Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/96
Sana29.04.2022
Hajmi1,73 Mb.
#590843
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   96
Bog'liq
19.Pedagogik kvalimetriya (1) [uzsmart.uz]

Осон (репродуктив) (I)-
талабалар томонидан ўқув материали 
қайта ишланмасдан, уларнинг хотирлаш қобилиятини аниқловчи, ҳодиса, 
воқеа, қонун ва атамаларнинг моҳиятини билишни талаб қиладиган 
даража;
 

Ўртача қийин (продуктив) (II)-
талабалардан
 
объектларни таҳлил 
қилиш, синтезлаш, таққослаш, бир нечта қонун ва қонуниятларни бир 


48 
вақтда қўллаб, умумлаштириш орқали хулоса ясашни талаб қилувчи 
даража; 

 Қийин (қисман-изланишли) (III)-
талабалар томонидан аввал 
ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни янги кутилмаган 
вазиятларда қўллаш, объектларни таҳлил қилиш, синтезлаш, қиёсий 
таққослаш, қонун ва қонуниятларни қўллаб, умумлаштириш орқали хулоса 
ясашни талаб қилувчи даража; 

 Энг 
қийин 
(креатив) 
(IV)-
талабалар 
томонидан 
аввал 
ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни кутилмаган вазиятларда 
вужудга келтирилган ўқув муаммоларни ҳал этишда қўллаш, таҳлил, 
синтезлаш, қиёсий таққослаш, умумлаштириш, хулоса ясаш каби ақлий 
операцияларни бажаришни талаб қилувчи даража; 

Тест топшириғининг саволи аниқ, лўнда, қисқа ифодаланган 
бўлиши, унда зарурий муҳим маълумотлар келтирилиши, кераксиз, 
ортиқча сўзларни ишлатмаслик, шунингдек, савол икки хил маънони 
англатмаслиги керак. 

Стандарт тест топшириғининг жавоби тўртта бўлиб, улардан 
биттаси мутлақ тўғри бўлиши, муқобил жавоблар орасида “жавобларнинг 
барчаси тўғри”, “жавобларнинг барчаси нотўғри”, “тўғри жавоб йўқ”, 
“тўғри жавоб А ва В” ёки “тўғри жавоб С ва Д” каби иборалар 
ишлатилмаслиги керак. 

Тест топшириғининг жавоблари ҳам, нотўғри жавоблари ҳам 
битта мавзу доирасида бўлиши, шакл жиҳатидан бир-бирига яқин бўлиши, 
тўғри жавоб шаклан ажралиб турмаслиги, муқобил жавоблар 
вариантларида сўзларни кераксиз такрорламаслик, шунингдек, тушунарли, 
аниқ ва қисқа бўлиши, асосли равишда танланиши талаб этилади. 

Тест топшириғи саволида тўғри жавобни топишга ёрдам 
берувчи сўз ва иборалар ишлатилмаслиги, орфографик ва грамматик 
хатоларга йўл қўйилмаслиги лозим. 

Ўқув 
курслари 
бўйича 
ДТМ 
топшириладиган 
тест 
топшириқларининг сони 200 тадан кам бўлмаслиги, шаклан ҳар хил ва 
мазмунан бир хил тест топшириқлари бўлмаслиги ва такрорланмаслиги 
зарур. Тест топшириқларининг материаллари Microsoft Word дастурига 
киритишда клавиатурадаги белгилардан фойдаланиш, чизма ва расмли 
тестларни киритиш қатъиян ман этилади.

Ҳар бир тест топшириғи ўз паспортига эга бўлиши уларни 
расмийлаштиришда қуйидаги жадвалдан фойдаланиш тавсия этилади. 


49 

Унда ўқув курсининг номи, боб ва бўлим рақами, тест 
топшириғининг қийинлик даражаси, тўғри жавоб вариантидан олдин “*” 
белгиси қўйилиши, тўғри жавоб эса жавоб вариантларининг биринчи 
устунида жойлашиши лозим.
Тестология-(инглизча сўздан олинган бўлиб, test-синов), юнонча 
logos-билим) сўзлари бирикмасидан иборат. 
Тестология фанлараро фан бўлиб, илмий асосланган ва сифатли 
диагностик ўлчов методикаси ҳақидаги фан саналади. 
Психологияда тестологиянинг мазмуни асосан табақалаштирилган 
психометриянинг мазмунига мос келади. 
Тестологиянинг 
принциплари 
ва 
методлари 
психологиянинг 
чегарасидан чиқиб, ҳозирги кунда педагогика, тиббиёт, техника, 
менеджмент соҳаларида ҳам муваффақиятли қўлланиб келинмоқда. 
Тестологияни қўллашда умумий хусусиятлар: тест топшириқларини 
тузиш методикаси, самарадорлик, вариативлик, ишончлилик, валидлик 
билан бир қаторда ҳар бир фан соҳасининг ўзига хос хусусиятлари, 
хусусан, фаннинг таълим мазмуни, тестларнинг мантиқий тузилиши, тест 
синовининг ўтказилиш мақсади, касбий ва умумтаълим билимларни 
назорат қилиш ва баҳолаш тартиби ва ўлчови ҳам эътиборга олиниши 
лозим.
Ҳозирги замон тестология фани амалий фан бўлиб, тадқиқотчилар 
олдига назарий муаммолар, математик ёндошувлар, модел ва методларни 
тавсия этмоқда. 
Тест методининг кенг тарқалиши, ривожланиши ва такомиллашувига 
унинг қуйидаги афзалликлари:

Тест 
топшириқлари 
тадқиқот 
мақсадига 
мувофиқ 
респондентларнинг билим, кўникма ва малакаларига аниқ баҳолаш 
имконини беради; 

Ижтимоий 
сўровларда 
иштирок 
этган 
кўпсонли 
респондентларнинг фикр ва мулоҳазаларини аниқлаш ва умумлаштириш 
имконияти мав жуд; 

Талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини аниқлаш ва 
баҳолаш жараёни объектив амалга оширилади, баҳоловчи томонидан 
субъективизмга йўл қўйиш олдини олади. 

Турли гуруҳ респондентларидан олинган маълумотларни 
қиёсий-статистик таҳлилини ўтказиш имкон бериши кабилар замин 
яратган.


50 
Тест топшириқларининг ялпи жорий этишдан аввал, танланган 
мақсадли гуруҳда синовдан ўтказиш, олинган натижалар ва баҳолашнинг 
объективлиги таҳлил қилиниши лозим. 
Олинган натижалар ва тестларнинг мақсадга мувофиқлиги қуйидаги 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish