96
4-амалий машғулот: Аҳолини турли қатламлари саломатлигини
муҳофаза қилиш муаммолари.
Ишдан мақсад:
Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни
ташкиллаштириш ва бошқариш. Саломатлик ҳолатининг ЖССТ бўйича
таснифи. Ахолининг касалланишининг демографик кўрсаткичлари.
Касалликларнинг ХКТ-10 бўйича тарқалиши ва олдини олишнинг
статистик
усуллари. Бирламчи ва иккиламчи касалликларнинг профилактикаси. Соғлом
турмуш тарзининг томойиллари.
Соғлиқни сақлашнинг иқтисодиѐти бевосита халқ хўжалигини ва
соғлиқни сақлашни режалаштиришга, ҳамда халқ хўжалигини
ривожланишига бевосита алоқадордир.
Соғлиқни сақлаш иқтисодиѐти соҳасидаги замонавий илмий-амалий
фаолиятнинг таҳлили 8 та асосий йўналишни белгилаб берди:
I. Соғлиқни сақлашнинг тармоқдан ташқари иқтисодий самарасини
асослаш (тиббий хизматни кўрсатишга кетган харажатларнинг
ҳалқ хўжалигидаги самараси).
II. Тармоқнинг
самарадорлигини ва соғлиқни сақлашнинг
мавжуд
ресусларининг таҳлили.
III.
Соғлиқни сақлашда меҳнатни меѐрлашнинг назарий ва амалий
масалалари.
IV.
Аҳолини даволаш-профилактика хизматига бўлган эхтиѐжини
қондириш имкониятларини иқтисодий асослаш.
V.
Соғлиқни сақлашни бошқаришнинг хўжалик
механизмини
такомиллаштириш.
VI.
Соғлиқни сақлаш муассалари раҳбарларининг ҳуқуқларини
кенгайтирилиши туфайли соғлиқни сақлашни маблағ билан
таъминлаш масалаларини мувофиқлаштириш.
VII.
Иқтисодий мезонларни ишлаб чиқиш ва соғлиқни сақлашдаги
қиймати кўрсаткичларидан фойдаланиш.
VIII.
Экспериментал йўналиш, соғлиқни сақлашда иқтисодий
тадқиқотлар ўтказиш.
Соғлиқни сақлаш иқтисодиѐти, унинг илмий ва амалий фаолиятини
ҳисобга олган ҳолда қуйидаги муаммолар билан шуғулланади:
- аҳолининг саломатлик кўрсаткичлари (касалланиш ва бошқалар)
динамикасини аниқ саноат ишлаб чиқариш ҳажмига таъсири, хусусан
алоҳида касалликларни олдини олишнинг иқтисодий самараси;
- профилактик тадбирларнинг иқтисодий самараси аҳолининг тиббий
хизматга бўлган эҳтиѐжи ва уни иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятини ҳисобга
олган ҳолда қондириш
даражаси;
- меҳнат харажатларини (ходимлар бўйича истеъмол меъѐрлари)
ҳисобга олган ҳолда соғлиқни сақлаш учун зарур бўлган меҳнат ресуслари
ҳолатини аниқлаш;
97
- соғлиқни сақлаш тизимидаги асосий жамғармаларни ортишини
таъминловчи капитал
сармояларнинг самарадорлиги, соғлиқни сақлашга
капитал сармоялар динамикасини белгиловчи омилларни таҳлили, асосий
жамғармаларнинг зарурий
шаклини оптималланишини, ускуналарни
жисмоний ва маънавий эскиришини ҳисобга
олган холда капитал
таъмирлаш ва ишлатиш меъѐрларини баҳолаш;
-
соғлиқни сақлашнинг нормал фаолият кўрсатиши учун зарур
бўлган максимал харажатлар ҳажмини аниқлаш;
-
аҳолига тиббий хизматни таклиф этиш ва тиббиѐт муассасалар
тармоғини
жойлаштириш, тизимининг жойлашув характери ва
ижтимоий демографик омилларни ҳисобга
олиб илмий
асослаган
ҳолда
тиббий
хизматнинг
энг
самарадор
шакилларини танлаш (стационар, амбулатор-поликлиник ѐрдам
ѐки уй шароитидаги ѐрдамни мувофиқлаштириш), тиббиѐт
муассасалари тармоғини концентрациясига, ихтисослашувига
ва тиббий ходимлар меҳнатининг бўлинишига бўлган
тенденцияни ҳисобга олган ҳолда рационал тузиш, тиббий хизмат
кўрсатишнинг энг иқтисодий «техналогияси»ни ишлаб чиқиш;
-
даволаш-профилактика муассасаларини алоҳолига кўрсатилаѐтган
диагностик ва даволаш чораларининг қийматини баҳолаш;
-
соғлиқни сақлашнинг ички резервлари ва уларнинг ишлатилиши ва
ҳ з.
Соғлиқни сақлашдаги иқтисодий муаммоларни ҳал этишда олинган
ѐки эҳтимолий
самара ижтимоий, тиббий ѐки соф иқтисодий ҳолатлар
орқали бахоланишини назарда тутиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: