Бугунги куннинг ҳар бир таълим олувчиси ўзининг аниқ шароитлари ва имкониятларига энг кўп мос келадиган ўқув жараёнини онгли равишда танлаб олиши фойдадан ҳоли эмас ва бу албатта билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш жараёнига тасодифий ёндашишга йўл қўймайди. Ахборот коммуникация технологиялари ривожланган бугунги кунда дарс жараёнларини ташкил этишда фақатгина электрон таълимдан фойдаланиш ёки анъанавий таълимдан фойдаланиш ёхуд илғор таълим технологияларидан фойдаланиш юқори самара бермайди. Сабаби ҳар бир таълим турининг афзалликлари ва камчиликлари мавжуд бўлади. Шунинг учун бу таълим турларини биргаликда қўллаш ҳозирда таълим соҳасида яхши самаралар бермоқда ва бу аралаш таълим деб юритилмоқда.