б) билиш керак:
Педагогик тадқиқотлар ва уларнинг методологиясини пайдо бўлиши ва ривожланиши;
Физика ва астрономия таълимида таҳлил ва тадқиқот усулларини бошқа фанлар билан боғланишини;
Педагогик тадқиқот турлари бўлган фундаментал ва амалий тадқиқотларни;
Турли методик ишланмалар ва кўрсатмалар нима эканлигини;
Педагогик тадқиқотнинг оралиқ турларини;
Педагогик тадқиқотнинг асосий тавсифларини.
в) бажариш лозим:
Табиатдаги оммавий – тасодифий ҳодисаларни кузатишни;
Фалсафанинг асосий қонун ва категорияларини;
Ўқитиш жараёнида юзага келадиган муаммоли вазиятларни ҳал қилишни;
-Мустақил таълим олишни.
Рейтинг тизими
На зо ра т
ш
|
Назорат тури
|
К
о д и
|
М
а к с
б
|
Н
а з о
р
|
У
м у м
ий
|
Ўтказ иш мудд ати
|
27
ак ли
|
|
|
а л л
|
а т с о н и
|
ба лл
|
|
Ж
ор ий на зо ра т
|
1) Амалий машғул. фаоллиги
|
0
1
|
1
|
1
2
|
12
|
Семе стр давом ида
|
2) Маъруза машғул. фаоллиги
|
0
2
|
0
. 5
|
1
8
|
9
|
3) Мустақил таълим
|
0
3
|
3
|
3
|
9
|
О
ра ли қ на зо ра т
|
1) Ёзма иш
|
0
4
|
2
0
|
1
|
20
|
Дека нат белги лаган мудд атда
|
2) Оғзаки сўров
|
0
5
|
2
0
|
1
|
20
|
Як ун ий на зо ра т
|
Ёзма иш
|
0
6
|
3
0
|
1
|
30
|
Дека нат белги лаган мудд атда
|
Ж
ам и:
|
|
|
|
|
10
0
|
|
Энг юқори балл – 100 балл Саралаш балл – 55
Ж.Н. максимал балл – 40 О.Н. максимал балл – 30 Я.Н. максимал балл – 30
28
Маъруза машғулотларида талабалар билими қуйидагича баҳоланади:
Назарий билимлар
|
Баллар
|
Берилган саволларга тўлиқ, аниқ ва мукаммал жавоб берилган
|
5
|
Берилган саволга жавоб барилган , лекин тўлиқ ва мукаммал эмас
|
4
|
Берилган саволга жаваб берилган, лекин жиддий хатоларга йўл қўйилган
|
3
|
Берилган саволга доир материаллар ҳақида тасаввург эга эмас, берган жавоби қониқарсиз.
|
1 – 2
|
1 – мавзу. Кириш. Педагогик тадқиқотлар ва уларнинг методологияси, турлари ва уларнинг тавсифи.
Ушбу мавзуда илмий тадқиқот нима? Илмий-педагогик тадқиқот нима ва уларнинг қандай турлари мавжуд? – деган саволларга батафсил жавоб берилади. Педагогикадаги фундаментал ва амалий тадқиқотларга таъриф берилади ва уларнинг мазмуни ҳамда моҳияти нима эканлиги тушунтирилади. Ҳар қандай фаннинг методологик муаммолари, унинг тадқиқот методлари ва методикасини, йўналиши ва муаммоларини аниқлашга қаратилган асосий таълимотдан иборатдир. Шунга қарамасдан, педагогиканинг методологик муаммолари тўғрисида, таркибий элементлари ва уларнинг ўзаро таъсири, педагогик назариянинг асосий принциплари ва ривожланишини қамраб олади. Шуни айтиш керакки, ҳанузгача педагогиканинг методологиясига тааллуқли ягона таъриф йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас. Чунки, педагогика ҳар қандай давлат ва жамиятга хизмат қилгани учун, унинг ривожланишига доир қабул қилинган директив
хужжатлар ва уларни амалга ошириш билан бевосита боғлиқ.
Педагогиканинг методологияси – педагогик билимлар ва уларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, бошқача айтганда, педагогик жараённи билиш тўғрисидаги таълимот бўлиб, у қуйидагиларни ўз ичига олади:
Педагогик билимнинг таркиби, функциялари ва муаммолари тўғрисидаги таълимотни.
Унинг асосини ташкил қилувчи ва методологик аҳамиятга эга бўлганфундаментал фалсафий, умумилмий ва педагогик омилларни, яъни назария, концепция, фаразларни ва бошқаларни.
Педагогик билиш жараёнига тааллуқли методлар тўғрисидаги таълимотни.
29
Педагогик тадқиқотга тааллуқли методлар, принциплар ва қарашларни қамраб олади.
Ушбу фикрлардан келиб чиқиб, педагогик тадқиқотлар методологиясига қуйидагича таъриф бериш мумкин: илмий-педагогик тадқиқотларнинг методлари, функциялари, таркиби ва асосий таянч ҳолатлари тўғрисидаги таълимот дейиш мумкин.
Агар, педагогикада тўпланган кўп сонли материаллар эмпирик кузатишлар ва педагогик жараёнларнинг моҳиятини тўлақонли очиб беришга ва янада чуқурлаштиришга олиб келмаса, бу ҳол педагогик тадқиқотларнинг методологик асосларини ишлаб чиқилмаганлиги ва улар билан тадқиқотчи ва методистларнинг тўлақонли қуролланмаганлигидан далолат беради.
Умуман олганда, педагогик билимларни уч асосий қисмга бўлиш мумкин:
фаннинг методологик аппарати ва асосий ҳолатларини қамраб олган методологик асослари;
илмий далиллар, ғоялар, фаразлар, қонун ва қонуниятлардан иборат педагогик назария;
амалиётга тадбиқ қилинадиган қисми бўлиб, у, принциплар, қоидалар, маслаҳатлар, тавсиялар ва амалиётга жорий қилинадиган аниқ методикаларни ўз ичига олади.
Шуни таъкидлаш лозимки, юқоридаги қисмлар алоҳида-алоҳида иштирок этмасдан, бир-бири билан боҳлиқ тарзда педагогик амалиётнинг аниқ масалаларини ҳал қилишга хизмат қилади. Педагогика билан боғлиқ бўлган психология, мантиқ, этика, эстетика ва бошқ. асослари, педагогиканинг методологиясини ишлаб чиқишга тадбиқ қилиниб, улар педагогик назарияни ва уни тадбиқ қилишда қўлланилади. Назария ва амалиётнинг муносабатини бир томонлама яъни назарияни амалиётга таъсиринигина қараш унчалик тўғри эмас, чунки, назариянинг ўзи ҳам амалиётнинг натижалари асосида узлуксиз кўпайиб боради ва эҳтиёж ва қийинчиликларни ҳисобга олиб ривожланади. Шунинг учун ҳам, амалиёт – назариянинг ривожланиш манбаи деб қаралади. Демак, тескари боғланишни ҳам ҳисобга олиш зарур ва ўринлидир. Кўплаб дидактик ва методик тадқиқот усуллари педагогик амалиёт ва унинг тавсифи билан боғлиқ. Улардан келиб чиқадиган тавсиялар бевосита амалиётга жорий қилиниши лозим.
Умумназарий ва методологик тавсифга эга бўлган амалий ишларнинг боғланиши билвосита бўлиши мумкин, чунки:
бундай тадқиқотларнинг манбаи бўлиб амалий тадқиқотларгина ҳисобланмасдан, уни назариялар ва илмий далиллар асосида умумлаштирилиши;
умумназарий ва методологик концепциялардан келиб чиқадиган айрим хулосаларни аниқ ҳолатларда текширишни тўғри ёки нотўғри эканлиги намоён бўлади. Методологик қарашларнинг ҳақиқийлик мезони бўлиб,
30
назария ёки методик тизимларнинг амалий қиймати яъни улар асосида яратилган таълим ва тарбия жараёни ҳисобланади. Демак, педагогика амалиёт билан бевосита боғланган таркибий тузилишга эга бўлган тизим сифатида намоён бўлади.
Шундай қилиб, педагогика методологияси педагогика фанининг муҳим ва ажралмас қисми бўлиб, уни тан олмаслик педагогик амалиёт ва педагогик назарияларни бошқа фанлар билан қонуний боғланишлар тавсифини бузади.
Юқоридаги фикрлар асосида педагогика методологиясининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат дейиш мумкин:
педагогиканинг предметини ва уни бошқа фанлар қаторидаги ўрнини ҳамда педагогик тадқиқотларнинг долзарб муаммоларини аниқлаш;
педагогик фаолиятнинг принцип ва билимларни ҳосил қилиш усуллари методларини яратиш ҳамда уларни талқин қилишни билиш;
педагогик назариянинг таркибини аниқлаш ва ривожланиш усулларни тадқиқ қилиш;
фан ва амалиётнинг самарали боғланиш шартларини ҳамда фаннинг ютуқларини амалиётга жорий қилишнинг асосий принциплари ва усулларини аниқлашдан иборат.
Методологик билимлар икки асосий манбадан:
♥ аниқ педагогик муаммоларни эмпирик ва назарий тадқиқ қилишдан иборат бўлиб, унда илмий тадқиқотнинг у ёки бу принцип ёки методи қўлланилади ва ривожлантирилади;
♥ соф методологик тадқиқотдан иборат бўлади.
Юқорида айтилган тадқиқот методологияси барча педагогик ва дидактик тадқиқотларга тааллуқлидир. Методик тадқиқотдан фарқли, дидактик тадқиқотда асосий эътибор айрим предметлар бўйича умумлаштирилиб, уни ривожлантирадиган принцип ва қонуниятларга қаратилади. Шулардан келиб чиқиб, ҳар қандай фаннинг методологиясига қуйидагича таъриф бериш мумкин: Фан методологияси – унинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, асосий тушунча, ғоя, катталиклар, қонун ва қонуниятлар, назариялар тўғрисидаги таълимотдир.
Ушбу мавзуда методик тавсиялар нима эканлиги ва улардан ҳамда тадқиқот натижаларидан амалиётда қандай фойдаланиш кераклиги баён қилинади. Оралиқ тадқиқотларнинг турлари айтилади. Натижада магистрантларда илмий педагогик тадқиқот нима эканлиги тўғрисида тасаввур ҳосил қилинади.
Илмий тадқиқот иши деганда нимани тушунасиз? Мазкур мавзунинг қисқача мазмуни қуйидагича
Педагогик тадқиқот деганда - ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантириш қонуниятларига тегишли янги билимлар олишга қаратилган жараён ва илмий фаолият натижаларини тушуниш керак. Педагогик тадқиқотлар қуйидаги соҳалар бўйича олиб борилади: дидактика, тарбия назарияси,
31
мактабшунослик, методология, таълим тарихи, хусусий методика, махсус, касбий, қиёсий педагогика ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |