namespace ConsoleApplication1 { class Monster : ICloneable { public Monster( int health, int ammo, string name ) { this.health = health; this.ammo = ammo; this.name = name; } public Monster ShallowClone() // юзаки нусха { return (Monster)this.MemberwiseClone(); } public object Clone() // фойдаланувчи нусха { return new Monster(this.health, this.ammo, "Клон " + this.name); } virtual public void Passport() { Console.WriteLine( "Monster {0} \t health = {1} ammo = {2}", name, health, ammo ); } string name; int health, ammo; } class Class1 { static void Main() { Monster Вася = new Monster( 70, 80, "Вася" ); Monster X = Вася; Monster Y = Вася.ShallowClone(); Monster Z = (Monster)Вася.Clone(); ... } } } Бу дастурда Х объект Вася объекти мурожаат қилаётган хотира қисмига мурожаат қилади. Демак, Агар биз бу объектнинг бирортасига ўзгаришлар киритсак, у холда бу ўзгаришлар иккинчисида ҳам акс этади. Клонлагш ёрдамида яратилган X va Z объектлар майдон қийматларининг ҳусусий нусхаларига эга бўлади хамда бошланғич объектга боғлиқ бўлмайди.
Объект элементларининг ҳаммасини кўриб чиқиш учун foreach оператори энг қулай восита бўлиб хизмат қилади. Массивлар ва .NET кутубхонасининг барча стандарт коллекциялари уларда IEnumerable хамда IEnumerator интерфейслари амалша оширилгани сабаб, бундай кўриб чиқишга имкон беради. Фойдаланувчи маълумотларининг типларига нисбатан foreach операторини қўллаш учун уларда бу интерфейсларни амалга ошириш талаб қилинади.
IEnumerable интерфейси (саналадиган) объект элементларини кўриб чиқишда фойдаланиш мумкин бўлган IEnumerator типидаги(сановчи) объектни қайтарадиган ягона методни аниқлайди.
IEnumerator интерфейс учта элементни тавсифлаб беради.:
Объектнинг жорий элементини қайтарувчи Current ҳусусияти;
Бу методларни foreach цикли объектни ташкил этувчи элементларнинг ҳаммасини кўриб чиқиш учун фойдаланади.
Шундай қилиб, агар класс элемеентларини кўриб чиқиш учун foreach Дан фойдаланишга тўғри келса, у хтолда тўртта методни амалга ошириш лозим бўлади: GetEnumerator, Current, MoveNext хамда Reset. Бу иш унчалик ҳам қизиқ эмас ва уни кўп марта бажаришга тўғри келади. Шунинг учун 2.0 версиядан бошлаб объект элементларини кўриб чиқиш жараёнини енгиллаштирувич воситалар –итераторлар киритилган.
Итераторлар объект элементларини кўриб чиқиш кетма-кетлигини белгилаб берувчи код блогидан иборат. Foreach циклиниг хар бир ўтишида итераторнинг битта қадами бажарилади ва бу қадам навбатдаги қийматни бериш билан тугатилади. Қийматларни бериш yield хизматчи сўзи ёрдамида амалга оишрилади.
Намуна тариқасида итератор яратишни кўрайлик. (9.5-листинг) Фараз қилайлик, Monster типидаги жанговар гурухнинрг ўз ичига олган объектни яартиш талаб қилинган бўлсин.
using System; using System.Collections; namespace ConsoleApplication1 { class Monster { ... } class Daemon { ... } class Stado : IEnumerable // 1 { private Monster[] mas; private int n;
public Stado() { mas = new Monster[10]; n = 0; }
public IEnumerator GetEnumerator() { for ( int i = 0; i < n; ++i ) yield return mas[i]; // 2 }
public void Add( Monster m ) { if ( n >= 10 ) return; mas[n] = m; ++n; } }
class Class1 { static void Main() { Stado s = new Stado(); s.Add( new Monster() ); s.Add( new Monster("Вася") ); s.Add( new Daemon() ); foreach ( Monster m in s ) m.Passport(); } } } 2.0 версияда ҳамма элементларни кўриб чиқишни қўллаб – қувватлаш учун бажариш керак бўлган амал – бор-қўғи класс IEnumerable (оператор 1) интерфейсни амалга ошираётганлигини кўрсатиш хамда итераторни (2 оператор) тавсифлаш керак холос. Унга IEnumerator интерфейснинг MoveNext хамда Current методлари орқали йўл очиш мумкин.
Итераторлардан фойдаланишнинг афзаллиги шундаки, унда битта класснинг ўзи учун элементларни кўриб чиқишнинг турли тартибларини кўрсатиш мумкин. 9.6- листингда Stado классининг элементларини кўриб чиқишнинг икки ҳил тартиби ташкил қилинган: тескари тартиб ҳамда Monster классининг нусхаси бўлган объектларни тартиблаш. 15.6-листинг using System; using System.Collections; using MonsterLib; namespace ConsoleApplication1 { class Monster { ... } class Daemon { ... } class Stado : IEnumerable { private Monster[] mas; private int n; public Stado() { mas = new Monster[10]; n = 0; } public IEnumerator GetEnumerator() { for ( int i = 0; i < n; ++i ) yield return mas[i]; } public IEnumerable Backwards() //тескари тартибда { for ( int i = n - 1; i >= 0; --i ) yield return mas[i]; } public IEnumerable MonstersOnly() // фақат монстрлар { for ( int i = 0; i < n; ++i ) if ( mas[i].GetType().Name == "Monster" ) yield return mas[i]; } public void Add( Monster m ) { if ( n >= 10 ) return; mas[n] = m; ++n; } } class Class1 { static void Main() { Stado s = new Stado(); s.Add( new Monster() ); s.Add( new Monster("Вася") ); s.Add( new Daemon() ); foreach ( Monster i in s ) i.Passport(); foreach ( Monster i in s.Backwards() ) i.Passport(); foreach ( Monster i in s.MonstersOnly() ) i.Passport(); } } } Энди итераторларни чуқурроқ кўриб чиқайлик. Итератор блоги синтактик жиҳатдан блок кўринишида бўлади ва агар қайтариладигон мос қийматлар Ienumerable ёки IEnumerator типида бўлган метод жисмида, амалларда ёки get ҳусусиятининг қисмида учрайди.
Итератои жисмида қуйидаги икки конструктор учраши мумкин:
yield break итерациянинг тугаганлиги ҳақида сигнал беради.
Хизматчи yield сўзи фақат мана шу конструкциялар учунгина махсус аҳамиятга эга бўлади.
Блокнинг коди оддий блоклар каби бажарилмайди.Компилятор хизматчи санагич-объектни шакллантиради ва у MoveNext методга мурожаат қилинганда ишга тушиб, yield хизматчи сўзи ёрдамида навбатдаги итерация қийматини қайтаради. Санагич-объектнинг MoveNext методи кейинги гал ишга тушганда итератор блоги ўз ишини аввалги бажарилишда тўхтаган еридан бошлаб давом эттиради.