Олий ва ўрта махсус таълим


Бозор иқтисодиёти шароитида режалар тизими



Download 457,32 Kb.
bet34/101
Sana16.06.2022
Hajmi457,32 Kb.
#678077
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   101
Bog'liq
Sanoat iqtisodiyoti. Abdurahim Ortiqov. Darslik 2009. (1)

Бозор иқтисодиёти шароитида режалар тизими


Маълумки, миллий иқтисодиёт, жумладан, саноат иктисодиётини ривожлантириш учун аник топшириқлар, яъни хўжалик вазифалари ва амалий чора-тадбирлар белгиланади. Улар режа шаклида намоён бўлади.
Режа — бу, давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатини, жамоа ва шахс уз ишларини амалга оширишининг асосий воситаси хисобланади. Шу сабабли режа ва режалаштириш масаласига алоҳида эътибор берилади ва уларнинг мохияти, ахамияти, мазмуни ва вазифаларини чуқур билиш зарурияти юзага келади.
Режа — бу, бирор иш, дастур, тадбир ва шу кабиларни амалга оширишнинг олдиндан белгиланган тартиби, лойихаси. Купинча уни топшириқ деб хам атайдилар.
Ишлаб чикариш режаси ҳар хил булиши мумкин. Масалан, ижтимоий ишлаб чикариш режаси ёки ягона халқ хўжалиги комплексининг, яъни мамлакат халқ хужалиги режаси, миллий иқтисодиёт ва унинг реал тармоғи режаси (саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт ва ҳ.к.лар режаси).
Режанинг бир канча шакллари мавжуд:

  • вақти ва муддатига қараб ҳар қандай режа соатлик, кунлик, хaфталик, ўн кунлик, бир ойлик, бир чораклик (кварталлик), бир йиллик ва бир неча йиллик бўлиши мумкин.

  • режалаштиришнинг мақсади ва вазифасига кура, режа икки турга: оператив режа ва техник-иктисодий режага бўлинади. Бу режанинг иккинчи тури, ўз навбатида, икки шаклда, яъни жорий (тактик) режа ва истикболли (стратегик) режа шаклларида булади.

Режа тузиш ва уни рўёбга чиқариш, яъни режа бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш жараёни «Режалаштириш» деб аталади.
«Режалаштириш» атамаси ҳакида суз борганда шуни таъкидлаш керакки,
турли илмий асарлар, дарслик ва ўқув қулланмалари, энкиклопедия ва луғатларда турлича таърифлар берилган ва улар узбек тилига таржима килинган. Лекин Узбекистон ССР энкиклопедиясида «Режа» ва
«Режалаштириш» атамалари умуман келтирилмаган, унинг ўрнига «План» ва
«Планлаштириш» атамалари ишлатилган.
Мустақиллик, истиқлол ва улар туфайли юзага келган кескин ўзгаришлар бу категориянинг моҳияти, ахамияти, мазмуни, мақсади ва вазифаларини тубдан тадқиқ қилишни талаб этади. Айникса, марказлашган режалаштиришнинг тубдан ўзгарганлиги ва тармоклар, корхоналар катта эркинлик олганликлари муаммолари уз ечимини топиши керак.
Бозор ва режалаштириш бир-бирини тақозо этади ва уларни бир биридан ажратиб бўлмайди. Бу ерда: шуни айтиш керакки, мустакилликнинг биринчи йилларида «Режа» ва «Режалаштириш» сўзларидан қўрқа бошлаган эдик. Буни англаган Республика Президенти Вазирлар Махкамасининг 1995 йил якунлари ва 1996 йил вазифаларига бағишланган мажлисида таажубланиб шундай деган эди: «Хорижий мамлакатларда, агар фермер фойда алишга ишонмаса, унда умуман ишга қўл урмайди. Бизда-чи? Ҳеч ким иктисодий тахлил билан шуғулланмайди, ҳеч ким йил бошида ҳисоб қилмайди». Бундан кўриниб турибдики, йил бошида режалар аникланмайди.
Режа ва режалаштириш маълум кўрсаткичлар тизими, яъни топшириқлар мажмуи тариқасида акс эттирилади. Улар режанинг асосий ғояси, максади ва
вазифаларини ифодалайди хамда натижаларини тавсифлайди. Кўрсатикичлар ёрдамида бир қатор функцияларни баҳолаш, ҳисоб-китоб килиш ва топшириқларнинг мутаносиблигини таъминлаш мумкин.
Режа тузиш жараёнида қўлланиладиган барча кўрсаткичларнинг белгиланиш тартиби, ишлаб чикариш ходимларининг хўжалик фаолиятида кулланиш миқёси ва вазифасига қараб гуруҳларга ажратилиши мумкин.
Белгиланиш тартабига кура, улар тасдиқланадиган ва ҳисобланадиган кўрсаткичларга бўлинади.
Тасдиқланадиган кўрсаткичлар юқори ташкилот томонидан белгиланади ва тасдиқланади. Хисобланадиган кўрсаткичлар эса бошқаришнинг маълум бўғини томонидан мустақил равишда белгиланади.
Қўлланиш миқёсига биноан кўрсаткичлар умумий ва дифференкиялашган турларга бўлинади. Умумий кўрсаткичлар саноат тармоғининг барча бўғинлари учун тааллукли бўлиб, улар халқ хўжалиги ва унинг тармоқлари бўйича кўрсаткичларни ўзаро таққослаиши таъминлаш мақсадида белгиланади. Дифференкиялашган кўрсаткичлар ҳам саноатда амалга ошириладиган кўпгина жараёнларни аниқ ифодалашга ёрдам бериб, уларни такомиллаштиришга олиб келади.
Ишлаб чикаришнинг хужалик фаолиятидаги вазифасига қараб, режа кўрсаткичларини микдор ва сифат кўрсаткичларига ажратиш мумкин. Микдор курсаткичлари ишлаб чикариш ҳажми, иш хаки фонди, хомашёга бўлган эҳтиёжлардан иборат. Сифат кўрсатикичлари моддий ресурслар ва ишчи кучидан фойдаланиш даражасини ифодалайди.
Сифат курсаткичлари уз навбатида синтетик ва техник-иқтисодий кўрсаткичларга бўлинади. Синтетик кўрсаткичлар (масалан, меҳнат унумдорлиги, маҳсулот сифати, маҳсулот бирлигининг таннархи, фойда ёки даромад) корхона фаолиятини ҳар томонлама акс эттиради.
Техник-иқтисодий кўрсаткичлар эса, айрим ишлаб чикариш ресурсларидан фойдаланиш даражасини ифодалайди. Масалан, ускуналардан фойдаланиш, маҳсулот бирлигига сарфланадиган хомашё, ёқилғи ва электр энергия, куп мехнат талаб этадиган жараёнларни механизациялаш, энг мукаммаллашган технологик жараёнларни қўллаш шулар жумласидандир.
Кўрсаткичлар режалаштириш тажрибасида энг куп ишлатиладиган, белгиланадиган ва ҳисобланадиган, умумий ва хусусий, миқдорий ва сифат кўрсаткичларидан иборат бўлиши мумкин.
Натура кўрсаткичлари ишлаб чиқаришнинг моддий буюм нисбатларини, махсулотни тайёрловчи ва истеъмол этувчилар орасидаги алокаларни белгилаб, маҳсулотнинг турлари ёки иш хажмининг ўлчов бирликлари (дона, метр, кубометр, тонна, киловат-соат ва хоказолар)да ифодаланади.
Товар-пул муносабатлари шароитида қиймат кўрсаткичлари алоҳида ўрин эгаллайди. Бу кўрсаткичлар ишлаб чиқаришнинг ҳажмини, сарфларини ва молиявий натижаларини аниклаш учун кенг кўлланилади.
Узбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий тарақкиётини таъминлаш йўлларидан бири — саноатни юқори суръатлар билан ривожлантиришдир. Бунга эришиш учун, даставвал, унинг аҳволини ва имкониятларини билиш лозим. Бунинг учун ҳар хил кўрсаткичлардан фойдаланиш керак бўлади. Бир томондан, кўлланиладиган кўрсаткичлар саноатнинг умумий тарақкиётини ифода этса, иккинчидан, саноатнинг ўзидаги шарт-шароитларни ифодаловчи кўрсаткичлар ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Бундай кўрсаткичларга асосланиб, саноатнинг техникавий, иқтисодий ва ижтимоий шарт-шароитлари аниқланади.
Саноат тараққиётини ифодалайдиган кўрсаткичлар саноат тармоклари корхоналар томонидан ишлаб чикариладиган махсулот ҳажмини натурал ўлчов бирлигида, киймат бирлигида ифода этадиган кўрсаткичларидир.
Саноат маҳсулотларининг ҳажмини аниқлашда қўлланиладиган натурал бирликлар бўлиб киловат-соат, тонна, кубометр, квадратметр, дико-литр, дона ва бошқалар ҳисобланади.
Бу ўлчовларга таянган ҳолда ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотларининг миқдорини аниклаш мумкин. Масалан, Узбекистонда 2001 йилда 47,9 млрд. киловат-соат электр энергия, 7,3 млн. тонна нефть, 57,4 млрд. кубметр газ, 428,3 млн. квадрат метр газлама ва 38,2 млн. дона трикотаж кийимлари ишлаб чиқариш мўлжалланган эди.
Саноат махсулотларининг натурал ўлчов бирликлари орқали барча саноат тармоклари ривожланишини солиштириб бўлмайди, чунки бир тармоқнинг маҳсулоти киловат-соатда ўлчанса, иккинчисиники тоннада, учинчисиники кубметрда ўлчанади ва ҳ.к. Шунинг учун барча саноат тамоқларининг ишлаб чиқарадиган маҳсулотларини ва бажарадиган ишларини ҳисоблашда ягона ўлчов бирлиги бўлиши лозим. Бу ўлчов бирлиги ҳар томонлама бўлиши керак. Бундай вазифаларни қиймат кўрсаткичлари бажаради. Киймат кўрсаткичлари баҳолар ёрдамида саноатнинг умумий ривожланишини, ўсиш суръатлари ва унинг структурасини аниклашга имконият яратади.
Қиймат кўрсаткичларини ишлатишнинг яна бир афзал томони борки, бу хар хил тармоклар иш фаолиятини бир-бирига солиштириш имкониятини беради.
Ҳозирги даврда саноат режасини тузишда қўлланиладиган қиймат кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат: ялпи ички маҳсулот, товар маҳсулоти, реализакия қилинган маҳсулот, норматив соф маҳсулот, соф маҳсулот.
Саноат тармоқларида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учта катта гуруҳга бўлинади: меҳнат буюмлари, меҳнат қуроллари ва халқ истеъмол моллари.
Мехнат буюмларига хомашё, материаллар, ёқилғи, электроэнергия ва ишлаб чиқаришда кўлланиладиган бошқа буюмлар киради. Бу буюмлар
саноатни юқори суръатлар билан ва самарали ривожлантириш учун куп микдорда талаб қилинади.
Режалаштириш қанчалик мукаммал бўлса, тараққиёт шунчачик муваффақиятли бўлади.

    1. Download 457,32 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish