Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Flipped learning ёки ағдарилган таълим



Download 7,36 Mb.
bet26/64
Sana14.07.2022
Hajmi7,36 Mb.
#796543
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   64
Bog'liq
AKT

Flipped learning ёки ағдарилган таълим - бу аралаш таълимнинг бир шакли бўлиб, таълим олувчиларни пассив, зерикарли ҳаракатини янги кўринишга ўтказувчи таълим концепцияси. Ушбу таълимда таълим олувчи уй вазифаси сифатида видео-маърузани тармоқ орқали кўради ва назарий материални мустақил ўзлаштиради, аудиторияда эса ўқитувчи билан ҳамкорликда амалий топшириқларни бажаради.
Flipped learning моделида дарсларни ташкил этиш. Ушбу модел ёрдамида дарсларни ташкил этишда ўқитувчи бир нечта видео-маърузаларни тайёрлайди ва уларни тармоққа ёки бирор-бир тизимга жойлаштиради, таълим олувчилар эса уйларида ўқитувчи томонидан тайёрланган видео-маърузани кўради ва мавзуни ўзлаштиради. Бу эса видео-маърузани шошилмасдан, такроран кўриш имкониятини беради. Агар уйда интернет билан ишлашга имкон бўлмаса, у ҳолда таълим муассасаларида ушбу имконият билан таъминланади. Аудиториядаги вақтда эса мавзу бўйича юзага келган саволлар, фикрлар ҳақида ўқитувчи билан музокара қилади. Олинган билимни такомиллаштириш учун турли назорат топшириқларини бажаради. Қуйида ўқитишнинг анъанавий шакли ва Flipped learning моделида талаба фаолияти кўрсатилган (4.1.2-расм).

4.1.2-расм. Ўқитишнинг анъанавий ва Flipped learning шаклларида талаба фаолияти
Ҳаммамизга маълумки, жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари таълим тизимида ўқитиш-ўзлаштиришнинг олти даражаси - Блум таксономияси қўлланилади. Flipped learning моделида талаба Блум таксономиясининг билиш, тушуниш тоифаларини уйда эгалласа, бажариш, таҳлил қилиш, синтезлаш, баҳолаш тоифаларини аудиторияда эгаллайди (4.1.3-расм).

4.1.3-расм. Flipped learningда Блум таксономияси


Замонавий ўқитувчи дарс жараёнларини аралаш таълим технологияси ёрдамида ташкил этиши учун қуйидагиларга тайёр бўлиши зарур:

  • таълимни ахборотлаштириш дастурига асосланган ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш;

  • касбий фаолиятда ахборот технологиялари ва ахборотлаштириш муҳитини ишлатиш;

  • таълимнинг аудиовизуал, электрон дидактик ва педагогик дастурий воситаларини ишлаб чиқиш;

  • инновацион педагогик технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ахборот технологиялари базасига асосланган таълимнинг методик тизимини такомиллаштириш;

  • таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи масалаларни ечиш учун электрон ахборот таълим ресурсларини ишлаб чиқиш;

  • таълим жараёнларининг ахборот-методик таъминотини автоматлаштириш соҳасида малака ошириш, ҳамда ўқув тарбия жараёнининг турли субъектлари билан ҳамкорлик ўрната олиши;

  • таълим жараёнини баҳолашда ахборотлаштиришнинг техник воситаларидан фойдаланиш;

  • ахборот-таълим муҳитини лойиҳалаш ва ишлаб чиқиш.

Умуман олганда, аралаш таълим технологияси таълим муассасалари учун қуйидаги имкониятларни бериши мумкин:

  1. Ўқув жараёнининг мослашувчанлиги. Бу ўқитувчилар ва талабаларнинг ҳар қандай сонини ўз ичига олиши мумкин. Ўқитувчилар бошқа бир нуқтада туриб дарс машғулотларини ўтказиши мумкин. Талабалар эса электрон дарсликлар ёки онлайн таълим тизими материалларидан исталган вақтда, исталган жойда фойдаланишлари мумкин.

  2. Ўқитишнинг очиқлиги. Имтиҳонларни компьютерда ўтказилиши баъзи камчиликларни бартараф этади ҳамда очиқликни таъминлайди. Бундан ташқари, алоқа хизматлари талабалар ва ўқитувчиларга доимий равишда алоқа қилиш имконини беради, бу эса бир-бирини яхшироқ тушунишга ёрдам беради.

  3. Индивидуал ёндашув. Ўқитувчилар талабаларнинг шахсий хусусиятларидан келиб чиқиб, ўқув материалларининг ҳажмини ўзгартириши мумкин. Турли моделларнинг комбинацияси ҳар бир талабани ўзи қизиқадиган йўналишда тўлиқ ривожланишига имкон беради.

  4. Мустақил ишлашни ривожлантириш. Талаба ўз вақтини самарали бошқариши, режали ва интизомли бўлишни ўрганади. Акс ҳолда, аралаш таълимда муваффақиятга эришиб бўлмайди.

  5. Мотивацияни ошириш. Кўпчилик гаджет ва турли хизматларни ёқтиради. 21 асрда инсонлар нафақат ўрганишни, балки дарсларни интерактив ва қизиқарли ташкил этилишини исташади ва вебинарларда ўз хоҳишлари билан иштирок этишади, форумларда баҳс-мунозаралар олиб боришади, турли дастурларни ўзлаштиришади.


Download 7,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish