Фаннинг мақсад ва вазифалари
Тингловчиларни тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида, жаҳон амалиётида биринчилар қаторида янги модул «Кимё ва кимёвий технологияда тизимли таҳлил асослари киритилмоқда. Фаннинг асосий мақсади тингловчиларни тизимли таҳлил, математик моделлаш, компьютер услублари ва ечим топиш билан таништириш ҳамда бу борада уларга оддий усуллардан мураккаб тадқиқот услубларига ўтишни босқичма-босқич англатиш, бунда кўп босқичли тизимли таҳлил, тизим ва жараёнларни математик - компьютер моделлаштириш услубларидан фойдаланган ҳолда оптимал қарор қабул қилишни ўргатишдан иборат.
Замонавий ҳисоблаш техникаси, компьютер дастурларининг ривожланиши, амалий программалар пакетлари улардан иш жараёнида тўғри фойдаланиш учун тингловчилардан авваланбо обьъекни таҳлил қилиш, маълум даражада моделлаштириш ва оптимизациялаш соҳаси билимларига эга бўлишларини талаб этади. Янги компьютер дастурларини барпо этилиши, тизимларни кўп босқичли моделлаштириш услубларини ишлатилишига омил бўлади.
Ушбу модулни чуқур ўрганганишда тизимли таҳлил, компьютер моделларида ишлаш, жараёнларнинг адекват моделларини қидириш, оптимал ечим топиш тингловчининг билимларини, савиясини ва ижобий тажрибасини ошишига имконият беради.
Фан бўйича тингловчиларнинг билим, кўникма ва малакаларига
қўйиладиган талаблар
“Кимё ва кимёвий технологияда тизимли таҳлил асослари” (Биотехнология) модули ўзлаштириш жараёнида тингловчи:
Тадқиқот қиланаятган борлиқ, объект, тизим ва тизимдаги жараёнлар
борлиқни тадқиқот қилиш, тизим ва жараёнларни тизимли тахлил қилиш усуллари
тизим ва жараёнларни математик моделлаш асослари ва зарурий моделлар;
тизим ва жараёнларини тадқиқотларида фойдаланиладиган ҳисоблаш техникаси ва компьютер дастурлари - замонавий амалий программалар пакетлари
оптимал ечим топиш асослари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
тизим ва жараёнларни тадқиқотларида фойдаланиладиган ҳисоблаш техникаси ва компьютер дастурларини - замонавий амалий программалар пакетларини
муаммоларни ҳал қилишда математик ва компьютерли моделаштириш қонуниятларини
математик моделлаштиришнинг усуллари, шу жумладан кўп босқичли таҳлил услубларини, компьютер моделларини танлашни ёки шаклантиришни, моделлер ёрдамида тахлилни ривожлантиришни
жараёнларнинг компьютер моделлари ёрдамида оптимал шароитларини ва тўғри ечим топиш йўлларини ва алгоритмларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
оптимал жараён ва тизимларни танлаш; борлиқни, жамиятни ривожлантириш; даромадни ошириш; махсулот таннархини камайтириш; меҳнат сифатини кўтариш; юқори сифатли маҳсулот олиш, хом ашёдан, энергетик ва бошқа ресурлардан самарали фойдаланиш имкониятига эга бўлган тизим ва жараёнларни аниқлаш, таклиф қилиш каби муаммоларини ҳал қилишда оптимал қарор қилиш
обьектларини яхшилаш ва унимдорлигини ошириш
ўз фикр-мулоҳаза ва хулосаларини асосли тарзда аниқ баён эта олиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |