Олий ва ўрта махсус таълим


Бошқарувнинг замонавий тузилиши



Download 457,32 Kb.
bet27/101
Sana16.06.2022
Hajmi457,32 Kb.
#678077
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   101
Bog'liq
Sanoat iqtisodiyoti. Abdurahim Ortiqov. Darslik 2009. (1)

Бошқарувнинг замонавий тузилиши


Хўжаликка раҳбарликнинг тамойиллари ва усуллари ишлаб чиқариш жараёнида инсонларга бошқарувнинг тегишли шакллари ва бошқарув идоралари ҳамда уларнинг ташкилий тузилмалари орқали таъсир этади.
Мамлакат иқтисодиёти ва унинг тармокларини ривожлантиришнинг мухим масалалари давлат иқтисодий сиёсатини белгилайдиган ва ҳаётга татбиқ этадиган олий идоралар (Президент девони, Олий Мажлис Сенати, Вазирлар Маҳкамаси) томонидан қараб чиқилади.
Саноатни ривожлантиришнинг қонун билан ҳал этиладиган масалалари (масалан, иқтисодий ва ижтимоий тарақкиётнинг истиқболи ва йиллик режалари, саноат бошқарувининг янги идораларини ташкил этиш) мамлакат давлат ҳокимияти олий идораси — Олий Мажлис Сенати томонидан муҳокама қилинади ва ҳал этилади.
Халқ хўжалигига, шу жумладан, саноатга кундалик раҳбарликни давлат ҳокимиятининг ижро этувчи ва бошқарувчи олий идораси — Вазирлар Маҳкамаси амалга оширади. Вазирлар Маҳкамасининг таркибини Ўзбекистон Республикаси Президенти тузади ва у Олий Мажлис Сенати томонидан тасдиқланади.
Узбекистон Республикаси Президенти айни пайтнинг ўзида Вазирлар Махкамасининг Раиси ҳисобланади.
Вазирлар Махкамаси иқтисодиётнинг, шу жумладан, саноатнинг самарали фаолиятига раҳбарликни, саноат ишлаб чикаришга тегишли булган барча конунлар, Узбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, карорлар ва фармойишлар ижросини таъминлайди.

Вазирлар Махкамаси амалдаги қонунларга мувофиқ Узбекистон Республикаси худудидаги барча идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган карорлар ва фармоийшлар чиқаради. Бу маҳкаманинг таркибий тузилиши қуйидаги ...-чизмада берилган (...-чизма):

3-чизма. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг


таркибий тузилиши
Узбекистон саноати тасарруфида ўнлаб мустақил тармоқлар, минг-минглаб корхоналар фаолият кўрсатмоқдалар. Уларнинг ҳар бирини ривожлантириш, бир-бирлари билан ўзаро мувофиқлаштириш, республика худудларида жойлаштириш, махсулот (иш бажариш ва хизмат кўрсатиш)га бўлган талабни аниклаш ва бошқа жуда мураккаб, кенг қамровли масалаларни ўз вақтида, оқилона хал этиш тармоқ бошқарувини амалга оширишни такозо этади. Шу
сабабли бир қатор тармоқ идоралари ташкил этилади. Улар жумласига қуйидагилар киради:

  • вазирликлар ва давлат қўмиталари;

  • концернлар ва корпорациялар, уюшма ва ассоциациялар;

  • холдинг ва миллий компаниялар;

  • корхоналар ва бошқалар.

Вазирликлар Вазирлар Маҳкамасининг ажралмас кисми ҳисобланиб, улар Ўзбекистоннинг барча худудларида ўзларига бўйсунувчи барча корхоналар ва ташкилотларга раҳбарлик қиладилар. Шу сабабли вазирлик — бу ўзига тегишли тармоқнинг хўжалик тизимида бошқаришнинг энг олий бўғинидир. У қуйидаги фаолиятлар учун жавобгар хисобланади:

  • тармокнинг ахволи, уни янада тараққий эттириш;

  • кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тарбиялаш ва ҳимоялаш;

  • ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ҳажми, сифати ва унинг рақобатбардошлиги;

  • тайёрланаётган маҳсулотга бўлган ички ва ташқи талабни қондириш;

  • ва ниҳоят, ўзига қарашли корхоналарнинг хорижий мамлакатлар билан алоқасини ташкил этиш ва кучайтириш.

Вазирликлар томонидан амалга оширилаётган бошкарув механизмининг шаклини «Узқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси мисолида кўриш мумкин (...-чизма).
Саноатга рахбарлик тизимида Узбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги алоҳида ўрин эгаллайди. Чунки у иқтисодиётни бошкаришнинг энг йирик илмий режали-иқтисодий идораси ҳисобланади. Бу ташкилотнинг тузилиши тўғрисида 2002 йилнинг 24 декабрида Узбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинган. Бу фармонга мувоффиқ Иқтисодиёт вазирлиги зиммасига мамлакатни ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегияси ҳамда комплекс дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш,
қуйидаги ғоят муҳим вазифаларни ҳал этишга каратилган чуқур ўйланган ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий сиёсатни ўтказиш юклатилган:

  • макроиқтисодий барқарорликни, иқтсодиётнинг баркарор, мутаносиб ва жадал суръат билан ривожланишни таъминлаш;

  • куп укладли ва самарали фаолият кўрсатувчи иқтисодиётни шакллантириш, хусусий мулкчиликнинг етакчилик ролини таъминлаш, бозор инфратузилмасини ривожлантириш;

«Узкишлокхужали кмаш- холдинг» холдинг компаниясининг бошкармаси
(ижро аппарати)


«Узкишлокхужали кмаш- холдинг» холдинг компанияси ижро аппаратининг ОТАЖни бошкариш идораларидаги вакиллари


«Узкишлокхужали кмаш- холдинг» холдинг компанияси акциядорларининг умумий йигилиши

«Узкишлокхужали кмаш- холдинг» холдинг компаниясининг назорат кенгаши
«Узкишлокхужали кмаш- холдинг» холдинг компаниясининг тафтиш комиссияси




«Узкишлокхужали кмаш- холдинг» холдинг компанияси бошкармаси
«Узкишлокхужали кмаш- холдинг» холдинг компаниясининг директорлар кенгаши



«Узкишлокхужали кмаш- холдинг» холдинг компанияси таркибига кирувчи корхоналар ва бошка ташкилотлар



Download 457,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish