Олий ва ўрта махсус таълим


I боб «САНОАТ ИКТИСОДИЁТИ» ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА ВАЗИФАЛАРИ «Саноат иктисодиёти» фанининг объекти. Саноатнинг таърифи ва тавсифи



Download 457,32 Kb.
bet3/101
Sana16.06.2022
Hajmi457,32 Kb.
#678077
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   101
Bog'liq
Sanoat iqtisodiyoti. Abdurahim Ortiqov. Darslik 2009. (1)

I боб


«САНОАТ ИКТИСОДИЁТИ» ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
    1. «Саноат иктисодиёти» фанининг объекти. Саноатнинг таърифи ва тавсифи


Ҳар қандай фан ўзининг ўрганиш объектига эга бўлади. Шундай объектнинг бўлиши у ёки бу фаннинг дунёга келиши, шаклланиши ва ривожланишининг мухим шартидир. «Саноат иктисодиёти» фани ҳам ўз объектига эга. Унинг объекти умуман саноат, хусусан, Узбекистон саноати хисобланади. Шу боис энг аввало, ушбу фаннинг объекти ҳисобланган саноат ҳақидаги таълимот билан танишиш зурурияти тугилади.
Саноат ижтимоий-иқтисодий категориядир. Демак, саноат объектив реаллик (борлиқ)нинг инъикоси ва юксак умумлашмасидир. Унинг алоҳида тармоқ, яъни ижтимоий ишлаб чиқаришнинг алоҳида соҳаси бўлиб юзага келиши ишлаб чиқариш кучлари ва ижтимоий меҳнат тақсимотининг ривожи билан тарихий жиҳатдан боғлиқдир. Саноат ҳам объектив борлиқнинг муҳим ҳодисалари қаторида маълум давр (вақт ва фазо)да дунёга келган, муайян қонун ва қоидалар асосида ривожланган, маълум микдор ва сифатларга, зарурат ва имкониятларга эга бўлган ҳамда зиддиятлар қурбони ҳам бўлган.
Узбекистон саноати ҳам ўз тараққиёти жараёнида қатор босқичларни босиб
ўтган. Энг аввало, уй саноати ("Она қорнидаги саноат"), сўнгра, ҳунармандчилик, яъни хонаки саноат, кооперация, мануфактура, фабрика каби шакллари юзага калган. Бу ерда: ҳунармандчиликнинг жуда куп турлари, яъни кулолчилик, дурадгорчилик, тоштарошлик, бинокорлик, ўймакорлик, каштадузлик, кўнчилик, тукувчилик ва тикувчилик, темирчилик, мисгарлик ва
заргарлик, дегрезлик, рихтагарлик, зардўзлик, бўёқчилик, тунукасозлик ва бошқалар кенг тарқалган.
Хунармандчилик («хонаки саноат») бронза асрида деҳқончиликдан ажралиб чиққан. Милоднинг дастлабки асрларида ҳозирги Узбекистон ҳудудида анчагина хунармандчилик марказлари ташкил топган.
IX—X асрларда ип, мато, гилам бўйича Хива ва Шош, мис ва темирдан аслаҳа, пичоқ тайёрлаш бўйича Фарғона, шойи матолар, шиша маҳсулотлар тайёрлаш бўйича Бухоро дунёга танилган. XII—XIII асрларда ривожланиш пасайиб, Темурийлар давлатининг вужудга келиши билан хунармандчилик яна ривож топган. Бухоро, Самарканд, Хива, Тошкент, Шахрисабз каби шахарларнинг ишлаб чиқариш муносабатларида ҳунармандчилик алоҳида аҳамият касб этган.

  1. асрнинг 60-70-йилларида Англияда рўй берган саноат тўнтарилишидан кейин Узбекистонда аста-секин мануфактурадан машиналашган индустрияга ўтиш бошланди. Хомашёга бирламчи ишлов берадиган саноат соҳалари (пахта тозалаш, ипак тортиш, вино, консерва, мой заводлари) вужудга келди.

  2. аср охирига келиб, Узбекистонда хунармандчиликнинг 30 га якин тури ривожланган. XX аср бошларида эса хунармандчиликнинг асосий кисми артелларга, кейинчалик завод ва фабрикаларга, бадиий буюмлар корхоналарига айлантирилган.

  3. асрда Узбекистон саноатида жуда катта ўзгаришлар рўй берди. Агар аср бошларида саноат махсулотининг энг мухим турларидан 5-10 хили (пахта толаси, хом ипак, ўсимлик мойи, узум виноси, ғишт, ганч ва бошқалар) ишлаб чиқарилган бўлса, аср охирига келиб юзлаб-минглаб турлари тайёрланмоқда.

Саноат моддий ишлаб чиқаришнинг асосий ва етакчи тармоғидир. Саноатнинг вужудга келиши ва ривожланиши ишчилар сонининг ошиши ва унинг жамиятдаги мавқеи кўтарилишига олиб келади. Мустақиллик даврида
жамиятни тарихий жиҳатдан янгилашда ишчиларнинг авангардлик роли тўғрисида сўз юритилар экан, фақат ишчилар синфигина меҳнаткашлар оммасининг бирлашуви, жипслашуви ва истиқлолни ҳимоя қилиш, мустаҳкамлаш ва уни узил-кесил таъминлашга ёрдам бера олади, дейиш мумкин. Ана шу фикрни Узбекистон воқеалиги кун сайин тасдиқламокда. Узбекистон ишчиси республика ялпи ижтимоий махсулоти, миллий даромаднинг асосий қисмини бунёд этмокда, мамлакат ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини юқори даражага кўтаришда фаол иштирок этаётир.
Узбекистон Республикаси ишчилари киёфасида хам барча ривожланган мамлакатлар ишчиларидагидек, онгли индустриал меҳнаткаш ва инсонлар муносабатининг юксак меъёрлари ва умуминсоний тамойилларини, қадриятларини қарор топтирувчи, янги ҳаёт учун илгор курашчи хислатлари бир бутун бўлиб мужассамлашган.
Саноат тараққиётининг муҳим қонуниятларидан бири саноат ходимларининг маданий-техникавий, маънавий-маърифий даражаси ўсиши, ишлаб чиқариш малакаси ва тажрибасининг тинмай ошиб боришидир.
Узбекистон меҳнаткашларининг билим ва кўникмаси, ишлаб чиқариш малакаси ва маҳорати, маданий ва маърифий савиясини юқори даражага кўтариш бўйича амалга оширилаётган ишларда хам саноатнинг юқори урин тутишини кўриш мумкин.
Саноат — мамлакат мудофаа кобилиятининг моддий асоси, эл-юртда тинчлик ва барқарорликни саклашнинг мухим омили, кўшни мамлакатлар мустакиллигини, ҳамкорлиги ва бирдамлигини таъминловчи муҳим сохадир. Узбекистон давлати мудофаасини кафолатлашда саноатнинг роли бебаходир.
Саноат шундай тармоқки, барча мамлакатларнинг сиёсий, иктисодий ва ташкилий интилишлари, уларнинг хўжалик жиҳатдан бирлашиши, яъни иктисодий интеграция тавсифида ўз ифодасини топади. Натижада барча
мамлакатларнинг табиий, меҳнат ва молиявий ресурсларидан, фан-техниканинг барча ютукларидан окилона фойдаланиш имкониятлари юзага келади.
Саноат, айниқса, оғир саноат — бутун ижтимоий ишлаб чиқаришни идустрлаштириш муаммоларини ҳал этиш калитидир. Шу сабабли жамиятнинг моддий-техника асосини қайтадан куриш ишини ўзбек ҳалқи Президент раҳбарлигида умуман саноат, хусусан, унинг энг мухим сохаларини ривожлантиришдан бошлади. Чунки бу сохалар Узбекистон Республикасининг иқтисодий қудрати, халқ фаровонлигини янада оширишнинг пойдевори ҳисобланар эди, бундан кейин хам шундай бўлиб қолаверади.
Меҳнатни ижтимоий ташкил этишнинг энг олий тури — конкентрациянинг юқори даражаси билан кичик бизнес ва тадбиркорликни уйғунлаштириш асосида ижтимоий ишлаб чикаришни уюштиришнинг илғор усуллари— ихтисослаштириш, кооперативлаштириш ва махаллийлаштириш ҳам саноат сохасида ҳукмронлик қилади ва яхши самаралар беради.
Ижтимоий-иқтисодий тараккиётни жадаллаштиришни таъминловчи буюк ҳаракатлантирувчи куч — рақобат, яъни беллашув, ракиблар кураши ҳам саноат соҳасида ривож топади. Илгор техника ва технологиялардан фойдаланиш, материалларнинг янги турларини яратиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришдаги маҳсулотларнинг ракобатбардошлигини юқори даражага кўтариш, ишлаб чиқаришнинг бошқа бир қатор техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш асосида унинг самарадорлигини кўтариш учун ҳаракат ва бошка меҳнат анъаналари ҳам аввало, саноат соҳасида вужудга келди ва келмокда.
Мустакилликнинг афзалликлари ва давлатнинг иктисодий сиёсати саноатнинг етакчи ўрнини янада оширмокда. Ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ва уларнинг ечимини топиш даставвал саноат соҳасида амалга оширилмокда ва яхши самара бермокда.

Иқтисодий хавфсизлик

Савдо иқтисодиёти

Мехнат иқтисодиёти ва социологияси

Корхона иктисодиёти

Иқтисодий назария

Транспорт иқтисодиёти

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит

Туризм иктисодиёти

Қурилиш иқтисодиёти

Иқтисодий таълимотлар тарихи

Иқтисодий статистика

Жахон иктисодиёти

Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти

Статистика

Микроиктисодиёт

Иқтисодий фанлар тарихи



    1. Download 457,32 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish