4.4- сонли қарори билан нашрга тавсия қилинган.
3
МУНДАРИЖА
I.
ИШЧИ ДАСТУР ......................................................................... 4
II.
МОДУЛНИ
ЎҚИТИШДА
ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН
ИНТРЕФАОЛ ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИ ...................................... 11
III. НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ ........................ 25
IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ ......................... 82
V. КЕЙСЛАР БАНКИ ...................................................................137
VI. МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАЗМУНИ .....................................141
VII. ГЛАССАРИЙ ..........................................................................145
VIII. АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ ..................................................148
4
I.
ИШЧИ ДАСТУР
Кириш
Дастур Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил
12 июндаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини
қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-4732-сон Фармонидаги устувор
йўналишлар мазмунидан келиб чиққан ҳолда тузилган бўлиб, у замонавий
талаблар асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларининг
мазмунини такомиллаштириш ҳамда олий таълим муассасалари педагог
кадрларининг касбий компетентлигини мунтазам ошириб боришни
мақсад қилади.
Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини мазмунан янгилаш,
ахборотлар глобаллашган бир даврда мазкур таълим тизимида педагогик
фаолият
юритаётган
профессор-ўқитувчиларнинг
таълим-тарбия
жараёнини ташкил этишни модернизациялаш, мазкур жараёнга
инновацион технологияларни қўллашга оид методик билим, кўникма ва
малакаларини янгилаш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири
саналади.
Олий таълим муассасаларида педагогик фаолият юритаётган
профессор- ўқитувчиларнинг таълим-тарбия жараёнини ташкил этишни
модернизациялаш, мақсадга мувофиқ ташкил этишга замин тайёрлайдиган
ўқув-методик мажмуа, электрон дарсликлар, ностандарт адаптив тестлар
банки, ўқув курслари бўйича силабус яратиш орқали талабаларнинг билиш
фаолиятини фаоллаштириш, таълим самарадорлигига эришиш учун зарур
бўлган методик билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш ва
янгилаш, уларни давлат талаблари ва жаҳон таълим стандартлари
даражасига кўтариш ислоҳотлар даврининг асосий масалаларидан бири
ҳисобланади.
Юқоридаги вазифаларни эътиборга олган ҳолда профессор-
ўқитувчилар таълим-тарбия жараёнида таълим мазмунига боғлиқ
инновацион таълим технологияларини танлаш, машғулотлар ишланмаси ва
технологик хариталарни лойиҳалаш, уларда белгиланган ўқув мақсадларни
амалда қўллай олиши, талабаларнинг ёш, психологик ва эргономик
хусусиятларига асосан талаба шахсига йўналтирилган таълимни ташкил
эта олиши лозим.
Педагогик квалиметрия фанлар бўйича замон талабларига жавоб
берадиган
инновацион
технологияларга
асосланган
машғулотлар
ишланмаси ва технологик хариталарни лойиҳалашга ўргатиш дастурнинг
асосий мақсадини белгилаб беради.
5
Do'stlaringiz bilan baham: |