77
ўзини тўлиқ қириб битириш имконияти пайдо бўлганини англатувчи
тушунча ўлароқ қарор топди
20
. Бошқача айтганда, инсоният юзма-юз турган
фожиаларни бутун кўлами билан чуқур англаган ва деярли “қиёмат
арафасида яшаётган” ижодкорларнинг бу фожиалар ҳамда уларнинг
яратувчиларига муносабатини, кўнглидаги чексиз ҳадик-хавотирли
кечинмаларини тўла ва хоҳлагандай ифодалаш йўсинлари жамини
англатувчи фалсафий-эстетик йўналишдир. Постмодернизм бугунги
ижодкор дарди ва изтиробларининг кўнгил, тафаккур, қоғоз, бино, кино ва
саҳнада глобаллашган цивилизацияга уйғун ҳолдаги ифодасидир.
Барча йўналишларда ҳам постмодернизм алоҳида бир инсон ва унинг
ҳуқуқларини давлат ҳамда миллат манфаатларидан юқори қўяди, фан,
техника, саноат ва демократияга интилишни устувор билади. У пайдо
бўлганидан буён инсоният катта қисмининг нафақат бадиий-эстетик, балки
ахлоқий ўрнакларига ҳам сезиларли таъсир кўрсатди. Агар олдинлари
одамдаги тиришқоқлик, интизом, жиддийлик, аниқлик, ишчанлик сингари
инсон ҳаётини таъминлаш, эҳтиёжини қондириш ва ижтимоий мавқеини
кўтаришга қўл келадиган сифатлар улуғланган бўлса, эндиликда ундаги
тасаввур кучи, ижодкорлик, ҳиссиётчанлик, мослашувчанлик каби
хислатлар маъқул кўрилмоқда. Яъниким, санъат, адабиёт мавжуд воқеликка
қарши исён қилароқ унга таъсир ўтказмоқда.
Постмодерн санъат ўзидан олдинги бошқа йўналишлардан бадиий
яратиқдан кўра унинг яратилиш кечимига; муаллифга қараганда ўқирманлар
оммасига; вербал (оғзаки)ликка нисбатан визуалликка кўпроқ эътибор
қаратиши билан ажралиб туради. Постмодерн санъат асарлари дунёнинг
бетартиб (хаос)лиги, бошбошдоқлиги, ўткинчи ва англамсизлигидан иборат
постмодерн манзарасини бериш учун кўпроқ тасаввур, туш, онгсизлик
сингари ҳолатларни ўз тасвир объекти ва воситасига айлантиради.
Постмодернизм бир вақтнинг ўзида ҳам модернизмнинг мантиқий давоми,
ҳам унинг тугатувчиси бўлган амбивалент (икки вазифали) ҳодисадир. Агар
модернизм учун мавжуд эстетик қолипларга бўйсунмаслик, санъаткорнинг
ўз-ўзини ифодалаш эрки ва ижодий бетакрорлик идеал саналган бўлса,
постмодернизм дунёни эгаллаб олган техник аурада тартиб ва бетакрорлик
йўқлигидан келиб чиқиб, индивидуал ижодий эркинлик ўрнига ўзгаларнинг
бадиий яратиқларини жузъий ўзгартишлар, ўйин ва эстетик найранг
воситасида бадиий ўзлаштиришни муҳим ҳисоблайди. Постмодернизмда
санъат билан борлиқ, шунингдек, санъатнинг ички турлари ўртасидаги
одатий фарқлар ювилиб, чегарасизлик ва қоришиқлик универсал тус олади.
Унда эстетик интерпретация бадиий инновацияни сиқиб чиқариб, ўтмишда
машҳур бўлган асарларга тақлид, уларни муайян ўзгаришлар билан янгича
тақдим ва талқин этиш кучаяди. Модерн санъатдаги адоқсиз исён ўрнини
постмодерн мослашувчилик ва келишувчанлик – конформизм эгаллайди.
Агар модернизмда бевосита ҳаётнинг ўзига таяниб, мавжуд адабий
анъаналар инкор қилинган бўлса, постмодернизмда ҳаётнинг ўзи бўлакларга
Do'stlaringiz bilan baham: