«Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти. Асосий қоидалар» 1-иловага мувофиқ



Download 102,32 Kb.
bet1/24
Sana20.04.2022
Hajmi102,32 Kb.
#564804
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
343 16.08.2001 Eski kuchini yo\'qotgan
Otchet UZASBO 01, shop Контракт 9295814, tmpBC45-конвертирован, 554, sss, 554, Жажда жизни (фильм, 1956), The 100 Best Screenwriters of All Time, Mores & Continueds - WriterDuet Knowledgebase, matn turlari, po\'-8-A, Taqdimot, Biokimyo 10 Sobirova M, Biokimyo 13 Sobirova M


[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.60.00 Давлат таълим стандартлари. Таълим дастурлари. Таълим жараёни;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 Олий таълим (бакалавриат ва магистратура)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 августдаги 511-сонли ««Эл-юрт умиди» жамғармаси фаолиятига ҳамда таълимга оид қонунчилик такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини бажариш юзасидан ва олий маълумотли юқори малакали кадрлар тайёрлаш, таълимнинг узлуксизлиги ва давомийлигини таъминлаш, жаҳон таълим тизимига қўшилиш, шунингдек олий таълимнинг ўқув-методик ва норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
«Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти. Асосий қоидалар» 1-иловага мувофиқ;
«Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти. Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 августдаги 476-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.08.2020 й., 09/20/476/1165-сон)
таълим соҳаларининг давлат таълим стандартларини, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари учун малака талабларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, таянч (етакчи) олий таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланадиган ўқув режалари ва фанлар дастурларини келишиш, улар асосида дарсликлар ва ўқув қўлланмаларининг янги авлодини яратишни ташкил қилиш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 августдаги 476-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.08.2020 й., 09/20/476/1165-сон)
олий таълим тизими учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шу жумладан «Олий таълим тўғрисидаги низом» ва «Олий таълим муассасасининг васийлик кенгаши тўғрисидаги низом»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига зарурият бўлганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти. Асосий қоидалари»га зарурият бўлганда Республика олий таълим кенгаши билан келишган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда тасдиқлаш;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 августдаги 476-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.08.2020 й., 09/20/476/1165-сон)
олий ва ўрта махсус таълим, касб-ҳунар таълими кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни мувофиқлаштириш юклансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури вазифаларини амалга оширишда тўпланган тажрибани ҳамда олий таълимни ривожлантиришнинг жаҳон тенденциясини ҳисобга олган ҳолда бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва фанлар дастурларининг янги авлодини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, «Ўқитувчи», «Ўзбекистон», «Ибн Сино» нашриётлари, «Шарқ» акциядорлик компанияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомалари бўйича таълим соҳаларининг давлат таълим стандартлари, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари учун малака талаблари, ўқув режалари ва фанлар дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари ўз вақтида нашр этилишини таъминласинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 январдаги 3-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 21-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тақдим этилган сметаси бўйича давлат таълим стандартлари, фанларнинг ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари тайёрлаш ва нашр этишга зарур молиявий маблағларни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги муассасаларининг 2001 йилга тасдиқланган харажатлари сметаси доирасида ажратсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда олий таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг янги Классификаторга мувофиқ давлат органлари, муассасалар ва ташкилотларнинг бакалаврлар ва магистрлар билан тўлдириладиган лавозимлари рўйхатини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2001/2002 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида» 2001 йил 12 июндаги 250-сон қарорининг 9-бандини ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ёки олий таълим муассасалари томонидан тузилган битимларга мувофиқ олиб келинаётган ўқув-лаборатория ва илмий асбоб-ускуналар, ўқитишнинг техник воситалари, ўқув ва маълумотнома адабиётлар божхона тўловларидан озод қилинсин, божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ҳ.С. Кароматов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.

Download 102,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
zbekiston respublikasi
maxsus ta’lim
guruh talabasi
nomidagi toshkent
O’zbekiston respublikasi
o’rta maxsus
toshkent axborot
texnologiyalari universiteti
xorazmiy nomidagi
davlat pedagogika
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
Ўзбекистон республикаси
tashkil etish
vazirligi muhammad
haqida tushuncha
таълим вазирлиги
toshkent davlat
respublikasi axborot
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
O'zbekiston respublikasi
махсус таълим
vazirligi toshkent
fanidan tayyorlagan
bilan ishlash
saqlash vazirligi
Toshkent davlat
Ishdan maqsad
fanidan mustaqil
sog'liqni saqlash
uzbekistan coronavirus
respublikasi sog'liqni
coronavirus covid
covid vaccination
vazirligi koronavirus
koronavirus covid
qarshi emlanganlik
risida sertifikat
vaccination certificate
sertifikat ministry
haqida umumiy
o’rta ta’lim
matematika fakulteti
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
ishlab chiqarish
moliya instituti
fanining predmeti