни тиббиёт китобларида ёзилган. Денгиз сувида чўмилишни яланғоч ҳолда, мусаффо ҳаво ва қуёш нурида юриш фойдаси аниқланган. Қирғоқ бўйида ва тоғлик минтақаларида тиренкур маршрутлари тузилади. Гален (Луқмони Ҳаким) диета асослари назариясини ишлаб чиқишган.
Ҳар бир Рим фуқароси шаҳардан ташқарида кичкина бўлсада боғ эгаси бўлишга ҳаракат қилган, бу мартаба ҳисобланган. Рим патрицийлари уй-қўрғонлари ва виллаларини деворларини ажойиб ўсимликлар, ҳайвонот дунёси вакиллари суратлари билан безатилган. Шаҳар саройларининг ичкари ва ташқи қисм эса табиий манзаралари билан деворий нақш шаклида безатилган. Бу ерда асосан қишки манзаралари турли натюрморт гуллар, мевалар, ёввойи ов ўлжаларни, терилган очкўк манзараларидан иборат бўлган (натюрморт-табиат инъоми), Рим цивилизациясида хонадон ва шаҳар ҳаммомлар маданияти юксак бўлган, ҳаммомга дам олгани борилган. Нафақат чўмилгани борган балки мақсадли учрашув, дўстлар билан давралар ўтказиб турилган. Ҳаммомлар атрофида салқин парклар ташкил қилинган.
Асраномия фани Римда ҳам шаклланган. Ер ҳосилдорлигининг камайиши, унинг чоралари, табиатни асраш чоралари муҳокама қилинган. Римликлар экиннинг 2 пол тизими ва алмашлаб экишни қўллай бошладилар. Ер албатта озиқ билан озиқлантирилган. Римлик боғбонлар юзлаб узум навларини, ўнлаб олма ва нок навларини ташқи бозорларга етказиб беришган. Лекин шу билан биргаликда Рим империясига хос узоқ муддатлик овлари, гладиаторлар жангига тутиб келинган йиртқичларнинг кирилиши, ундан ташқари римликларнинг ҳарбий юришларида дунёнинг ҳудудини истилочилиги натижасида, боғлар, экинларнинг қуриши салбий оқибатлари кўпгина вилоятларини инқирозга учрашига олиб келган. Бундан ташқари табиий офатлар Римда бўладиган вулқонларнинг отилиши ҳам вайронагарчиликка олиб келади. Рим манбаларида турли эпидемиялар ҳам тилга олинган. Уларга қарши чора тадбирлар ҳақиқа ҳам фикр юритилади
Do'stlaringiz bilan baham: |