Педагогик тажриба-синов ишларини ўтказиш методлари
Педагогик тажриба-синов ишларининг асосий мақсади – педагогик ҳодисаларнинг сабаб-оқибат боғланишларини топишдан иборат.
Бир хиллик ёки ўхшашлик(сходный) методи педагогик тадқиқотларда қуйидагича амалга оширилади: тадқиқотчи томонидан ишлаб чиқилган синов дидактик ёки тарбиявий усул, бир нечта гуруҳ ёки синфларда қўлланилиб, улар турли гуруҳларда турли ўқитувчилар томонидан ёки ассистент ва маърузачилар томонидан олиб борилади. Синфларда(гуруҳларда) турли ўқувчилар(талабалар), турли ўқитувчилар(устозлар), турли иш услубига эга. Булар учун, тадқиқотчи ишлаб чиққан усулни қўллаш, умумий ҳисобланади. Агар тажриба синфларда(гуруҳларда) ўқувчи(талаба) нинг билими, малакаси, қизиқиши, оддий усулда ўқитилганларга нисбатан ошгани сезилса, қуйидагича хулоса чиқарилади: олинган юқори натижага синалаётган усулни қўллаш орқали эришилди.
Педагогик тадлқиқотларда ўзгачалик (различие) методини қўллашни амалга ошириш қийинроқ бўлиб, у иккала гуруҳ (синфларда) ўқитиш шароитининг бир ҳил бўлишини тақозо қилади, бунда синалаётган усул ҳисобга олинмайди.; бу метод битта тажриба синфда (гуруҳ ёки поток) ва бошқа назорат синфда (гуруҳ ёки поток) қўлланилмайди. Бундан ташқари, агар тажриба синфда ўқитиш ва тарбиялаш натижалари, назорат синфидан
78
юқори бўлса, бу тадқиқотчи ишлаб чиққан усулни қўллаш натижаси туфайли деб қаралади.
Назорат ва тажриба гуруҳларидаги барча шароит ва ўқувчиларни тенглаштириш, амалда мумкин эмас. Шунинг учун, ўзгачалик методи билан бир қаторда, кесишиш методи деб аталадиган метод қўлланилади ва у қуйидагича амалга оширилади: дастлаб, ишлаб чиқилган метод битта гуруҳда (синфда) қўлланилади, сўнгра худди шундай материал билан ушбу усул бошқа гуруҳда қўлланилади. Иккала ҳолда ҳам 2 ла гуруҳ талабаларининг билими, малакалари (тахмин қилинган натижа) ҳаққоний баҳоланади. Агар ҳар бир гуруҳда усулни қўллаш натижасида билим сифатини, малака даражасини ошиши, қўлланган усулнинг таъсири туфайли деб қаралади.
Ўхшашлик ва ўзгачалик методларининг комбинацияси айрим ҳолларда ўқувчи ва талабаларнинг катта тўпламига қўлланилади, масалан 1000 дан кўп, буларнинг ҳар биридаги шароит ўртача бир хил деб қаралади, тўпламларнинг бирида ўқитишни ишлаб чиқилган усул бўйича олиб борилса, иккинчисида бу усул қўлланилмайди. Агар биринчи тўпламда ўқиётганларда билим ва малакаларни аниқ ўзлаштириш юзага келса, иккинчисида бу юзага келмаса, бу янги усулни қўллаш натижаси деб қаралади.
Do'stlaringiz bilan baham: |