Олий ва ўрта махсус таълим



Download 385,83 Kb.
bet3/9
Sana23.02.2022
Hajmi385,83 Kb.
#178292
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
73-17 (1) 020321234703

Тайёр махсулот тафсифи.


Кислород(О) Атом рақами 8Кўриниширангсиз, ҳидсиз газАтом массаси(моляр массаси)15.9994 м. а. б. (г/мол)Ионлашиш энергияси(биринчи электрон)1313.1(13.61) кЖ/мол (эВ)Электрон конфигурацияси[Ҳе] 2с2 2п4 Кимёвий хоссалари Ковалентлик радиуси73 пм Ион радиуси132 (-2э) пм Электрманфийлик(полинг бўйича)3.44 Электрод потенсиали0 Оксидланиш даражаси-2, -1, +2, +1, -½ Термодинамик хоссалари Зичлик(-183 °C да)1.149 г/см³ Солиштирма иссиқлик сиғими0.916 (О-О) Ж/(К·мол) Иссиқлик ўтказувчанлик0.027 Вт/(м·К) Эриш ҳарорати54.8 К Эриш иссиқлигин/а кЖ/мол Қайнаш ҳарорати90.19 К Қайнаш иссиқлигин/а кЖ/мол Моляр ҳажм14.0 см³/мол Кристалл панжараси Панжара тузилишикубик Панжара даври6.830 Å Панжара/атом нисбатин/а Дебе ҳароратин/а К
Кислород (лот. Охйгениум, юн. охйс — нордон ва геннао — туғмоқ), О
— Менделеев даврий системасининг ВИ гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 8, атом массаси 15,9994. Илк бор швед кимёгари Кислород Шееле (1771) селитра (КНО3, НаНО3)ҲҲ, марганец қўш оксид (МпО2)ни ва инглиз кимёгари Кислород Пристли (1774) симоб оксид (ҲгО)ҲҲ, сурик (Р^О^ни қиздириш натижасида бир-биридан мустақил ҳолда ажратиб олишган. 1775 йилда Кислород Лавуазе ҳаво азот ва кислороддан иборат эканлигини аниқлади. Кислоталар таркибида Кислород борлигидан Лавуазе уни охйген, яъни "кислота ҳосил қилувчи" деб атади. Кислород табиатда энг кўп тарқалган элемент. Массаси жиҳатидан Ер пўстининг 47% ини, сувнинг 85,82% ни, атмосфера ҳавосининг 23,10% ини (ҳажм жиҳатдан 20,95% ни) ташкил қилади. Кислород жуда кўп (1400 тача) минерал ҳосил қилади. Тирик организмларда 70% атрофида Кислород бор; у кўпгина органиқ (оқсиллар, ёғлар, углеводлар) ва анорганиқ бирикмалар таркибига киради. Физиологик жараёнларда, айниқса, нафас олишда жуда муҳим рол ўйнайди. Одам организми тинч турганда суткасига 300 л, жисмоний иш қилганда 10—15 марта кўп Кислород сарф қилади. Сарфланган Кислород миқдорини яшил ўсимликлар тиклаб туради (қаранг Фотосинтез). Кислород ёниш; ачиш; чириш жараёнларида иштирок этади; мас, ёқилғиларнинг ёниши учун бутун дунёда ҳар йили 9-10 т Кислород сарф бўлади.
Кислороднинг 3 барқарор изотопи бор: |6О(99,759%), |7О(0,037%),
|8О(0,204%). Кислород атомининг электрон кавати 2 ички ва 6 ташки
электрондан иборат бўлиб, 2с22п4 кўринишида ифодаланади. Кислород атомининг ташки қавати тўлиқ бўлмагани учун кимёвий бирикмаларда Кислород атоми бошқа атомлардан электронлар қабул қилиб, манфий зарядли бўлиб қолади. Кислороднинг электрон йўқотадиган бирикмалари жуда кам.
Кислород молекуласи 2 атом О2 дан иборат; ҳавога ёки Кислороднинг ўзига электр учқунлари таъсир эттирилганда молекуласи 3 атом Кислород дан иборат озон (О3) ҳосил бўлади. Кислород иони О2" нинг радиуси (қавсларда координацией сонлар келтирилган) 0,121 нм(2), 0,124 нм(4), 0,126 нм(6) ва 0,128 нм(8). Кислород молекуласи 1500° да тўлиқ диссоциацияланади.
Физик ҳоссалари. Кислород рангсиз, ҳидсиз ва таъмсиз газ: — 182,9° да зичлиги 1,14 г/см³ бўлган ҳаворанг суюқликка айланади, — 218,7° температурада эса қотиб, кўк кристалл ҳосил қилади. Кристалл ҳолдаги Кислород бир нечта модификацияга (а, фС, у — шакл ўзгаришига) эга. Газ ҳолатидаги Кислороднинг зичлиги (0° ва нормал босимда) 1,42897 г/л.
Кислород 1 м³ сувда (20° ва 1атм.да) 0,031 м\ 0° да эса 0,049 м³, этанолда
0,2201 м³, ацетонда 0,2313 м³ эрийди.
Кимёвий қоссалари. Кислород энг фаол (фтордан кейин) металлмас элемент, енгил инерт газлардан бошқа ҳамма элементлар билан кимёвий бирикмалар ҳосил қилади. Кўп элементлар билан бевосита реаксияга киришади; оғир инерт газлар, галогенлар, олтин ва платина бундан мустасно. Кислород бошқа моддалар билан реаксияга киришганда — оксидланиш реаксияларида иссиқлик ажралади (экзотермик реаксия). Одатдаги температурада Кислород водород билан ниҳоятда секин реаксияга киришади, 550° да эса реаксия портлаш билан давом этади: 2Н2+О2=2Н2О. Олтингугурт, углерод, азот, фосфор билан нормал шароитда жуда секин реаксияга киришади. температура оширилганда реаксия тезлашади, элемент қизигач, ёна бошлайди. Кислороднинг азот билан реаксияси эндотермик (иссиқлик ютилиши билан борадиган) реаксия бўлиб, фақат 1200° да амалга ошади. Кислород деярли ҳамма металларни, айниқса, ишқорий ва ишқорий-ер металларини осон оксидлайди. Кислороднинг моддалар билан реаксияга киришишида сув муҳим рол ўйнайди. Маc, калий ўта фаол металл бўлишига қарамай, сувсиз шароитда (қуруқ) Кислород билан реаксияга киришмайди, лекин озгина сув буғлари таъсирида одатдаги температурада калий
Кислородда ёна бошлайди. Кислород металларни оксидлаб, коррозияга сабаб бўлади. Баъзи металл оксидлари Кислород билан бирикиб, пероксид бирикмаларни беради. Катализатор иштирокида аммиакнинг Кислород билан оксидланишидан азот (П)-оксид (НО2) ҳосил бўлади (нитрат кислота ишлаб чиқаришда шу жараёндан фойдаланилади). Муҳим иссиқлик манбаи — углеводородлар (табиий газ, бензин, керосин) нинг Кислородда ёниши саноат ва турмушда катта аҳамиятга эга. Ҳужайраларда озиқ моддаларнинг Кислород билан оксидланиши тирик организмлар учун энергия манбаидир.
Кислород олишда: кимёвий, электролиз ва физик (ҳавони парчалаш) усулларидан фойдаланилади. Кимёвий усул анча илгари кашф қилинган. Бунда Бертоле тўзи (КСГО3) қиздирилганда парчаланиб, тоза кислород О2 (1 кг тўздан 0,27 м³) ажралиб чиқади. Бу усулда олинган Кислороднинг таннархи қиммат ва кам самарали бўлгани учун фақат лаб. да қўлланилади. Электролиз усулида сувдан ўзгармас электр токи ўтказилади. Электр ўтказувчанликни ошириш учун сувга ўювчи натрий (НаОҲ) эритмаси қўшилади. Бунда сув кислород ва водородга парчаланади. Физикавий усул. Кислород ҳозирги вақтда, асосан, ҳавони парчалаш йўли билан олинади. Газсимон ҳавони парчалаш жуда қийин, шунинг учун уни ўта совитиб (— 180°) суюлтириш, сўнгра таркибий қисмларга ажратиш керак. Дастлаб азот, кейин Кислород буғланиб чиқади. Ҳавони мембрана — тўсиқдан саралабўтказиш (диффузия) усули билан ҳам лаб.да Кислород олиш мумкин. Саноатда технологик (92—98% О2), техник (1-нав 99,7% О2, 2-нав 99,5% О2 ва 3-нав 99,2% О,) ва суюқ (99,7% О2) Кислород ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари, даво муолажалари учун (тиббий Кислород 99,5% О,) махсус Кислород ишлаб чиқарилади. Газсимон Кислород пўлат баллон ва рессиверларда 150 ёки 420 атм. босим остида, суюқ Кислород металлдан ясалган Дюар идишлари ёки махсус систерна-танкларда ташилади ва сақланади.
Металлургияда (қаранг Конвертер, Кислород билан кесиш ва б.) ва металларни газ алангаси билан ишлаш жараёнида пайвандлаш, сирт (юза)ни тоблаш, шунингдек, авиация, сув ости кемаларида техник Кислород ишлатилади. Технологик Кислород эса кимё саноатида сунъий суюқ ёқилғи, сурков мойлари, нитрат ва сулфат кислота, метанол, аммиак ва аммиакли ўғитлар, металл пероксидлари олишда қўлланилади. Суюқ Кислород портлатиш ишларида, реактив двигателларда ва совитувчи восита сифатида
лаб.ларда ишлатилади. Соф Кислород катта баландликларда, космик парвоз пайтида, сув остида нафас олиш учун ва тиббиётда даволаш мақсадида (қаранг Кислород билан даволаш) қўланилади. Ўрмонларни кесишни тўхтатайлик,яшил зонани кўпайтирайлик. Кислрод таъминотини оширган бўламиз шунда.

  1. Download 385,83 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish