Педагогик тажриба-синов ишлари
Фаразни текширишни (кузатиш, анкета ўтказиш, педагогик тажрибани умумлаштириш ва бошқ) етакчи методларидан бири бўлиб, педагогик тажриба-синов ишлари ҳисобланади.
Ўқув жараёнига киритишга режалаштирилган барча ўзгартиришлар, албатта тажрибада синаб кўрилган бўлиши керак.. Педагогик тажриба –синов ишлари, педагогик жараённинг энг такомиллашагн модели бўлиб, унда ўқитиш ва тарбиялашнинг юқори самарасига эришилади.
Педагогик тажриба-синов ишлари вазифасига ўрганилаётган ҳодисани кузатишни мунтазам ўзгартириш ва унинг табиатини аниқлаш учун бошқа ҳодисалар билан боғланишини ўрнатиш, мазкур жараённи онгли ўрганиш ва келиб чиқишини билиш киради.
Педагогик тажриба-синов ишлари, одатда, қуйидаги босқичларда ўтказилади: бошланғич ёки қайд қилувчи(констатируюший), синов ва якуний.
Керакли педагогик тажриба-синов натижаларини олиш, булар асосида чиқариладиган хулосаларни ишончли бўлиши учун, тажриба бошлангунча қуйидаги шартларга риоя қилиш керак:
Ўз вақтида қуйидагиларни қамраб олган режалаштириш:
а) тажриба-синов ишларининг босқичлари ва муддатини аниқлаш; б) ҳар бир босқичнинг мазмуни ва вазифаларини аниқлаш;
в) ҳар бир босқичда ўтказиладиган тажриба-синов ишларининг методикасини аниқлаш;
г) ўтказилаётган тадқиқотнинг мақсадига мос тарзда, ўқув жараёнига киритилаётган ўзгартиришларнинг самарадорлик мезонларини аниқлаш.
Тайёргарлик даражаси деярли бир хил бўлган тажриба ва назорат гуруҳларини (синфларни) аниқлаш.
Назорат ва тажриба гуруҳларини ўқитиш учун, касбий-методик даражаси деярли бир хил бўлган ўқитувчиларни танлаш.
Бошланғич ёки қайд қилувчи (констатируюший) тажриба-синов ишларининг вазифаларига ўқитиш амалиётида тадқиқ қилинаётган объектнинг ҳолатини аниқлаш киради. Тажриба-синов ишларини ўтказишда тестлардан,
77
назорат ишларини ўтказишдан, синов ва якуний босқичларда текширишга мўлжалланган ўқув-тарбиявий жараённинг жиҳатларини кузатишлар киради. Тажриба-синов ишларининг ушбу босқичидаги натижалар асосида тадқиқот муаммосига тегишли ўқув-билиш, тарбиялаш соҳасидаги ҳамда мавжуд муҳим камчиликлар борлиги тўғрисида хулоса чиқарилади.
Синов ёки иккинчи босқичдаги педагогик тажриба-синов ишларини ўтказиш учун, ўзлаштириши деярли бир хил бўлган 2 та гуруҳ танланиб, улардан бири тажриба, иккинчиси эса назорат гуруҳи қилиб белгиланади. Тажриба гуруҳидаги ўқув-тарбиявий жараёнга, тадқиқот мақсадидан келиб чиқиб, керакли ўзгартиришлар киритилади, назорат гуруҳида эса ўқитиш анъанавий методика бўйича олиб борилади.
Якуний педагогик тажриба-синов ишлари тадқиқотнинг охирги босқичи бўлиб, яъни ўқув-тарбиявий материалларнинг самарадорлиги яна бир бор синаб кўрилади.
Тажриба-синов материаллари тадқиқотчи бириктирилган кафедра ёки муассаса бўлимида муҳокама қилиниб, тажриба-синов ишлари маъсул таълим ташкилотларидан(вазирлик, шаҳар таълим ташкилоти, вилоят ва туман таълим бошқармалари, таълим муассасаларининг ўқув бўлимлари) рухсат олиб, ўтказилиши керак. Ўтказилган барча ишлар баёнлаштирилиб, тажриба-синов ишларининг натижалари мактаб педагогика кенгашида, кафедра мажлисида ва факультет илмий кенгашларида муҳокама ва таҳлил қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |