Ишлаб чикариш режасини тузиб чикиш ва тасдиқлаиши ташкил этиш
Намунали методикага кўра, саноат тармоғининг жорий ва истикболли режаси қуйидаги қисмлардан иборат:
Маҳсулот ишлаб чикариш ва уни реализакия қилиш. Бу белгиланган турдаги маҳсулотни ишлаб чикариш ва уни реализакия қилиш ҳамда истеъмолчилар билан узок давом этадиган хўжалик алоқалари асосида маҳсулот ишлаб чиқариш ва унинг экспортга мўлжалланган ҳажмини ифодалайди.
Фан-техника тараққиётини, ишлаб чиқариш ва бошқаришни такомиллаштириш. Бу бўлимда техника ва технология хамда бошкаришни такомиллаштириш тадбирлари белгиланади.
Ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги. Бунда ишлаб чикариш самарадорлигини ифодаловчи, жумладан, иш вақти, асосий ва айланма маблағлар, моддий ресурслар ва капитал маблағлардан фойдаланишга доир кўрсаткичлар режалаштирилади.
Норма ва нормативлар. Улар режани асослаш ва ишлаб чикариш заҳираларини ҳаракатга келтириш учун зарур бўлган норма ва нормативларни яратиш хамда системага солиш масалаларини ўз ичига олади.
Капитал қурилиш бўлимида ишлаб чикариш кувватлари ва бошқа асосий фондларни такомиллаштириш ҳамда турар-жой ва бошқа қурилиш объектларини яратиш бўиича кўрсаткичлар назарда тутилади.
Асосий моддий ресурсларга бўлган эҳтиёж. Бунда бирлашма (корхона)нинг асосий материалларга бўлган эҳтиёжи аниқланади, уларни сотиб олиш тартиби белгиланади, ички захираларни сафарбар этиш йўллари мўлжалланади.
Меҳнат ва иш ҳақи бўлимида мехнат унумдорлигини ошириш мўлжалланади, ишловчиларнинг сони, иш хаки фондининг микдори белгиланади, ишчиларга бўлган эхтиёж ва кадрларни тайёрлаш ҳамда кайта тайёрлаш кўрсаткичлари аниқланади.
Таннарх, фойда ва ишлаб чикариш рентабеллиги. Бу бўлимда реализакия килинадиган маҳсулотларнинг таннархи, фойда ва рентабеллик режалаштирилади.
Иқтисодий рагбатлантириш фондлари. Бу ерда: барча рағбатлантириш манбалари ва улардан кенг фойдаланишнинг аниқ йўналишлари белгиланади.
Молия режаси. Бу бўлимда молиявий маблағлар, даромадлар, харажатлар ва ажратмалар, бюджетта тўловлар, бюджетдан олинадиган маблағлар аниқланади.
Ижтимоий ривожланиш режаси. Бу ўз таркибига ходимларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг билим ва илмий даражасини, ишлаб чикариш малакасини кўтариш, жамоа аъзоларининг тураржойи, маиший ҳамда маданий шароитларини яхшилаш каби тадбирларни олади.
Табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш. Бу бўлимда табиатни муҳофаза қилишнинг ижтимоий ва иктисодий қирралари, табиий ресурслардан окилона фойдаланиш ва бошка экологик тадбирлар белгиланади.
Ҳозирги пайтда гап маъмурий буйруқбозлик тизими давридаги режалаштириш тўғрисида эмас, балки бозор иктисодиётига мос келадиган режа ва режалаштириш тўғрисида бориши керак. Гап асосан у ёки бу соҳа (тармоқ), корхона (фирма)нинг уз фикри, гоясини амалга ошириш ва шу асосда фойда даромад) олишга йуналтирилган режали ташкил этилган тадбирлар, ҳаракатлар тизимидан иборат бўлган Бизнес-режа хакида булиши лозим.
Бизнес-режа замонавий ишлаб чикаришни ташкил этиш ва бошкаришнинг мухим воситасидир. Шу сабабли унинг мохиятини, ахамиятини, мазмунини
чуқур англаш зарур. Бу масала ҳақида сўз борганда энг аввало, «бизнес-режа» нима учун керак? — деган савол туғилади. Бундай режа энг аввало, банкир ҳамда инвесторларга зарур. Чунки корхона (фирма) ўз лойиҳасини амалга ошириш учун улардан пул маблағлари сўрайди.
Иккинчидан, бизнес-режа корхона (фирма) ходимлари учун керак. Улар ўзларининг максад, вазифаларини, истиқболни билишлари зарур.
Учинчидан, энг асосийси ишбилармон, тадбиркор, корхона (фирма)
раҳбари ўз ғояларини, уларнинг тўғри ва реаллигини билиши керак.
Бизнес-режани тузишда рахбарнинг шахсий иштироки жуда зарур. Шунинг учун ҳам кўпгина хорижий мамлакатлар банклари, инвесторлар ва бошқа муассасалар агар бизнес-режани бошдан оёқ четдан, консультант оркали ишлаб чиқилиб, раҳбар унга фақат имзо чеккани маълум бўлиб қолган такдирда лойиҳага маблағ беришдан бош тортадилар. Бундай режа, одатда, талабгорсиз қолади.
Бизнес-режада қуйидаги нарсалар ёритиладиган бўлимлар бўлади:
бизнеснинг максади ва асосий гояси;
корхона (фирма) ишлаб чиқарадиган маҳсулот (хизмат)нинг ўзига хос хусусияти ва улар билан бозор эҳтиёжини қондириш;
айрим бозор сегментларида фирманинг хулқ-атвори, стратегиясини белгилаш;
ташкилий қоида ҳамда ишлаб чиқариш таркибий тузилишини белгилаш (аниклаш);
ишнинг молиявий лойиҳасини шакллантириш (шу жумладан, молиялаштириш стратегияси ва инвестициялаш бўйича таклифлар);
фирманинг ривожланиш истиқболлари бўлимлари. Бизнес-режани тузиб чикиш жараёнида:
Do'stlaringiz bilan baham: |