Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


СВГВда касаллик авж олиш давридаги



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/57
Sana23.05.2022
Hajmi1,36 Mb.
#607534
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   57
Bog'liq
6.2-novyj2 (2)

СВГВда касаллик авж олиш давридаги 
маркерлари 
ҲАФТАЛАР
Титрлар
IgM anti-HBc
Умумий anti-HBc
HBsAg
Ўткир 
(6 
ой)
HBeAg
Сурункали 
(
йиллар)
anti-HBe
0
4 8 12 16 20 24 28 32 36
52
ЙИЛЛАР
5.3. Диагностик усуллари. 
Сурункали гепатит В ни НВ-вирус билан боғланган жигарда (6 ойдан 
ошиқ) кечаѐтган дистрофик-пролифератив яллиғланишли жараѐн асосида 
ташхисланади, бунда етакчи классик симптомлар қаторига астеник ва 
диспептик белгилар ва шунингдек томирли ўзгаришлар билан келувчи турли 
даражадаги гепато- ѐки гепатоспленомегалия киради. Ремиссия даврида 
сурункали гепатит клиник белгилари жуда оз, шунинг учун диагностика 
мақсадида қўшимча параклиник текширув услублари муҳим аҳамият касб 
этади. Улар орасида турли субҳужайра локализациясидаги ферментларни 
аниқлаш энг қимматли баҳога эга. Сурункали гепатитда энг кўп доимийликда 
АлАТ ва АсАТ фаоллигининг ошиши аниқланади, шу билан бирга АсАТ 
фаоллиги АлАТ га қараганда кўпроқ ошади, натижада АсАТ/АлАТ 
нисбатини акс эттирувчи Ритнс коэффициенти бирдан кўп бўлади. Катта 
доимийликда ҳатто ремиссия даврида ҳам ЛДГ нинг 5-фракцияси ва МДГ 
нинг 3-фракцияси ошиши аниқланади, шунинг учун сурункали гепатит 
ташхисоти учун ЛДГ ва МДГ нинг изоэнзим спектрини аниқлаш мақсадга 
мувофиқдир. Ф-1-ФА, Ф-1-6-ФА фаоллигини, сорбит дегидрогеназани ва 
бошқ. Аниқлаш камроқ ташхисий аҳамиятга эга. 
 
Сурункали 
гепатит 
учун 
глобулинли 
фракция, 
одатда 
гаммаглобулинлар миқдори ошиши ҳисобига турғун диспротеинемия ва 
альбуминлар миқдори пасайиши хос. Кўпгина беморларда тимол синамаси, 
бета-липопротеидлар кўрсаткичларининг турғун ошиши, сулема титри 
пасайиши аниқланади. 
Сурункали гепатит В ни ташхислаш учун билирубин миқдорини қон 
зардобида аниқлаш унчалик аҳамиятли эмас, сабаби унинг миқдорининг 
ортиши фақат қўзиш даврида бўлади. Сурункали гепатит В да жоимо қон 


67 
зардобида умумий холестерин миқдори ошади ва ишқорий фосфатаза 
фаоллиги ортади, кўпинча протромбин ва фибриноген пасайиши қайд 
қилинади. 
Ташхислашнинг специфик услубларидан НВ-вируси маркералрини 
аниқлаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Сурункали гепатит учун келгусида 
HbeAG нинг анти НЬе га сероқонверсияси содир бўладиган узоқ давомли 
HBs- ва НВЕ-антигенемия хос. Бир вазиятларда сероқонверсия касаллик 
ўткир босқичининг босилиши ҳақида гувоҳлик берса, бошқа ҳолларда 
аутоиммун механизмлар устунлиги мавжуд касалликнинг анча фаол шаклига 
ўтиши ҳақида далолат беради. 
Сурункали гепатит шаклини аниқлаш учун иммунитетнинг ҳужайра ва 
гуморал 
омиллари 
кўрсаткичлари 
катта 
аҳамиятга 
эга. 
Иммуноглобулинларнинг, асосан М синфининг қон зардобида турғун 
ошиши, антядероли ва антимитохондриал антитанчаларнинг юқори титри, Т-
супрессорлар пасайиши ҳисобига Т-лимфоцитларнинг паст миқдори, ойна 
тестида макрофагларнинг кучсиз ифодаланган миграцияси сурункали фаол 
гепатитга ишонарли кўрсатма бўлади. 
Анти-HBs, IgM, HbeAg серологик маркерлари ѐрдамида вируслар 
репликацияси босқичини баҳолаш имқонияти ва занжирли полимераза 
реакциясин аниқлаш имқонияти пайдо бўлди. Охиргиси вируснинг ядро 
компонентларини – нуклеин кислоталарни: Гепатит В вируси ДНК си, 
вирусли гепатит А, С, дельта, RYРНК сини аниқлаш имқонини беради. 
Вирусли гепатит С га антитаначалари мавжуд 70% беморларда қон зардобида 
занжирли полимераз реакцияси ѐрдамида вирус РНК си аниқланади, бу ушбу 
антитанчаларнинг вирус репликацияси билан корреляциясини кўрсатади. 
Текширишнинг инструментал услубларига: эхография, гепатореография, 
компьютер томография, радионуклеидли текширишлар исследования; 
рентгенологик:спленопортография, гепатовенография, тўғри портография, 
холецистография; 
эндоскопия, 
жигар 
биопсияси 
киради. 

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish