КИРИШ 4
БОБ. АХЛОҚИЙ МАДАНИЯТНИ ЎРГАНИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 9
Ахлоқий маданият: тузилиши, мазмуни ва ўзига хос хусусиятлари 9
Ўзбек ижтимоий фалсафий тарихида ахлоқий маданият масалалари 19
БОБ. ЗАМОНАВИЙ ОФИЦЕРНИНГ АХЛОҚИЙ МАДАНИЯТИ 32
Ҳарбий ахлоқий маданиятнинг ўзига хослиги 32
Ахлоқий омил ва офицернинг жанговар ҳаракатлардаги роли 45
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР 60
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ 62
ИЛОВАЛАР 67
КИРИШ
Битирув иши мавзусининг долзарблиги ва унинг асосланиши. Шундай муаммолар бўлади-ки, улар доимо долзарблигича тураверади. Баркамол авлодни тарбиялаш, ахлоқий муносабатларни янада такомиллаштириш, ривожланган жамиятда ва ҳарбий жамоада ахлоқий жараёнларни бошқариш, халқаро майдонда мафкуравий курашларнинг ахлоқий жиҳатларининг мазмун-моҳиятини англаш ва бошқа муаммолар Этика фани доирасида баъзи муаммоларни чуқур ўрганишни, унинг тавсия ва хулосаларидан ёшларни, хусусан замонавий офицерларни тарбиялашда амалий фойдаланишни тақозо этади. Дарҳақиқат, “Дунё шиддат билан ўзгариб, барқарорлик ва халқларнинг мустаҳкам ривожланишига рахна соладиган турли янги таҳдид ва хавфлар пайдо булаётган бугунги кунда маънавият ва маърифатга, ахлоқий тарбия, ёшларнинг билим олиш, камолга етишга интилишига эътибор қаратиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир”1.
Жамият ҳаётида шахслараро, миллатлараро ёки халқаро муносабатлар ўрнатишга зарурат мавжуд экан, ахлоқий маданиятни юксалтириш кун тартибидаги муҳим масала бўлиб қолаверади. Ижтимоий адолат, инсонпарварлик, тинчликсеварлик, муросасозлик, толерантлик каби инсоний фазилатларни ўз ичига қамраб олувчи ахлоқий маданиятни юксалтириш инсоннинг қадрсизланиши, фазилатлар ўрнини иллатлар, ёвузликлар ва тажовузлар эгаллашининг олди олиниши каби масалалар мазкур мавзунинг қанчалик даражада долзарб эканлигини кўрсатиб туради.
Буларнинг барчаси армияга ҳам тааллуқлидир. Қўшинлар жанговар шайлигини юқори даражада ушлаб туришда Қуролли Кучларимизнинг жанговар, техник ва ахлоқий қудрати масаласига илмий жиҳатдан ёндашишнинг аҳамияти кун сайин ошиб бормоқда. Қуролли Кучларимизда изчиллик билан амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида миллий армиямиз тезкор ва ихчам, ҳар қандай таҳдидларга муносиб зарба беришга
1 Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. –Т.: Ўзбекистон, 2017. – 27 б.
қодир бўлган жанговар кучга айланиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг миллий армиямизни янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилишида таъкидлаб ўтганидек, “Армия моддий жиҳатдан энг замонавий ва зарур воситалар билан таъминланган бўлиши мумкин, лекин ахлоқий жиҳатдан заифлиги, жанговар руҳи, Ватанга содиқлик ва муҳаббат, унинг тақдири учун масъулият ҳисси йўқлиги ёки лоқайдлик тузатиб бўлмас оқибатларга олиб келиши мумкин”. Шундай экан, замонавий офицер оператив фикрлаши, тўғри қарор қабул қилиши, ташаббускор ва ижодкор бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил 4 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 3898-сонли қарори замонавий офицерларнинг ахлоқий маданиятини юксалтириш, уларнинг билими ва маънавий савиясини ошириш, ахлоқий-руҳий хислатларини мустаҳкамлаш, уларнинг қалбида Ватанимиз тақдири ва келажаги учун дахлдорлик, масъулият, садоқат ва ватанпарварлик ҳиссини ошириш, ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш билан боғлиқ долзарб вазифаларни ўз ичига олади. Концепция “Ватан - муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” концептуал ғоя асосида ташкиллаштирилиб, унда Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги, халқимиз тинчлигини садоқат билан ҳимоя қилиш энг олий вазифа сифатида эътироф этилади. Мазкур ғоянинг асосий мазмун-моҳияти мамлакатимизнинг тинчлик- осойишталигини, фаровонлиги ва тараққиётини таъминлаш учун ҳар қандай душманга қарши курашишда ўз жонини ҳам аямайдиган, ватанпарвар, фидойи, садоқатли, ҳалол ҳарбий хизматчилар ва ёшларни шакллантиришга қаратилган.
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясининг қабул қилингани, армия ва халқ бирлигини таъминлаш борасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликдаги ишларнинг кучайтирилгани миллий армиямиз сафларини мустаҳкам ирода, фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ёшлар билан тўлдириб бориш имконини бермоқда. Концепциясининг асосий мақсади - мустақил, кенг дунёқараш ва фикрлашга эга, иймон-эътиқоди ва иродаси мустаҳкам, маънавиятли ва фидойи, аждодларимизнинг бебаҳо меросига таяниб яшайдиган баркамол шахс – Ватан ҳимоячиларини тарбиялаш, уларнинг дунёқарашларини, мантиқий, ижодий ва таҳлилий фикрлаш доирасини кенгайтириш, она Ватан тақдири учун юксак масъулият ва жавобгарлик каби муҳим хусусиятларни шакллантириш2дан иборат. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида ҳафтанинг ҳар жума куни “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” сифатида белгиланди ва ушбу кунда маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилади.
Таъкидлаш керак, жамият ҳаётидаги барча ижобий ўзгаришлар, барча яхши ишлар кўп жиҳатдан инсон маънавий оламига боғлиқ ҳолда амалга ошади. Бу оламга кириш, уни яхши томонга ўзгартириш учун бўйсунувчилар билан яқиндан мулоқотга киришиш тақозо этилади. Бунинг учун командир (бошлиқ) ўз бўйсунувчиларини эшитиши ва тушуниши зарур. Зотан, ҳарбий фаолиятдаги энг мураккаб иш – бу инсон қалбига йўл топишдир Бу
қанчалик оддий кўринса, бироқ у шунчалик машаққатлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |