Қуруқ-ҳўл усул
ҳавони поғонали тозалашга асосланган бўлиб, бунда ҳаводаги
110
чанг зарралари дастлаб инерцион ва марказдан қочма чўктириш йўли билан
тутиб қолинади. Инерцион чўктириш чангли ҳавони кўп жалюзли ва токчали
чанг тутгичлардан тезлиги 1-3 м/с тезликда ўтказиш билан бажарилади.
Бунда ҳаво катталиги 20 µм гача бўлган чанг зарраларидан
тозаланади. Марказдан қочма чўктириш чангли ҳавонинг циклон ичидаги
айланма ҳаракатидан пайдо бўладиган марказдан қочма кучлар таъсиридаги
чўктириш бўлиб, бунда батареяли циклонлар ва айланувчан циклонлар
(ротоциклонлар) қўлланилади. Бунда ҳаво катталиги 30 µм гача бўлган чанг
зарраларидан тозаланади. Тозалаш самарадорлиги 90% гача. Инерцион ва
марказдан қочма чўктиришларда тўлиқ тозаланмаган ҳаво оқими скрубберга
юборилади ва бу ерда ундаги ифлословчи зарралар суюқлик пуркаш йўли
билан
тўлиқ
чўктирилади.
Ҳўл усул
кимѐ саноатидан чиқадиган газ ва буғсимон ташламаларни
тозалашда
қўлланилади.
2. Газ ва буғ ҳолатидаги токсик ташламаларни тозалаш
. Газ ва буғ
ҳолатидаги токсик ташламалар абсорбция, адсорбция, катализлаш,
шунингдек
термик
усуллар
билан
тозалашга
асосланган.
Абсорция усули газ ҳолатидаги зарарли аралашмаларни абсорберларда турли
таркибдаги суюқ абсорбентларда (ютувчи суюқликларда) юттирилишига
асосланган. Бунда тозаланувчи газлар аралашмаси пастдан юқорига,
абсорбент эса унга қарши юқоридан пастга ҳаракатланади. Бундай ҳаракат
натижасида тозаланувчи газлар аралашмаси суюқлик орқали тозаланиб
ўтади. Аралашмани аммиак, водород хлориди ва водород фторидидан
тозалашда абсорбент сифатида сув ва ишқорли эритмалардан, цианли
бирикмалардан тозалашда темир купороси эритмасидан, нитроз газларидан
тозалашда аммоний сулфати эритмасидан, ароматик углеводородлардан
тозалашда
эса
қуюшқоқ
мойдан
фойдаланилади.
Адсорбция усули газсимон ва суюқ саноат ташламалари таркибидаги зарарли
компонентларни ультрамикроскопик тузилишга эга бўлган қаттиқ жисмларда
(адсорбентларда) юттиришга асосланган. Бу жараѐн махсус қурилма –
адсорберда амалга оширилади. Адсорбент сифатида кўпинча активлашган
глинозем, активлашган кўмир, силикагел ва сланец кулидан фойдаланилади.
Каталитик тозалаш усули таркибида чанг ва катализаторни заҳарловчи
моддаларни сақламайдиган саноат ташламаларидаги токсик компонентларни
катализаторлар ѐрдамида кимѐвий парчалаб, зарарсизлантиришга асосланган.
Бу жараѐн махсус камераларда бажарилади. Бунда катализатор сифатида
платина, палладий, мис оксиди, марганец оксиди кабилардан фойдаланилади.
Термик тозалаш усули енгил оксидланувчи (ѐнувчи) токсик газлар ҳамда
қўлланса ҳидли аралашмаларни ѐндириб зарарсизлантиришга асосланган.
111
Do'stlaringiz bilan baham: |