Кетмаслигингга зорлигим
Қолмоғингга эмас муносиб
тарзидаги изҳорлари сабабини англаш ва шарҳлаш учун кўнгил ҳолати
нозиклигини илғайдиган тийрак назар зарур бўлади. “Ўзни сендан
олгандим тилаб, Энди ўзни кимдан кутарман?” мисралари замиридаги
бадиий ва ҳаётий маънони изоҳлашга уриниш сезимларни
теранлаштиради. Шеърдаги “Муҳаббат – армонли тенгсизлик” ҳукм-
мисрасини, “Мен сени йўқларман, борларман” сатри маъносини, “Хавфсиз
кўнгил бадбахт ва бўм-бўш?” таъкидини англаш кишига эстетик лаззат
берибгина қолмай, унда эзгу шахслик сифатларини қарор топдиришга
ҳам хизмат қилади.
Фахриёрнинг “Бир кеча...” деб бошланадиган шеърида ҳижрон азобида
ўртанаётган ошиқ ҳолати жуда нозик ва замзамали акс эттирилади.
Ўқирманни шеър бошидаги “Бир кеча минг кеча бўлган бу кеча” мисрасида
аллитерация фақат товушларга эмас, балки сўзларнинг маъносига ҳам
кўчиб, тасвир инжалиги ва маъно серқатламлигини юзага келтирган.
Аслида, ҳижроннинг азобли ва узоқ туни ифоданинг ўзгачалиги туфайли
ўта енгил оҳанг билан берилган. Шеърдаги ташқи “беозор” оҳанг туфайли
туғилган кайфият оғушидаги шеърхон шоирнинг: “Юрак – қаршилиги
бўлмаган узв” тарзидаги хулосасига беихтиёр қўшилади. Негаки, одамга
дахлдор неки яхши-ёмон нарса бор ҳаммаси юракка кириб келаверади.
Юрак уларнинг биронтасига ҳам эшигини ёпиб ололмайди. Унинг
муҳаббатга ҳам, нафратга ҳам, азобу қувончга ҳам қаршилик
73
қилолмайдиган муча экани ҳақидаги ҳаққоний ва дардчил таъкиднинг ғоят
мулойим оҳангда берилиши ўқувчи шуурига кучли таъсир кўрсатади.
Шеърдаги: “Дил оғриб соғинар, соғиниб оғрир” мисрасини сабаб ва
оқибат муносабати нуқтаи назаридан изоҳлаш кишини ўзига хос поэтик
кашфиётга ундайди. Одам ўйлаб қолади: дил оғриқдан соғинадими ёки
соғинчдан оғрийдими? Шунингдек, “Тушларим сўллими, ўнгим ўнглими?”
саволидаги сўзларнинг кўпқатламлиги ҳамда маъно ўйини тагига етишга
уриниш киши фикрини чархлаганидек, сезимларини нозиклаштиради.
Эркакларнинг туши тескарисидан келади деган қараш бор. Лекин ошиқнинг
тушигина эмас, ўнги ҳам тескарисидан келмасмикин, ишқилиб? Ўнгнинг
ўнг эмаслиги шеърхонни ҳам хавотирга солиб, уни шоирга туйғудош
қилади. Шу боис шоирнинг: “Ўнглар азобидан тушга қочаман” шаклидаги
иқрорини бемалол ўқирманники ҳам дейиш мумкин.
Фахриёрнинг кўпчилик шеърлари мусиқий оҳангдорликка қурилган
эмас. Долғали руҳий ҳолатлар мусиқага солинмаган бу шеърлар қулоққа
мўлжаллаб битилмаган. Улар ўқирманнинг шеърни ёлғизликда кўз билан,
ундан ҳам кўра, кўнгил билан ўқиб, теран идрок этиб, унда ифода этилган
руҳий ҳолатнинг ички мусиқасини топиб олишини кўзда тутиб яратилган.
Айни вақтда шоирнинг қофиясиз шеърларида ҳам умумий ички оҳанг,
яширин гармония борлиги уларнинг ўзгачалигини таъминлайди.
Фахриёр шеърларининг вазни ҳам турлича. Унинг баъзи шеърлари
мутлақо қофиясиз бўлса, бошқасининг бир мисраси ўн, иккинчи қатори уч
бўғинли ҳам бўлаверади. Лекин ўша битиклардаги ички бир мунг, ҳазинлик,
дард барча шеърларни худди бир устун сингари бошдан охиригача тутиб
туради. Мавзунлик бахш этади. Фахриёрда худди қадим ғазаллар сингари
ҳар байти ўзгача маъно ташийдиган, яъни якпора бўлмаган шеърлар ҳам
бор. Лекин тасвирдаги мозаика туйғулар ифодасидан келиб чиқадиган
умумий маъно салмоғининг залворини оширишга хизмат қилади:
“Бутламоқ” калимаси бутга айланар,
сиғиниб ўтирар кечаю кундуз
унга бир этак бола
қорин сиғинчини эсдан чиқариб.
Эҳтиёж маъбудага айланар секин,
Оммалашиб борар халқнинг ичида,
Эҳтиёжга бўйинсиниб яшар раият...
Чуқур ўйланмасдан ўйнаб айтилгандай, бир-бирига боғланмагандай
туюлгучи бу пардозсиз ифодалар замиридаги ҳаётий-эстетик маънони
туйиш киши этини жунжиктириб юборади. Уларда нафснинг истакларини
бутламоқ илинжидан бут (санам), ҳеч туганмас эҳтиёждан эса маъбуда
(илоҳа) ясаб олган инсонларнинг ички руҳий фожиаси бутун даҳшати билан
акс этган. Бу ҳолатга замоний аниқлик, маконий мансублик, яъни хронотоп
талаби билан ёндашиш самара бермайди. Иллатларнинг илдизи чуқур,
уларнинг тарқалиш жуғрофияси чегарасиз, у кўнгил мамлакатини босиб
олган. Шеърда ташқи жозибанинг кўзга ташланмаслиги, мазмуннинг ўзгача
74
йўсинда ифода этилгани унинг ҳиссий қудратини оширган.
Фахриёрнинг
битикларини
туйиш
ва
таъсирланиш,
модерн
адабиётининг барча яхши намуналарида бўлгани каби, ўқиб бўлинганидан
кейин бошланади. Ундаги яширин маъноларни ҳар ким ўз ҳолига яраша
аниқлайди, чоғи келар даражада англайди, тафаккур ва кўнгли имкон берган
миқёсда таъсирланади. Айрим шеърларнинг силлиқ эмаслиги, унда на
қофия, на вазн, на банд мавжудлиги бир суҳбатида Фахриёрнинг ўзи
айтганидай: “ Шеърнинг фақат қоғозда мавжудлиги, овоз чиқариб
Do'stlaringiz bilan baham: |