Муаммо (грекча – тўсиқ, қийинчилик, масала) – ҳал қилиниши муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлган, билиш жараёнида юзага келадиган объектив саволлар ёки уларнинг яхлит мажмуасидир.
Муаммо – “билмаганини билиш”, яъни тадқиқ қилинаётган объектга тегишли назариядаги “оқ белгилар”нинг мавжудлигини билишдир. Улар амалий ва илмий муаммоларга ажратилади.
Амалий муаммо – амалий фаолиятдаги мавжуд зиддиятлардир. Ҳар қандай зиддият ҳам илмий маънода муаммони юзага келтирмайди. Айрим амалий зиддиятларни ҳал қилиш янги илмий билимларни талаб қилмайди. Илмий муаммо – амалиётнинг талаби билан назария орасидаги онгли зиддиятни ифодалайди ва буларга жавоб бериш учун назариянинг имкониятларини чегараланганлигини (тўла бўлмагани учун) ифодалайди.
Ҳар қандай тадқиқотнинг асосида илмий муаммо ётади. Агар илмий муаммо бўлмаса, илмий тадқиқот ҳам бўлиши мумкин эмас. Муаммоли вазият тадқиқотни ҳаракатлантирувчи кучи, муаммо – тадқиқотнинг бошланғич нуқтасидир.
Муаммо тадқиқот мавзусида ўз аксини топиши керак. Мавзу у ёки бу жиҳатдан фандаги ютуқни, одатдагидан янгига ҳаракатни, янги билан эски орасидаги тўқнашишларни акс эттириши зарур.
Мавзунинг долзарблигини асослаш – бошқа иш. Тадқиқот шунда долзарб дейилади, агарда ушбу илмий йўналиш долзарб бўлса, ҳамда мавзу ҳам қуйидаги икки жиҳат бўйича: унинг ҳал қилиниши, биринчидан, амалиётнинг эҳтиёжига жавоб берса; иккинчидан, ҳозирги пайтда ушбу долзарб илмий масалани ҳал қилишнинг илмий воситаларига эга бўлмаса ҳам, фандаги бўшлиқни тўлдирса.
Тадқиқотнинг объекти ва предмети
Ишда тадқиқот объекти ва предметини тўғри аниқлаш муҳим аҳамиятга эга.
Тадқиқот объектини танлашда, қуйидаги саволга жавоб бериш керак: Нима қаралаяпти? Предмет эса, қараш жиҳатларини белгилайди, объектнинг қайси элементлари қаралаётганини кўрсатади, яъни мазкур тадқиқотда объектнинг қандай янги муносабатлари, хоссалари, функциялари қаралаётганини кўрсатади. Масалан, агар сизни ўқувчилар томонидан физик тушунчаларни ўзлаштириш муаммоси қизиқтирса, унда:
Тадқиқот объекти – физика ўқитиш жараёни.
Тадқиқот предмети – ўқувчиларда физик тушунчаларни шакллантириш методикаси.
75
Тадқиқотнинг объекти ва предметини аниқлашнинг бошқа варианти ҳам мавжуд бўлиб, у қуйидагича:
Тадқиқот объекти – ўқувчиларни ўқитиш жараёнида, уларда илмий тушунчаларни шакллантириш.
Тадқиқот предмети – ўқувчиларда илмий тушунчаларни шакллантиришда машқлар тизимининг роли.
Do'stlaringiz bilan baham: |