Алмаштириш хэш-функция ёки жойлаштириш функцияси ёрдамида амалга оширилади. Бу функция калитларни қандайдир ички кўринишда ифодалйди. Агар хеш-функция массив индексларининг мумкин бўлган калитлар тўпламини текис тақсимласа, у холда элементларни излаш худди массивлардаги каби тез бажарилади.
Хэш-функцияларнинг маъноси шуки, янада кенгроқ калитлар тўпламини акс эттириш учун янада торроқ индекслар тўпламидан фойдаланади. Бу холда каллизия деб аталадигоан ходиса рўй берадики, унда хеш-функция иккита хар хил элементлар учун битта хэш-код шакллантиради. Хэш-жадваллар турли хилдаги қўлланишларида коллизияларга қарши курашнинг турли стратегиялари кўлланилади.
Граф — бу турли тугун нуқталарни бирлаштирувич қирралар ва учлар тўпламидир. Масалан, автомобил йўлларини графлар орқали тасвирлаш мумкин. Кўплаб амалий масалаларни графлар терминлари ёрдамида ифодалаш мумкин. Шунинг учун хам бундай масалаларга дастурлаш ишлаб чиқишда графларни алоҳида маълумот сруктураси тарзида қабул қилиш мумкин.
Тўплам — бу маълумотларнинг тартибланмаган тўпламидан иборат. Тўпламлар учун элементни тўпламга тегишли эканлиги, тўпламга киритиш ва чиқариш амаллари, шунингдек бирлаштириш, кесишмаларинри аниқлаш хамда айириш амаллари назарда тутилган.
Маълумотларнинг юқорида тавсифланган структуралари абстракт деб аталади, чунки уларда бажариш мумкин бўлган амаллар аниқланмаган. ными, поскольку в них не задается реализация допустимых операций.
Кўплаб замонавий объектга асосланган дастурлаш тилларининг кутубхоналарида абстракт структурали маълумотлар устида амаллар бажаришга мўлжалланган стандарт класслар қабул қилинган. Бундай классларни коллекция ёки контейнер лар деб аташ қабул қилинган. Коллекцияларнинг ҳар бир типи учун уларнинг элементлари билан ишлаш учун маълумотларнинг конкрет бир типига боғлиқ бўлмайдиган методлар аниқланган. Шунинг учун битта турлаги коллекциядан турли типдаги маълумотларни сақлашда фойдаланиш мумкин. Коллекциялардан фойдаланиш уларни ишлаб чиқиш муддатларини қисқартиришга имкон беради хамда уларнинг ишончлилигини оширади. Стандарт коллекцияларнинг имкониятларини ўрганиш хамда улардан самарали фойдаланиш самарали ва профессионал дастурларни ишлаб чиқишнинг зарурий шарти ҳисобланади.
Диққат! Коллекцияларнинг ҳар бир тури маълумотлар устида бажариши мумкин бўлган ҳусусий амаллар жамланмасига эга бўлиб, бу амалларнинг бажарилиш тезлиги турлича бўлиши мумкин. Коллекция кўринишини танлаш дастурда маълумотлар устида қандай амаллар бажариш хамда тезликка қўйилган талабларга боғлиқ бўлади. Масалан, кетма-кетлик ўртасидаги элементларни ўчириш, излаш, орасида қўйиш каби амаллар тез-тез учраб тургани учун рўйхатлардан фойдаланиш тавсия этилади, маълумотларни кетма-кетлик охирига қўйиш керак бўлганда эса – навбатдан ойдаланиш қулай. .NET кутубхонасида илгари санаб ўтилган абстракт маълумотларнинг кўпчилиги устида амаллар бажаришга мўлжалланган стандарт класслар аниқланган. Бу синфлар тавсифланган асосий номлар фазоси бу— System.Collections, System.Collections.Specialized хамда System.Collections.Generic лар (2.0-версиядан бошлаб) ҳисобланади.