Битирув ишининг объекти ва предмети. Шахс ахлоқий маданияти битирув ишининг объекти сифатида хизмат қилади.
Битирув ишининг предметини шахс ахлоқий маданиятини юксалтиришнинг фалсафий концептуал асослари ташкил этади.
2 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида қарори. 2018 йил 4 август № ПҚ 3898.
Битирув ишининг мақсади ва вазифалари. Шахс ахлоқий маданиятини юксалтириш омилларини ижтимоий-фалсафий таҳлил этиш иборат.
Ишнинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда битирув ишида қуйидаги вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилган:
“ахлоқ”, “ахлоқий маданият”, “шахс ахлоқий маданияти” тушунчаларининг умумий ва фарқли жиҳатларини очиб бериш;
ахлоқий маданият тушунчасининг жамият тараққиёти ва шахс камолотидаги ўрни ва аҳамиятини тахлил этиш;
ахлоқий маданиятнинг таркибий қисмларини ташкил этувчи компонентлар, уларнинг ўзаро алоқадорлик диалектикаси;
офицер шахсининг ахлоқий фаоллиги ифодаловчи ўзига хос хусусиятларни ўрганиш;
ҳарбий интизом, шахсий интизомлилик, ўз-ўзини тарбиялаш, ахлоқий авторитет, ҳарбий шаън, ахлоқий омил тушунчаларининг моҳиятини ёритиб бериш;
шахс ахлоқий маданиятини ривожлантиришга оид назарий хулосалар ва амалий таклифларни илгари суриш.
Битирув ишини тайёрлашда фойдаланилган адабиётлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қисқача ўзаро таҳлили. Мавзу бўйича битирув ишини тайёрлаш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев асарларидаги ёшлар тарбияси ва ахлоқий маданиятини юксалтириш борасидаги ғоялари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида ПҚ-3898 сонли қарори (1- илова) илмий-методологик асос бўлиб хизмат қилди. Мавзу бўйича Президентимизнинг асарлари ва маърузаларида кўтарилган долзарб масалалар ҳам ўрганилди.
Ижтимоий-фалсафий билимлар тараққиёти ахлоқий маданиятни юксалтириш билан боғлиқ муаммоларнинг чуқурроқ ўрганилишига замин
яратди. Хусусан, ахлоқий маданиятнинг таркибий қисмлари, унинг инсон маънавий камолотидаги ўрни масаласи ҳақидаги мулоҳазалар ўзининг дастлабки илмий-фалсафий кўринишида Афлотун, Арасту, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, Жалолиддин Румий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Ҳусайн Воиз Кошифий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқа кўплаб буюк мутафаккирлари асарларида ўзига хос талқин этилганини кўриш мумкин. Замонавий офицер шахсиятининг ахлоқий маданиятини ўзига хос хусусиятларини изчил таҳлил этиш битирув ишининг назарий аҳамиятини белгилаб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |