Олий ва ўрта махсус таълим


«Саноат иқтисодиёти» фаннинг предмети ва бошқа фанлар билан боғлиқлиги



Download 457,32 Kb.
bet4/101
Sana16.06.2022
Hajmi457,32 Kb.
#678077
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   101
Bog'liq
Sanoat iqtisodiyoti. Abdurahim Ortiqov. Darslik 2009. (1)

«Саноат иқтисодиёти» фаннинг предмети ва бошқа фанлар билан боғлиқлиги


Ишлаб чиқариш ва бозорни оқилона ташкил этиш, уларнинг самарадорлигини, натижалилигини оширмоқ учун жамиятнинг умумий иқтисодий қонунларини билиш, хўжаликка раҳбарлик қилишнинг илмий асосларини чуқур эгаллаш зарур.
Иқтисодиёт соҳасида рўй бераётган барча воқеликлардан хабардор бўлиш, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини тўғри тушуниш, иқтисодий муаммоларни оқилона ҳал этиш корхоналар, фирмалар, тармоқлар ва комплекслар олдида турган вазифаларни ўз вақтида амалга ошириш учун иқтисодий билимлар билан қуролланмоқ, уларни чуқур эгалламоқ керак. Бундай билимларни бизга иқтисодий фанлар тизими ўргатади (1-чизма).

Саноат иқтисодиёти


Сиёсий иқтисод


Макроиктисодиёт


Молия ва кредит







Маркетинг
1-чизма. Иқтисодий фанлар тизими.


Иқтисодий фанларни шартли равишда икки гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи — умумиқтисодий фанлар, яъни иқтисодни яхлит ўрганувчи фанлар. Иккинчи — хусусий иқтисодий фанлар, яъни иқтисоднинг у ёки бу соҳасини, ёхуд корхона иқтисодини ўрганувчи фанлар. Биринчи гурухга энг аввало
«Иқтисодий назария» фани киради. Унинг ўзи ўз номи билан бошқа фанлардан ажралиб туради ва умум иқтисодга назарий жиҳатдан ёндашади, унга хос қонун ва қоидаларни ўрганади.
«Иқтисодий назария» — инсонларнинг ишлаб чикариш муносабатларини ишлаб чиқарувчи кучлар билан ўзаро алоқада ўрганувчи фандир. Бу фан кишилик жамияти тараққиётининг турли босқичларида моддий неъматлар ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмол қилишни бошқариш қонунларини, шунингдек, улардан амалий фаолиятда фойдаланиш йўлларини ўрганади. Лекин
«Иқтисодий назария» халқ хўжалигининг айрим тармоқлари ва тармоқлараро комплексларида иқтисодий қонунларнинг намоён бўлиш, рўй бериш шакллари ва хусусиятларини ўрганмайди. Бу билан аниқ иқтисодий фанлар шуғулланади. Ана шундай фанлардан бири «Саноат иқтисодиёти» фани ҳисобланади. Бу фан жамиятнинг иқтисодий қонунлари ва зарурий қоидалари саноат ва унинг тармоқлари соҳасида намоён булиши, рўй бериши, тузилмавий ўзгаришларнинг
«фалсафасини», бошқаришнинг илмий асосларини, режалаштириш ва башоратлашнинг методологияси ва методикасини, фан-техника таракқиётининг асосий йўналишлари, саноат ресурсларининг моҳияти, аҳамияти ва турлари ҳамда улардан фойдаланишни яхшилаш шарт-шароитлари ва саноатнинг бошқа қатор муаммоларини урганади.
«Саноат иқтисодиёти» фани бир қатор иқтисодий фанлар билан чамбарчас боғланган. Улар жумласига «Экономикс», «Иктисодий назария»,
«Макроиктисодиёт», «Микроиқтисодиёт», «Статистика», айниқса, «Иқтисодий статистика», «Меҳнат иқтисоди ва социология», «Маркетинг», «Менежмент»,
«Бухгалтерия ҳисоби ва аудит», «Молия-кредит», «Иктисодий хавфсизлик»,
«Инновация стратегияси», «Хорижий мамлакатлар иктисодиёти» ва бошқа бир катор фанлар киради.
«Саноат иқтисодиёти» фани «Корхона иқтисоди» фани билан чамбарчас боғлиқдир. Бундай боғлиқлик саноат ва унинг алоҳида тармоқлари моддий- техника ва меҳнат салоҳиятидан тўла-тўкис фойдаланиш имкониятларини қидириб топиш учун меҳнат жамоасига иқтисодий таъсир кўрсатишнинг янгидан-янги усулларини топишда маҳорат ва ишнинг кўзини билишга ёрдам беради.
Иқтисодий ҳаёт жараёнлари ва ҳодисаларини ўрганиш даражаси нуқтаи назаридан, одатга кўра, макроиқтисод ва микроиқтисодни фарқлайдилар.
«Макроиқтисод» фани иқтисодни бир бутун сифатида карайди ва умумий (мажмуий) талаб ва таклифнинг, миллий даромад ва ялпи миллий маҳсулотнинг шаклланиш жараёнларини тадқик этади, хукумат бюджет сиёсатининг иктисодий ўсишига, инфляция ва ишсизлик даражасига таъсирини таҳлил этади. Бошкача айтганда, бу фан макроиқтисодий жараёнларни давлат томонидан тартибга солиш муаммоларини ўрганади ва ўргатади.
«Макроиктисод» фани ишлаб чикариш тармоғи ва корхона, товар ва молия бозорлари, банклар, турли фирмалар, уй хўжалиги каби алохида субъектлар ва тузилмаларнинг феъл — атворини тадқиқ этади. У алоҳида товарларнинг ишлаб чикариш хажми ва уларга баҳо қандай белгиланишини, солиқлар ва бошқа тўловларнинг аҳоли жамғармаларига қандай таъсир этишини ўрганади.
Саноат иқтисодиёти» фани «Менежмент» фани билан ҳам бевосита боғликдир. Чунки саноат бошқарувининг мухим муаммолари менежмент назарияси ва амалиёти асосида ўз ечимини топиши мумкин.
«Менежмент» фани — бошкарувчига танловни тўғри амалга ошириш ва ишчан қарорни қабул килишни ўргатувчи фандир. Унинг асосий мақсади бозор муносабатлари шароитида барча бўғинларда ишлай оладиган юқори малакали бошқарувчиларни тайёрлашдан иборат.
Бу фаннинг муҳим муаммоларини ўрганишда халқ хўжалигида техника ва технология тараққиётининг йўлларини белгилаб берадиган фанларнинг хулосаларидан ҳам кенг фойдаланиш ғоят зарурдир.
Шундай килиб, «Саноат иқтисодиёти» фанининг предмети деганда жамиятнинг объектив иқтисодий қонунлари ва зарурий коидаларининг шу сохада намоён бўлиш шаклларини, саноат махсулоти ишлаб чиқариш жараёнида жонли ва буюмлашган меҳнатнинг энг оптимал харажатлари асосида энг яхши натижаларга эришишни таъминлайдиган шарт-шароитлар ва омилларни ўрганиш тушунилади.

    1. Download 457,32 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish