Ҳаво — газлар, асосан, Ер атмосферасини ташкил этувчи азот ва кислороднингтабиий аралашмаси. Ҳаво ва сув таъсирида Ер сиртида муҳим геологик жараёнлар содир бўлади, об-ҳаво ва иқлим шаклланади. Ҳаво деярли барча тирик организмларнинг яшаши учун зарур кислород манбаидир. Ёқилғининг ҳавода ёнишидан одамлар ўз турмуш ва ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур иссиқлик олишда қадимдан фойдаланиб келишади. Утмишда олимлар ҳавони мавжудликнинг асосини ташкил этувчи элементлардан бири деб ҳисоблашган. Ҳавони мустақил модда деган тушунча 18-аср охиригача давом этиб келди. 1775—77 йил франсуз кимёгари А.Лавуазе Ҳаво таркибида азот ва кислород, 1894 йил инглиз олими У.Рамзай ва Ж.Релей аргон борлигини исботлади. Шундан кейин ҳаво таркибида бошқа инерт газлар ҳам мавжудлиги аниқданди.
Сўнгги 100 йилда атмосфера ҳавоси таркибида СО, миқдори 10% га ортди. Унинг асосий қисми (360 млрд. т) ёқилғи ёқиш натижасида пайдо бўлди. Агар ёқилғи ёқиш суръатлари шу зайлда давом эца, яқин 50— 60 йилда атмосферадаги С02миқдори 2 баравар ортади ва об-ҳавонинг кескин ўзгаришига сабаб бўлиб, салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Суюқ ҳаво зичлиги 960 кг/м’ (— 192° температура ва нормал босимда) бўлган зангори рангли суюқчик. Унинг таркиби турғун эмас, чунки кислороднинг буғланиш температураси (—183°) азотнинг буғланиш температураси (—196°) дан юқори бўлганидан, суюқ ҳавода кислород атмосфера ҳавосига қараганда бирмунча кўп. Суюқ ҳаво таркибида тахминан 54% кислород, 44% азот ва 2% инерт газлар бўлади. Суюқ ҳаво сақланганда азот буғланади ва натижада кислороднинг нисбий миқдори янада кўпайиб қолади. Суюқ ҳавонинг фраксияли буғланишидан соф азот, кис-лород, аргон ва бошқа инерт газлар олишда фойдаланилади. Суюқ ҳаво пўлат баллонларда 150 атм босимда сақланади, баллон қора рангга бўялиб, устига "Сиқилган ҳаво" деб ёзиб қўйилади.
Сунъий ҳаво (аниқроғи нафас олишга яроқли газлар аралашмаси — сунъий атмосфера) дастлаб тиббиётда кислород танқислиги касаллиги билан оғриган беморларни даволашда ишлатилган (40—60% кисло-роднинг оддий ҳаво билан аралашмаси ёки 95% кислорд билан 5% СО, аралашмаси). Бундай сунъий газ аралашмасидан авиацияда, кончиликқутқарув ишларида ва
бошқаларда фойдаланилади. Сунъий ҳаво ғаввослик ишларида ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳаво. турли жараёнларда, чунончи ёқилғини ёндиришда, рудалардан металларни эри-тиб олишда (домна ва мартен печларида), кўпгина кимёвий бирикмаларни олишда кимёвий агент сифатида ишлатилади. Ҳаво кислород, азот, инерт газлар олишда муҳим саноат хом ашёсидир. Ҳаво нинг физик хос-саларидан иссиқдик ва товуш ўтказмайдиган материаллар, электр изоляция қурилмаларида, эластиклик хоссасидан пневматик шиналарда фойдаланилади. Сиқилган ҳаво механик ишларни бажаришда (пневматик машиналар, пуркаш ва тўзитиш қурилмалари, перфораторлар ва ҳ.к.) қўлланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |